Биз XXI асрда яшаяпмиз. Инсоният ақл-идрок пайдо бўлганидан то замонавий интелектуал кўринишга қадар узоқ йўлни босиб ўтди. Ҳар биримиз ўз манфаатларимиз, ахлоқий қадриятларимиз, асосларимиз ва тамойилларимизга эга алоҳида шахсмиз. Конституция ва амалдаги қонунчилик шахсни унинг шаъни ва қадр-қимматига қилинган тажовузлардан ҳимоя қилади, чунки кўпчилик одамлар учун бу ҳаракатлар жуда оғриқлидир.
Ушбу мақоладан сиз фуқаролар ва ташкилотларнинг ишчанлик обрўси, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг қўлланиш хусусиятларини билиб оласиз.
Дастлаб, ишчанлик обрўси, шаъни ва қадр-қиммат тушунчаларини кўриб чиқамиз.
Шаън – инсоннинг ҳурматга ва фахрланишга лойиқ ахлоқий хислатлари, унинг мос келувчи тамойилларидир.
Қадр-қиммат - инсон шахсига ҳурмат ва ўз-ўзини ҳурмат қилиш. Фуқаролик ҳуқуқида қадр-қиммат инсонга туғма тегишли бўлган номоддий неъматлардан биридир. Бу ажралмас ва ўтказилмайди.
Ишчанлик обрўси - бу шахс (жисмоний ва юридик шахс) фаолиятини ва унинг ишбилармонлик сифатларини баҳолашни ифодаловчи номоддий неъматдир.
Ташкилотнинг ишчанлик обрўси ташкилотнинг сотиб олиш нархи ва ўз капитали ўртасидаги фарқдир.
Ҳар бир фуқаро Конституцияда белгилаб қўйилган ўз шаъни ва қадр-қимматига тажовузлардан ҳимояланиш ҳуқуқига ега. Булар қандай тажовузлар?
Асосан, инсоннинг шаъни ва қадр-қимматига қилинган барча тажовузлар ҳақорат ва туҳматдан иборат. Бу икки қилмиш учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Хўш, ҳақорат ва туҳмат нима ўзи?
Ҳақорат - шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлашдир.
Туҳмат - била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатишдир.
Мақоламизда фойдаланиладиган барча атамаларга изоҳлар бериб, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишга доир қонун ҳужжатларини кўриб чиқишга ўтамиз, булар:
1) Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси.
2) Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик жавобгарлик тўғрисидаги Кодекс.
3) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси.
Энди шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини қандай ҳимоя қилишни айтиб берамиз.
Қонунчиликка асосланиб, шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишнинг икки йўли мавжуд.
Айбдор шахсларни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка жалб қилиш.
Фуқаролик судида даъво аризаси (қадр-қимматни ҳимоя қилиш ҳақида) бериш.
Талаблардан бирининг тақдимоти иккинчисининг кейинги тақдимотини истисно қилмайди (иккала усулдан ҳам фойдаланишингиз мумкин).
Биринчи ҳимоя усулини батафсил кўриб чиқайлик. Бу усул икки турдаги айбловни ўз ичига олади.
Бу маъмурий жавобгарлик:
Туҳмат (ЎзР МЖтК 40-моддаси) - яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш
ЖАРИМА:
3 444 800 сўмдан
10 334 400 сўмгача
Ҳақорат қилиш (ЎзР МЖтК 41-моддаси) - яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситиш
ЖАРИМА:
3 444 800 сўмдан
6 889 600 сўмгача
Жавобгарликка тортиш усули: маъмурий жавобгарликка тортиш учун маъмурий ишлар бўйича судга даъво аризаси бериш.
Жиноий жавобгарлик:
Туҳмат қилиш (ЎзР ЖК 139-моддаси) - яъни била туриб бошқа шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
ЖАРИМА:
34 448 000 сўмгача
ёки
МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ: 300 соатгача
ёки
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ: 3 йилгача
2-қисм:
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, —
Жарима:
34 448 000 сўмдан
68 896 000 сўмгача
ёки
МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ
300 соатдан 360 соатгача
ёки
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ:
2 йилдан 3 йилгача
ёки
ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ:
1 йилгача
ёки
ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ:
1 йилгача
3-қисм:
Туҳмат:
а) оғир ёки ўта оғир жиноят содир этишда айблаб;
б) оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолда;
в) хавфли рецидивист томонидан;
г) ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда қилинса, —
ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ:
1 йилдан 3 йилгача
ёки
ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ:
3 йилгача.
Ҳақорат қилиш (ЎзР ЖК 140-моддаси)
1-қисм:
Ҳақорат қилиш, яъни шахснинг шаъни ва қадр-қимматини беодоблик билан қасддан таҳқирлаш, башарти, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, —
ЖАРИМА:
34 448 000 сўмгача
ёки
МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ: 200 соатгача
ёки
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ: 1 йилгача.
2-қисм:
Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш —
ЖАРИМА:
34 448 000 сўмдан
68 896 000 сўмгача
ёки
МАЖБУРИЙ ЖАМОАТ ИШЛАРИ:
200 соатдан 300 соатгача
ёки
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ:
1 йилдан 2 йилгача.
3-қисм:
Ҳақорат қилиш:
а) жабрланувчини ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан боғлиқ ҳолда;
б) хавфли рецидивист томонидан ёки туҳмат қилганлиги учун илгари судланган шахс томонидан қилинган бўлса, —
ЖАРИМА:
68 896 000 сўмдан
103 344 000 сўмгача
ёки
АХЛОҚ ТУЗАТИШ ИШЛАРИ:
1 йилдан 2 йилгача.
ёки
ОЗОДЛИКНИ ЧЕКЛАШ:
1 йилгача
ёки
ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ:
1 йилгача.
Жавобгарликка тортиш усули: ички ишлар органларига ариза бериш.
Шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилишнинг иккинчи йўли фуқаролик судида шаън ва қадр-қимматни ҳимоя қилиш тўғрисида даъво қўзғатишдир.
Ушбу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг юзинчи моддасида мустаҳкамланган:
«Фуқаро ўзининг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар юзасидан, башарти бундай маълумотларни тарқатган шахс уларнинг ҳақиқатга тўғри келишини исботлай олмаса, суд йўли билан раддия талаб қилишга ҳақли.
Манфаатдор шахсларнинг талабига кўра фуқаронинг шаъни ва қадр-қимматини унинг вафотидан кейин ҳам ҳимоя қилишга йўл қўйилади.
Башарти, фуқаронинг шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар оммавий-ахборот воситаларида тарқатилган бўлса, айни шу оммавий-ахборот воситаларида раддия берилиши лозим.
Башарти, бундай маълумотлар ташкилотдан олинган ҳужжатда учраса, бундай ҳужжат алмаштирилиши ёки чақириб олиниши керак.
Бошқа ҳолларда раддия бериш тартиби суд томонидан белгиланади....»
Шунингдек, даъво аризасига етказилган зарарлар ва маънавий зиёнинг ўрнини қоплаш талаб киритилиши мумкин
Автор: Рубцов Юрий