Нурмагомедов туғилиб ўсган Силди қишлоғида ҳамма машҳур ҳамқишлоғидан фақат ғалаба кутмоқда. UFC чемпионининг портретлари қачонлардир Ҳабиб ўқиган мактабда ва у шуғулланган залларда илиниб қўйилган.
«Унинг ғалаба қозонишига ишончимиз комил. Ҳабиб ғалаба қозонса, биз ҳам унга совға тақдим этамиз – ўзи ўқиган мактабга унинг номини берамиз», - деди Силди қишлоғидаги умумтаълим мактаби директори Магомед Насрудинов ТАСС мухбирига.
Эслатиб ўткамизки, бундан олдинроқ Нурмагомедовни Махачқалъанинг «Анжи» клуби футболчилари ҳам қўллаб-қувватлашди ва 30 сентябрь куни Санкт-Петербургнинг «Зенит» жамоаси билан ўйинга UFC чемпиони ва «Биз бир жамоамиз. Бир қадам ҳам орқага йўл йўқ» сўзлари туширилган майкаларда чиқди.
Жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Конор Макгрегор доғистонлик спортчидан енгил вазнда жаҳон чемпиони камарини тортиб олишга ҳаракат қилиб кўради.
Нурмагомедов ўзининг профессионал карьерасида биронта мағлубиятга учрамаган бўлиб, 26 жангда ғалаб қозонган. Макгрегор – ярим янги ва енгил вазндаги собиқ UFC чемпиони. У 21 та учрашувба ғалаба қозонга ва 3 учрашувда мағлуб бўлган.