loader
Foto

Ҳабибнинг отасига виза берилмади

Абдулманап Нурмагомедов ўғли Хабиб Нурмагомедов билан ирландиялик Конор Макгрегор ўртасида 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган UFC 229 турниридаги чемпионлик унвони учун бўлиб ўтадиган жангга ташриф буюришни режалаштирган эди.

"280 дан ортиқ ҳаваскорлик жанги ва 26 та профессионал жанг - ўйлайманки, унинг (ўғлимнинг) бундай даражада муносиб иштирок этиш учун тажрибаси етарли. Менинг иштирок этмаслигим эса натижага таъсир этмайди. Бу ҳолат ҳал қилувчи аҳамиятга эга эмас", - деди Абдулманап Нурмагомедов Махачқалъада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

У жанг пайти ўғлининг ёнида бўлишни жуда истаганини айтди.

"У ўн марта менсиз иштрок этган ва мана энди ўн биринчи марта менсиз иштирок этишига тўғри келади, лекин ман барибир ўша ерда, биринчи қаторда – ҳаммадан олдинда бўлишни истардим", - деди Нурмагомедов.

ММА жангчиси Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов олдинроқ американинг Туркиядаги элчихонасидан виза олишга эриша олмаганини хабар қилганди.