loader
Foto

COVID-19 нинг Жанубий Африка, Бразилия ва Ҳиндистон вариантлари аста-секинлик билан ривожланмоқда

«Май ойининг бошларида Франциядаги барча ижобий тестларнинг 80%и британ вариантига тўғри келди. Бироқ ҳозир у ерда Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка вариантлари рақобатлашяпти: Santépublique France жамият соғлиқни сақлаш экспертлар марказининг маълумотларига кўра, британ вариантининг улуши 10 майдан бошлаб бир ҳафта давомида 77,9%ни ташкил қилди, Бразилия ва Жанубий Африка вариантлари умумий улуши эса 6% атрофида бўлди», - дейилади мақолади.

«Сезиларли минтақавий тафовутлар мавжуд. (...)Santépublique France маълумотларига кўра, Жанубий Африка варианти апрелнинг охирида Иль-де-Франсда янги касалланишлар ҳолатининг 11%ини ташкил қилган. Май ойининг ўрталарида Бразилия ва Жанубий Африка вариантлари янги инфекцияларнинг 15%дан ортиғини ташкил қилган ўчоқлар, хусуссан, Сен-Сен-Денида ҳам мавжуд», - деб таъкидлайди Biogroup биологи Лоран Кбайер.

«Ушбу маълумотлар миллий даражада ўтказилган ижобий тестларнинг (ПЦР ва антигенлар) ярмидан кўпидан олинган бўлиб, улар учун "скрининг"деб номланувчи усул бўйича янада аниқ ПЦР тести амалга оширилади. Қийинроқ бўлган кетма-кетликни аниқлашдан фарқли ўлароқ, у фақат ўзига хос ва аллақачон маълум бўлган мутацияларни топишдан иборат, аммо бу вируснинг бутун геномини билиб олиш имконини беради», - дея изоҳ беради нашр муаллифи.

«Мисол учун, учта безовта қилувчи вариантни тезда кўриб чиқиш учун амалий скрининг усули декабр ойида 2020 да Буюк Британияда кашф этилган, Жанубий Африка ва Бразилия вариантларининг қўшимча Е484К мутациясига эга бўлган инглиз версиясини ўтказди", - дейди Шерки.

«Бундан ташқари, май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти учта Ҳиндистон вариантини хавотир уйғотадган вариантлар руйхатига қўшди. Шу сабабли бешта вариантни тавсифлайдиган ва «иммунитет қочиши» (ёки иммунитет оғиши), яъни вирусга касалликдан кейин олинган иммунитет ёкт маълум бир вакциналарга чидамлилик кўрсатиш имконини берадиган сифатида маълум бўлган уч мутацияни (E484K, E484Q ва L452R) топишга қарор қилинди», - деб ёзади Le Figaro.

«Франциядаги пандемияни диққатлироқ кузатиш ва янги вариантлар пайдо бўлишини аниқлаш учун геном кузатуви шунингдек, икки ҳафтада бир марта, ижобий тестлар репрезентатив танловида ўтказиладиган «бир лаҳзалик тадқиқотлар» ёрдамида амалга оширилади. Бироқ бу усул жуда қўпол бўлиб, кўп вақт талаб қилади ва фақат чекланган сонли лабораторияларгина бундай тадбирни амалга ошира олади. Шундай қилиб, кетм-кетлиги аниқланган намуналар сони қисқаради: 27 апрелдаги вазиятни акс эттирадиган сўннги маълум тадқиқот учун 1279».

"(...) ANRS тармоғининг тўртта миллий тартиблаш платформаларини ва шифохона лабораторияларини бирлаштирадиган Emer-gen консорциуми томонидан ишлаб чиқарилган тартиблашлар сони 19 ҳафтада 3509 ни ташкил қилди. Бу ижобий ҳолатларнинг 3% ни ташкил этади, бу Европа томонидан тавсия этилган даражадан уч баробар кам. "Бу стратегияни ўзимга тушунтиролмайман. Чунки биз чекловчи чораларни юмшатаётган пайтимизда кўзларни катта очиш керак", - дея шикоят қилади "Лилл" дан эндокринолог ва генетикачи Филипп Фрогел. Март ойининг охири ва май ойининг бошида Буюк Британияда 50% дан 60% гача ижобий намуналар тартибланган ва ҳозирда бу кўрсаткич 10% га тушиб кетган", - дейилади нашрда.

Emer-gen координатори профессор Яздан Язданпанаҳнинг айтишича," биз ҳали ҳам Францияда тартиблашни яхшилашимиз мумкин". Шаҳар лабораторияларида тартиблаш очиб вазиятни яхшилаймиз". 26 май куни ҳукумат хусусий секторга "ҳафтасига камида 1000 та тартиблаш"га рухсат бериш учун чақирув эълон қилди".

Манба: Le Figaro