loader
Foto

Конор Макгрегор ким?

Нима учун уни яхши кўришади?

Харизмага эга



Конор ўз атрофида хайп билан қамраб олинган кўзга кўринмас «қобиқ» яратиб олган бўлиб, у туфайли Конорга гўёки ҳамма нарса унга бўйсунадиган бўлиб кўринади. Тан олинг, сиз ОАВ ва фанатлардан улар лойиқ бўлган эътиборнинг зиғирдак қисмини ҳам олмаган бир талай иқтидорли ва ажойиб жангчиларни биласиз. Буларнинг ҳаммаси медиа ишлари учун «чуйка» йўқлиги, харизманинг йўқлиги сабаблидир. Кейн Веласкес, Деметриус Джонсон ёки Робби Лоулерни ММА оламидан ташқарида ҳеч ким танимайди. МакГрегорни эса ҳамма билади. МакГрегорни 5-сонли БЎСМ баскетболчиси Петя ҳам билади: ахир Конор унга ҳар куни Матч ТВ экранидан қараб туради. МакГрегорни жозибали гўзал Антонина ҳам билади: у GQ журнали муқовасида духоба костюм кийган тўрс жангчининг суратини кўриб, унинг ишқида ёнади. Ва ниҳоят, МакГрегорни Юра Дуд ҳам билади ва ундан интервью олишни орзу қилади, ахир ирландиялик бесоқолбозларни ошкора қўллайди.

Коннорнинг ички оламида нималар рўй бераётгани номаълум. У бизга ўзини кўрсатадиган даражада галактика кўламида ўзига ишончи комилми? Шуниси маълумки, «Ноториус»га ишонгиси келади.



Жанглари шиддатли



Макрегор шу қадар ёрқин шахски, кўпчилик унинг қанчалик яхши жангчи эканлигини унутиб қўяди. Гавда тузилишдан тўғри фойдаланиш, нокаутга туширадиган чап қўл, оёқ билан турли зарбалар бериш, масофани ҳис қилиш – агар булар бўлмаганида МакГрегор UFC га кириб кела олмасди.

Конорнинг нималар дейиши, Конорнинг октагондан ташқарида нималар қилиши муҳим эмас: токи майдонда ғалаба қозонар экан – фанатлар уни севади, хейтерлар (ёмон кўрвчилар) эса – ММА спорт таркибий қисмларида ирландияликнинг исмини эшитиши билан қулоқларини бекитиб олади.



Илдизларини унутмайди



«АҚШ ҳея қачон менинг уйим бўлмайди. Агар бу саволни яна бир марта эшитсам, савол берган одамнинг башарасига тушираман», – деган жавобни олди ирландиялик журналист МакГрегордан Қўшма Штатларга кучиб ўтишни истайсизми деган саволига. Содиқлик Конор одамларда қадрлайдиган энг асосий хислатлардан биридир. Бу ҳақида у бир неча марта айтган, асосийси - алдамаган. ММА даги бутун карьераси давомида ирландиялик Джона Кавананинг доимий раҳбарлиги остида Дублиндаги Straight Blast Gym залида жангга тайёрланади. Юмшоқ қилиб айтганда, бу зал энг замонавий асбоб-ускуналар ва жаҳон миқёсидаги спаррингчи шериклар билан ажралиб турмайди. AKA да UFC чемпионлари билан машғулотлар ёки Jackson-Winkeljohn Academy криоген камераларида тикланиш ўрнига МакГрегор инсон ҳаракатларини тадқиқ этувчи Идо Порталал зарбаларни ишлаш ва Артем Лобов билан жуфтликда туришни афзал кўради.



Лобов билан муносабатлар шуни иедал ҳолатда кўрсатадики, Конор ўз қадр-қимматини юқори баҳолайдиган, ҳамманинг жиғига тегадиган одам образини намойиш этади аслида эса оддий йигит бўлиб, «ўзиникилар учун туриб бериш»га доим тайёр бўлади. Сиз Лобов TUF да навбатдаги рақибини нокаутга учратганиа унинг октагонга қанчалик шиддат билан ёриб кирганлигини кўрганмисиз?

Бу лойиҳа олдидан МакГрегор ишонч билан баёнот берди: «Мен бу шоуга фақат Артем учун келганман». Эҳтимол, «Рус Хаммер»и ҳақида айнан у ғамхўрлик қилган ва Уайтни Артем саралаш жангида мағлуб бўлгач, шоудаги шериги ва дўстини қолдиришга кўндирган. «Мен ғоятда хурсандман, ҳеч қачон бу қадар бахтли бўлмаганман», – Лобов финалга чиққанида Конорнинг хурсандлиги чексиз-чегарасиз бўлди. Бундай ҳаракатлар шундан далолат берадики, МакГрегор олижаноб ва миннатдор бўла олади.

Нима учун ёмон кўришади

Кўп гапиради



Жангчилик бизнесида кўзга кўриниш учун кўпинча ўз рақиблари ҳақида турли бўлмағур гаплар гапиришга тўғри келади. МакГрегор баъзида бутун бошли халқларни ҳақорат қилган ҳолда ҳаддан ўтказиб юборади. Куни келиб унинг сафсаталари фанатларнинг жонига тегади. Вайсақи уришқоқ имджи қисқа истиқболдагина ярайди, холос.

Баъзида Конор оддий, лекин шунга қарамасдан ажойиб ва самимий гапларни гапиради. Масалан, уни ғалабага МакГрегорнинг жангларини ёқтирадиган саратонга чалинган бола илҳомлантиргани ёки чемпионлик камари – барча ирландларнинг мукофоти эканлиги ҳақидаги гаплар. «Ноториус» юқорида айтиб ўтилган Алига тенглашишга ҳаракат қилиши лозим. Муҳаммад Али рақибига қарши сўз билан ҳужум қилиши мумкин эди, лекин шу билан бирга у жиддий ҳаётий тамойилларга ҳам эга бўлган: нафақат буюк спортчи, балки тарихнинг боришига таъсир этган буюк шахсга айланиб, уруш ва ирқчиликка қарши чиққан.



Бир жинс вакиллари (гейлар) ўртасидаги никоҳларни қўллаб-қувватлайди



«Ахир ҳозир тош асри эмаску, онасини…. Умуман янги давр. Мураббийим менга ҳаммамиз бир хил ҳуқуққа лойиқ эканлигимизни тушунтириб берди. Охир-оқибатда, танамизнинг ранги, жинсимиз ва қайси жинс вакилларини яхши кўришимиздан қатъи назар, ҳаммамиз инсон фарзандларимиз. Биз ҳаммамиз бир хил ҳуқуқларга лойиқмиз. Мен ва менинг жамоам тенг ҳуқуқлилик учун овоз беришга даъват қилишимиз билан фахрланамиз. Бу ажойиб кун. Умид қиламанки, янги қонун қабул қиламиз. Умид қиламанки, одамлар ётган диванларидан туради ва овоз беришга боради (Ирландияда «Бир жинс вакиллари ўртасидаги никоҳларни қонунийлаштириш керакми?» мавзусида референдум ўтказилганди – муаллиф изоҳи)», –МакГрегорнинг ушбу баёноти бутун дунёда, айниқса Россияда ММА фанатлари орасида қаттиқ ғазаблар қўзғишига олиб келди.



Муносиб рақибларни енгмасдан унвонга даъвогар бўлиб олган



Сир эмаски, МакГрегор унвон учун жангга ошкора «тортиб» келинган бўлиб, бунда UFC Конорнинг сўзларига кўра, 100 миллион доллар ишлаб олган. Конорнинг бразилиялик чемпион Жозе Альдо билан жанги бўлиб ўтиши лозим бўлган UFC 189 да  топ-10 га кирадиган фақат икки жангчига қарши (Порье ва Холловэй) жангга чиққан ва топ-5 биронта вакили билан жанг қилмаган. Альдо жароҳат олгани ва жанг бекор қилинганидан кейин МакГрегор рейтингда чемпиондан кейин биринчи ўринда турган Чед Мендесни нокаутга учратиб, UFC 189 даги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Лекин Чад кандай кондицияда эди? У майдонга жанг бўлиши ҳақида атиги икки ҳафта қолганда эшитган ҳолда чиққан эди. Ўйлаймизки, Мендес машқ қилишдан кўра кўпроқ вазн ташлаш билан шуғулланган, холос. Лекин шундай ҳолатда ҳам америкалик жангчи Конорга кўп ташвиш туғдирди.



Динга муносабати



Яқинда Конор Макгрегор (19-2 ММА, 7-0 UFC) агар октагонда унга қарши жангга чиқса, ҳатто Исо Масиҳни ҳам нокаутга учратган бўлиши ҳақида баёнот берди. Албатта, бу ҳазилни ҳамма ҳам тушунгани йўқ ва кўпчилик Конорни динни таҳқирлашда айблай бошлади ва бу шу оқшомнинг ўзидаёқ акс-садо берди. Бир соат олдин бўлиб ўтган UFC 197 матбуот анжуманида Рафаэль Дос Аньосга (25-7 MMA, 14-5 UFC) у МакГрегорнинг бу каби баёнотларига қандай муносабатда бўлади деган савол берилди. Рафаэль ўзининг художўйлигини ҳеч қачон яширмаган ва шу сабабли унинг берадиган жавобини олдиндан айтиш мумкин бўлган. «У ҳеч кимни ҳурмат қилмайди. Мен Исонинг қўлидаги қуролман, холос ва 5 март куни у Худонинг қўлидаги яккаю-ягона қурол қандай иш беришини кўради», - деди Рафаэль Дос Аньос. Албатта, Конорнинг жавобини кутишга кўп вақт керак бўлмади: «Менда Исо пайғамбар билан боғлиқ муаммолар йўқ. Менда ҳамма худолар билан боғлиқ муаммоларим йўқ. Худолар худоларни тан олади» (астағфируллоҳ). Ушбу баёнот омма томонидан анча илиқ кутиб олинди, лекин шак-шубҳа йўқ-ки, бир неча соатдан кейин ирландияликка художўй кишилардан твитлар, хатлар ва ОАВга муносабатлар дўли ёғилди.