loader
Foto

Қиблани топишни ўргатган олимни биласизми?

Ушбу тизимларнинг яратилишига кўп жиҳатдан тригонометрик тенгламалар ёрдам берди. Аммо мусулмон олими ал-Баттаний тригонометрия фанининг ривожланишида жуда катта рол ўйнаганлигини кам одам билади. Айнан у ердаги биноларнинг аниқ жойлашишини ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишда катта рол ўйнаган.

Бу келиб чиқиши араб бўлган буюк астроном ва математик биринчи марта синуслардан фойдаланган. У шунингдек, котангенс концепциясини ишлаб чиқиш ва градусли жадвални тузиш, текислик ва шарнинг тригонометрияси бўйича тадқиқотлар олиб борди. У дунёда биринчи бўлиб астрономик тадқиқотларда математик усулларни қўллади.

Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Жобир ибн Синан ар-Раққий ал-Харроний ал-Сабий ал-Баттаний 859 йилда Харран вилояти Баттан қишлоғида туғилган. У Урфа вилоятида (ҳозирги Туркия ҳудуди) жойлашган. Ўз тадқиқотлари учун ушбу тадқиқотчи Суриянинг Раққа шаҳрида  расадхона қурган.

Ўзининг илмий изланишлари билан у Птолемейнинг Қуёш апогейининг ҳаракатсизлиги тўғрисида фикрини мутлақо рад этди ва Қуёшнинг кўринадиган бурчак диаметрининг ўзгаришини ва айлана тутилиши мумкинлигини исботлади. Ал-Баттаний қуёш орбитасининг Ерга нисбатан эгилишини ҳисоблаб, Ернинг эклиптик мойиллигини 23° деб ҳисоблади. Беш аср ўтгачгина Коперник 23° 35’ бўлган аниқроқ қийматни олишга эришди.

Шунингдек, у қуёш йилининг давомийлигини аниқ ҳисоблаб чиқишга муваффақ бўлди, унинг ҳисоб-китобларига кўра, у 365 кун 5 соат 46 дақиқа 32 сонияни ташкил этди – бу замонавий фан томонидан олинган маълумотларга қараганда атиги 2 дақиқа 14 сонияга қисқароқ.

489 юлдузни таснифлаш, янги ойнинг ҳилолини кузатиш мумкин бўлган шароитларни аниқлаш усулини ишлаб чиқиш Ал-Баттанийнинг илмий изланишлари натижаси бўлди.

Бу олим қиблани белгилаш услубига катта ҳисса қўшди. Унинг услуби Макканинг узунлиги ва кенглигини, қиблани аниқлаш керак бўлган жойни ҳисоблаш учун асос бўлган, бу қийматлар орасидаги фарқ намоз ўқиладиган томонни аниқлаган. Бу масжидларни қуришда, Каъбани топишда кўп ёрдам берди.

Ал-Баттаний 929 йилда Бағдоддан Раққа шаҳрига қайтаётган пайтда вафот этган. Ушбу буюк тадқиқотчи ўзининг замонидан олдинга ўтиб кетган асарлари ва ўқитган шогирдлари кўринишида бой мерос қолдирди, улар ўзларининг зиёлари билан илм-фан осмонини ёритдилар. Ал-Баттаний «Худо борлигини, бирлигини, қудратини ва Унинг махлуқотларининг мукаммаллигини фан, авваламбор астрономия орқали ўрганиш мумкин» тамойилига амал қилиб тарихдаги 20 нафар таниқли астрономлардан бирига айланди.