Агентликнинг маълум қилишича, 8 ҳафта давомида касаллик ҳолатлари ва ўлимлар сони пасайганидан кейин Ливия, Эрон, Ироқ ва Тунисда сезилари ўсди, Ливан ва Марокашдан эса кескин ўсиш кутилмоқда.
Aljazeera хабарига кўра, келаси ҳафта минтақа мамлакатлари анъанавий равишда диний ва жамоат йиғилишларини ўз ичига оладиган Қурбон ҳайити байрамини нишонлайди.
«ЖССТ ҳозирги COVID-19 авж олиши яқин ҳафталарда ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкинлигидан хавотирда», - дейилади минтақавий офис баёнотида.
ЖССТ маълум қилишича, ҳаммасига жамиятда соғлиқни сақлаш чоралари ва ижтимоий чора-тадбирларга риоя қилмаслик ва «жамиятнинг хотиржамлиги ўсиб бораётгани», шунингдек, эмлаш кўрсаткичларининг пастлиги ва янги вариантлар тарқалиши айбдор.
Агентлик Тунисни минтақада ва Африкада аҳоли жон бошига коронавирусдан энг юқори ўлим кўрсаткичига эга мамлакат сифатида ажратиб кўрсатди ва Эронда кундалик ҳолатлар сони июл ойининг бошига қадар 4 ҳафта ичида деярли икки баробарга кўпайганини қайд этди. Умуман, Покистон, Афғонистон, Сомали ва Жибути, шунингдек, Яқин Шарқдаги давлатларни ўз ичига олган Шарқий Ўрта ер денгизи минтақасида COVID-19 рўйхатга олинган ҳолатлар сони 11,4 миллиондан ошди, дейилади баёнотда. Шунингдек, 223 мингдан ортиқ ўлим ҳақида хабар берилди.