Ҳа, биз биламизки, замонавий кўнгилочарлик учун ташкил қилинадиган якка курашлар негизи кўплаб сабабларга кўра – соғлиққа зиён ва шикаст етказишдан тортиб унга ҳамроҳлик қиладиган бошқа ҳолатлар – ярим яланғоч аёллар, тотализатордаги қимор ва ҳоказолар туфайли ҳаром ҳисобланади.
Ҳа, биз биламизки, исломнинг олий бўлиши учун ҳақиқий кураш замонавий колизейдаги ушбу гладиаторлар жангларида эмас, балки умуман бошқа майдонларда, ҳақиқий мусулмонлар қаҳрамонлари бўлиши лозим бўлган одамлар томонидан олиб борилади.
Ҳа, Кремл таназзулга маҳкум қилган минтақаларда мусулмон ёшлар шахсий камол топиш ва ўз дини учун шуҳрат келтириш усули сифатида таълим, фан, илғор технологиялр ва ҳоказоларни эмас, балки «нон ва томоша» ишқибози бўлган томошабинлар вақтичоғлиги учун муштлашишни танлаётгани чуқур афсусдан бошқа туйғу уйғотмайди.
Бироқ охирги кунларда биз Россиядаги ҳамда ўзимиздаги ислом душманлари Ҳабиб Нурмагомедовга мағлубият тилаб оғзидан кўпиги келганига гувоҳ бўлдик. Айнан унинг «исломий» эканлиги, «исломлаштиришни илгари суриши, «ўз исломини мажбуран қабул қилдириши» ва ҳоказолар шулар жумласидандир. Бундан сал аввал эса кандай қилиб ирландиялик бетакаллуф пиёниста Магрегор Ҳабибни айнан сипиртли ичимликлар истеъмол қилмаслиги сабабли ҳақорат қилганининг ҳам шоҳиди бўлгандик.
Лекин нафақат жамият – мамлакатнинг олий раҳбарияти ҳам ўз танловини ҳам кўрсатиб қўйган эди. Хусусан, Ҳабиб томонидан унга ва Россияга нисбатан намойиш этган ватанпарварлик туйғулари ва ҳаракатларига қарамай, Путин ўз фуқаросини қабул қилишни муносиб кўрмасдан, айтайлаб Конор билан учрашганди. У қадар аҳамиятга эга бўлмаган UFC жангларини (масалан, Конор ва Майвейзер ўртасидаги жангни) тўғридан-тўғри эфирда намойиш этган Биринчи канал эса, Конор ва Ҳабиб ўртасидаги жанг трансляциясини амалга оширмади.
Бундай вазиятда ушбу жанг шоу-бизнес доирасидан чиқиши ва сиёсий аҳамиятга эга бўлиши муқаррардир. Айнан исломга ва мусулмонларга чақирув (даъват) ташланди.
Ҳабиб Нурмагомедов бу даъватни қабул қилди ва нафақат Макгрегорни, балки узоқ вақт давомида унга етказилган ҳақоратлар учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида уларга ташланган ҳолда унинг бутун жамоасини ҳам таҳқирлади ва ерга урди. Энди унинг «спортчиларга хос бўлмаган хулқ-атвори» учун ўз унвонидан ва чемпионлик гонораридан маҳрум қилиниши муҳим эмас – ҳаётда пул ва «шиқилдоқ»лардан кўра анча муҳим бўлган нарсалар кўпдир.
Ҳожибой Тожибой айтмоқчи: “Чемпион камаринга ҳам... Гонарарингга ҳам... Унвонигга ҳам...”, дейишини намойиш қилди
Шуниси муҳимки, Ҳабиб исламофобларнинг ўзларига ўхшаш бўлган мақтанчоқ ва пиёниста ғолиб чиқишидан умидларини чилпарчин қилган ҳолда бугунги кунда ислом ва мусулмонларнинг ор-номуси учун туриб берди. Шу муносабат билан уни чин дилдан табриклаймиз ва келгусида мусулмонлар учун муносиб бўлган ҳақиқий йўлни топиб олишини сўраб қоламиз.
Интернетдаги маълумотлар асосида
Абу Муслим тайёрлади