loader
Foto

«Толибон» аёлларга спорт билан шуғулланишни тақиқлаб қўйди

"Аёлларга крикет ўйнаш мумкин бўлади, деб ўйламайман, чунки аёллар крикет ўйнаши шарт эмас. Крикетда улар юзи ва бадани очилиб қоладиган вазиятга дуч келиши мумкин. Ислом дини аёлларга бундай кўриншига рухст бермайди. Масс-медиа асрида уларнинг фото ва видеотасвирлари пайдо бўлади ва одамлар уларни томоша қилади. Ислом ва Ислом Амирлиги аёлларга крикет ўйнашга ёки умуман, уларнинг юзи ва бадани кўринадиган ҳар қандай спорт тури билан шуғулланишга рухсат бермайди", - деди Васик. Шунингдек, у ислом аёлларга фақат зарурат юзасидан кўчага чиқишга рухсат бериши, спорт эса, зарурат эмаслигини таъкидлади.

Ғарб ОАВ қайд этишича, «Толибон»нинг бундай позицияси Афғонистон эркаклар крикет терма жамоасининг ой бошида руҳсат берган Австралия терма жамоасига қарши ўйинини ҳам ўтказиш эҳтимолига таҳдид солмоқда. Халқаро крикет Кенгаши (ICC) томонидан белгиланган қоидаларга кўра, ташкилотнинг барча 12 аъзолари бундай учрашувлар ўтказишни хоҳласалар, ҳам аёллар, ҳам эркаклар жамоасига эга бўлишлари керак.

Васикнинг айтишича, «Толибон» бу масалада ҳеч қандай мурсоага бормайди ва бу ҳаттоки ўйинни ташкил қилиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келса ҳам, «исломий қадриятларни сотмайди».

Австралия спорт вазири Ричард Колбек «Толибон»нинг қарорини хавотирли деб атади ва ICC дан чора кўришни талаб қилди. "Ҳар қандай даражада аёлларнинг спорт билан шуғулланишини тақиқлаш – номақбулдир", - деди Колбек.

Крикет айни пайтда Афғонистонда энг оммавий спорт тури ҳисобланади. Ўтган йилнинг ноябр ойида 25 нафар спортчи хотин-қизлар Афғонистон крикет бўйича кенгаши билан шартнома имзолаганди, лекин шу йил августида Кобул «Толибон» томонидан босиб олинганидан кейин ўйинчиларнинг катта қисми мамлакатни тарк этди. Аввалроқ уларнинг айримлари BBC билан суҳбатда «Толибон» спортчиларни таъқиб қилиши ва улардан крикет ўйнашни тўхтатишни талаб қилган ҳолда таҳдид солганини маълум қилган.