Шундан кейин ҳукумат ва Дания халқ партияси масжидлар қурилиши учун чет эл инвестицияларидан фойдаланишни тақиқаши мумкин бўлган қонун ишлаб чиқишга киришдилар.
Дания халқ партияси вакили, ташқи сиёсий масалалар учун жавоб берувчи Мартин Хенриксеннинг маълум қилишича, улар хориждан молиялаштирилган масжидлар қурилишидан тезда ҳафсаласи пир бўлган. Унинг фикрига кўра, чет элдан хайрия пулларини тақиқлаш келажакда ушбу пул оқимини тўхтатади.
Нашрнинг таъкидлашича, бундай қонун чет элдан кириб келадиган хайрия пуллар асосий эркинликлар ва демократияга путур етказади деб тан олинган ҳолларда ишлаши мумкин, бироқ Дания парламенти аъзоларининг айрим мамлакатларни «қора рўйхат»га киритиш ниятлари экспертларда шубҳа уйғотмаяпти.
Дания халқаро тадқиқотлар институти катта илмий ходими Сесилие Фелисия Стокхольм Банкенинг ҳисоблашича, Туркияда бу ҳақорат сифатида ва бир хил ёндашув йўқлигининг навбатдаги исботи сифатида қабул қилиниши мумкин.