loader
Foto

Ўзбекистонда диний қонунчилик эркинлаштирилармиш

«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» қонун 20 йилдан бери биринчи марта қайта кўриб чиқиляпти. Ўзбекистон бу жараёнга халқаро экспертларни жалб қилиш ниятида», - дейилади хабарда.

Республикамизда 2200 дан ортиқ диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 90 фоизи исломий ташкилотлар ҳисобланади. Республикада 157 та насроний ташкилотлар, шунингдек, яҳудийлар, кришнаитлар, бахаи ва буддистлар ташкилотлари фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабарида қайд қилинишича, «яқин келажакда қонун лойиҳаси диний эркинлик масалалари бўйича махсус топшириклар бўйича америка элчиси Сэм Браунбэк офисига, АҚШ Хельсинкски комиссиясига, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича Бюрога (БДИПЧ) ва диний эркинликлар масаласи бўйича БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шахидга халқаро экспертлар баҳосини бериш учун етказилади».

Ўзбекистон Россия билан бир қаторда, американинг диний эркинликлар соҳасида алоҳида хавотир уйғотадиган мамлакатлар рўйхатидан ўрин олган. Бироқ 2018 йил охирида давлат департаменти мусулмон мамлакатни қора рўйхатдан чиқарди.