«Чиқарилган ҳукм амалда «Иегова шоҳидлари» учун Россияда дин ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқини жиноийлаштиради», - иқтибос келтиради «Коммерсант» Бачелетнинг сўзларидан.
Олий комиссарнинг фикрига кўра, «экстремистик фаолият» атамаси жуда мавҳум бўлиб, бу уни жуда кенг талқин қилиш учун асос беради. Бачелет Москвага «Иегова шоҳидлари»ни ташкил қилишда иштирок этганлик учун олти йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган Дания фуқароси Деннис Кристенсендан айбловларни олиб ташлашга даъват билан мурожаат қилди. Кристенсен иши жамоатчилик орасида катта акс-садо берди.