loader
Foto

Биз нега мусулмон бўлдик?

Аслан ўзга дин вакиллари бўлиб, ақлий ва руҳий тараққий натижасида Исломни қабул қилган кишилар ҳақида кўп эшитганмиз. Аксарият ҳолларда Ғарбнинг улуғ олимлари, мутаффакирлари тавфиқли, маьнавиятли инсонлар шу йўлни тутишмоқда. Аслида, бу табиий бир ҳолдир. Зеро, бунга: "Варо айтан наса йадхулуна фи диниллаҳи афважа" (Наср сураси, 2-оят) далолати шоҳид. Энг муҳими, улар исломий ҳақикатни идрок эта билган кишилар. Ўзга динлардан таскин топмай, қалблари Исломдан ҳузурланган бу зотларнинг самимий сўзлари ҳаммамиз  учун ғоят ибратлидир.

БИЗ НЕГА МУСУЛМОН БЎЛДИК?

Аллоҳ таоло инсонларни ўзига ибодат ва итоатда бўлишлари учун яратди. Барча инсонлар Аллоҳнинг қулларидир. Аллоҳ таоло маълум бир миллат ва ирқнинг Робби ёки фақат шу дунёнинг Яратувчиси эмас, балки бутун инсониятнинг ва барча оламларнинг улуғ Робби ва қодир Яратувчисидир. Аллоҳ таоло наздида барча инсонлар тенг бўлиб, ҳеч кимнинг бировдан устун томони, ҳеч бир халқнинг бошқа халқдан кам жиҳати йуқ.

Ҳақ субҳонаҳу ва таоло инсонни фақатгина жисмдан (моддиятдан) иборат қилиб яратмади, балки унга беқиёс неъмат сифатида Ўз лутфидан Руҳ ато этди. Инсонларнинг руҳан ва жисман камолга эришишлари ва тўғри йўлда бўлишлари учун ўз элчилари — пайғамбарларини юборди. Бу пайғамбарларнинг энг улуғлари Одам, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Ийсо ва Муҳаммад Мустафодир (алайҳимус-солавоту ват-таслимат). Улар олиб келган шариатларнинг асоси бир бўлиб, бу динлар ичида энг охиргиси ва мукаммали Ислом дини ҳисобланади.

Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин бошқа пайғамбар келмавди. Зеро, У олиб келган дин мукаммал, нуқсонсиз эканлигини, инсонлар бу динни буза олмасликларини Аллоҳ таоло бизга хабар берган.

Машҳур олмон адиби Лессинг (1729—1781) ўзининг "Nathan der veise " ("Донишманд Натан") номли асарида уч динни, яъни Ислом, насроний ва яҳудий, динларини бир-бирига ўхшаш уч ёқут узукка менгзаган. Ҳа, динларнинг асоси бигга. Аммо вақт ўтиши билан инсонлар турли манфаатлар, ботил тушунчалар, хато талқин ва тафсирлар туфайли насронийлие ва яҳудийлик динларига ҳар хил нафсоний фикрлар, абас ақадалар қўшиб, тавҳид динини бузганлар. Натижада бир-бирига душман тоифаларга бўлиниб, дунёни ихтилофлар майдонига айлантирганлар. Уларнинг бу ҳолати Аллоҳ таолонинг иродасига қарши чиқишдан бошқа нарса эмас.

Чунки, юқорида таъкидлаганимиздек Аллоҳ таоло пайғамбарлари воситасида бутун инсониятни ҳақ динига даъват этади. Инсонлар бежиз "Уммати даъват" деб айтилмаган.

Шу ўринда бугунги моддапараст дунёда яшаётган инсонларнинг дин борасидаги қараш ва тушунчаларининг том маънодаги ифодаси бўлган бир воқеани мисол тариқасида келтирмоқчимиз. Американинг машҳур матбуот нашрларидан бирида таниқли олим профессор Робинзоннинг Исроил сафари ҳақидага мақоласи эълон қиливди. Профессор Робинзон шувдай ҳикоя қилада:

"Орал Робертс Университетининг муаллими ва талабалари билан Исроилга сафар қилдик. Сафарда мазкур университетнинг асосчиси католик дан арбоби Орал Робертснинг ўзи бизга ҳамроҳ бўлди. Исроилнинг эски миллат вакили Бен Гурион бизни меҳмонга чақирди. Орал Робертс уй соҳибига "Китоби Муқаддас" совға қилди ва ундан ўзи севган бир парчани ўқиб беришини сўради. Бен Гурион бу сўровни бажонидил қабул қидди. "Китоби Муқадас"ни қўлига олиб, шу жумлаларни ўқий бошлади:

"Аллоҳ инсонни Ўзига энг кўп ўхшаган бир тарзда яратди" (Таквин, 1-бо6, 27-оят).

Мен ўзимча, келиб-келиб шу жумлани ўқийдими, деб ҳайрон бўлдим. У Тавротнинг янада маъноли оятларини, масалан, "Таквин" (Яратилиш) "ёки "Авомири ашара" ("Ўн амр") қисмларини ўқиса керак, деб ўйлаган эдим. Бизни видео тасвирига олаётган телевидение ходимига: "Ортиқча уринма, бу сўзлар эфирга беришга арзимайди ", деган маънода ишора қилди.

Аммо Бен Гурион менинг фикримни уқиб олган каби, нима учун айнан шу жумлани ўқиганини изоҳлади:

"Ҳали бизлар америкалик, русиялик, исроиллик ёки мисрлик бўлмасимиздан аввал, ҳали бизлар насроний, мусулмон, мажусий, яҳудий бўлмасимиздан аввал, яъни, бугун инсонларни бир-бирларидан ажратган мамлакат, давлат, дин, эътиқод ва шунга ўхшаш фикрлар майдонга келмасидан илгари ҳаммамиз ёлгаз Аллоҳу таоло яраттан бир эркак ва аёддан иборат эдак. Бу барча илоҳий динлар бизга ўргатган энг олий ҳақиқатдар. Нега буни тушунишни истамаймиз ва бир-биримизга душманлик қиламиз? Келинг, ҳаммамиз қўлни-қўлга берайлик ва бу ҳақиқатни тушуниб етишимизга ёрдам беришини сўраб, Аллоҳ таолога дуо қилайлик."

Буни эшитиб, ҳаммамизнинг бошимиз қуйи солинда, Орал Робертс барча ўтирганларнинг номидан "Амийн" деб дуо қилди. Дарҳақиқат, Бен Гурион "Китоби Муқаддас"даги энг маъноли жумлани ўқиган эди.

Исроилдан қайтганимдан кейин фикру хаёлим фақат ўша жумла билан банд бўлди. Бен Гурион минг бора ҳақ эди.

Ҳақиқатан ҳам, биз инсонлар бир вужуднинг аъзоларимиз. Аллоҳ таолонинг бандаларимиз. Ҳаққа элтгувчи йўл битта. Бу йўл Иброҳим, Мусо, Ийсо ва энг охирида Муҳаммад (алайҳимуссалом) таблиғ этган йўл бўлиб, унда юрганлар икки дунё саодатига эришадилар. Инсонлар пайғамбарларнинг йўлларидан чиқиб, катга хато қиладилар. Улар шу боисдан адашадилар, ахлоқлари бузилиб, ҳатто Яратганни унутишгача борадилар. Дунёда сулҳ ва сукун ҳоким бўлиши учун инсонлар ўз хатоларини англаб, ҳақ йўлга қайтишлари зарур".

Профессор Робинзоннинг мазкур сўзлари ҳар қандай кишини ўйлашга, тафаккур қилишга ундаёди. Зеро, бугунга кунда аксарият инсонлар дину диёнатларини тарк этиб, моддиятга берилиб кетмоқдалар, модданинг қули-асирига айланмоқдалар. Улар моддиятнинг ўткинчилигини билмайдилар, тўғрироғи, билишни ҳам истамайдилар.

Ҳа, жисм фоний — ўткинчидир. Инсоннинг жисми ўлади, аммо руҳи абадий қолади. Инсон руҳи ҳам унинг бадани сингари озуқа талаб қилади. Руҳ модда билан озуқланмайди. Руҳни озуқлантирган нарса, аввало, инсонни ва бутун мавжудотни йўқдан бор этган Аллоҳу таолога собит иймон, кейин эса, Унга ибодат ва бандалик қилишдир.

Машҳур ўрис ёзувчиси Александр Солженитсин Америкага кўчиб борганида, барча азоб-уқубатлардан, энг муҳими, руҳий очликдан қутулишни умид қилган эди. Америкалик та-лабалар билан бўлган бир учрашувда у шундай хитоб этган эди:

"Мен, Америкага борсам, жуда бахтли бўламан, деб ўйлаган эдам. Афсуски, бу ерда ҳам руҳий бўшлиқни ҳис этяпман.

Сизлар ортақ моддиятнинг асирига айлангансиз. Ҳа, бу ерда ҳуррият бор. Ҳар ким истаганини қила олади. Аммо ҳамма моддиятга эътибор беради, руҳият билан қизиқмайда. Ҳамманинг руҳи бўм-бўш. Ҳолбуки, инсонни инсон қилган жисм эмас, балки унинг пок аслли комил руҳидир. Сизга тавсиям шуки, руҳингизни ўстиринг, уни гўзаллаштиринг! Фақат ўшандагана мамлакатингазда мавжуд бўлган ва сизни қийнаётган салбий ҳолатлар барҳам топади. Динни маҳкам тутинг! Дин руҳнинг озуқасидир. Динига содиқ инсонлар ҳар ерда сизга ёрдам қўлини узатадилар. Чунки Тангридан қўрқиш ҳисси уларни доимо тўғри йўлда тутиб туради. Инсонларни ёмонликлардан қайтарадаган куч полиция эмас, бу куч Тангри наздидаги қўрқувдан ҳосил бўлган кучдир".

Ҳа, инсон руҳи диндан озуқа олади. Дунёдага мавжуд динлар ичида энг ҳақиқийси ҳаёт шартларига энг уйғун бўлган Ислом данидар. Шу боисдандирки ҳақ даъватга бўйсуниб, бирдан-бир тугри йўл бўлгақ асл яҳудийлик ва насронийликнинг хотимаси — Исломиятга кираётган ўзга дин вакилларинииг сафи борган сари ортмоқда.

Ушбу рисола Исломни қабул қилган ана шундай кишиларнинг дунёдаги турли матбуот нашрлари саҳифаларида эълон қилинган эътарофлари ва улар ҳақида ўз яқинлари ва дўстлари томонидан ёзилган ҳар хил мақолалардан жамланган ҳолда тайёрланди. Бу шахслар "Сиз нега мусулмон бўддингиз?" деган савол-а жавоб берар экан, асосан бир нуқтага алоҳида урғу беришади, яъни, Ислом динини қабул қилишга уларни ҳеч ким мажбур қилмаган. Улар аввало Аллоҳ таолонинг ҳидояти сабабли, кейин эса, ўзларининг ҳақни, ҳақиқатни излашга бўлган узоқ ҳаракатлари, тадқиқотлари, дунёдаги турли дан ва эътиқодларни чуқур ўрганишлари, ҳатто уларни танқид кўзи билан тафтиш этишлари туфайли ҳақ дин бўлган Исломни танлаганлар. Чунончи, Исломиятга кириш билан ҳаётларидага энг тўғри ва мақбул ишни амалга оширганликларини ва мусулмон деган шарафли номдан бир умр фахрланишларини изҳор этганлар.

Ўйлаймизки, уларнинг қалб қаъридан чиққан самимий эътирофлари сиз азиз кигобхонлари ҳам бефарқ қоддирмайди.

Ҳожи Лорд Ҳэдли Ал-Форуқ

(Англия)

Таниқли сиёсатчи ва ёзувчи Буюк Британиядаги Машҳур шахслардан бири бўлмиш Лорд Ҳедли Ал Форуқ ( Жорж Аллансон ) 1855 йилда туғилган. Кембриж дорилфунини 1877  йилда имтиёзли диплом Билан тугатиб, Британия армиясида капитан даражасида хизмат қилган. Колониал ишлар министрининг  тўртинчи полкидан лейтенант-колониал даражасида истефога чиққан. Ихтисоси инженер. Шу билан бирга, ажойиб адабий қобилияти ҳам бўлган. “Solsher journal” газетига муҳаррирлик қилган. Кўпгина китоблари бор. Айниқса “Ғарблик Иломга интилмоқда” номли асари жуда машҳурдир.

1913 йил 16 ноябрда Ислом динини қабул қилиб, исмни “Аш шайх Раҳматуллоҳ Ал Форуқ” деб ўзгартирган. 1926 йилда Ҳиндистон сафарида бўлган.

Нега мусулмон бўлдим?

Эҳтимол баъзи дўстларим мени "Мусулмонлар таъсирига тушиб қолган", деб ўйласалар керак. Лекин менинг Ислом динини қабул қилишимнинг сабаби кўп йиллар давомида олиб борилган илмий изланишлар натижасидир.

Менинг зиёли мусулмонлар билан илмий баҳсларим фақатгина бир неча ҳафта давом этди. Илмий назарияларим бошдан-охиригача тамоман Ислом таълимотларига мувофиқ келганидаги шодлигимнинг чеки йўқ эди.

Инсоннинг бу динни (яъни, Ислом динини) қабул қилишлиги, Қуръони карим таълимотига асосан, ўзининг шахсий қаноатидан келиб чиқмоғи лозимдир, ҳаргиз зўравонлик билан динга киргизиш мумкин эмас. Ийсо алайҳиссалом ҳам худди шу маънони ифода қилиб, ҳаворийларга қарата:

"Бирор киши сизларнинг даъватларингизни қабул этмаса, қулоқ ҳам солмаса, сиз у ердан айрилинг, уларни мажбур қилманг!" деган эди (Авлиё Марко,  ви 2).

Мен эътиқодларида собит, ғайратли кўпгина протестантларни биламан. Улар Рим католик черкови таъсиридаги ерларга бориб, католикларни протестант мазҳабига ўтказишни (даъват қилишни эмас!) ўзларининг энг муҳим ва бирламчи вазифалари деб билишади. Ҳеч шубҳа йўқки, бу усул нафсни ғазаблантирадиган, орадаги жарни яна ҳам чуқурлаштирадиган йўлдир. Бундай йўл кўпинча акс натижа бериб, диндорлар орасида ножўя низолар чиқишига сабаб бўлади.

Афсуслар бўлсинки, христиан миссионерлари мусулмонларга нисбатан тутган йўллари ҳам айнан шу сиёсат асосига қурилган. Мен бу миссионерларнинг ўзларидан кўра Ийсо алайҳиссалом таълимотларига яқин турувчиларни (яъни, мусулмонларни) христианликка даъват қилишларини тушуна олмайман. Мен мусулмонларни, ҳазрати Ийсо алайҳиссалом таълимотига яқин турувчилар, ҳа, ҳа, яқин турувчилар, дедим, чунки яхшилик, олижаноблик, фикр доирасининг кенглиги, ҳақиқатан ҳам Ислом эътиқодида Ийсо алайҳиссалом даъватидан ҳам муфассалроқ эътироф этилган. Насронийлик шу даражада бузилганки, Ийсо алайҳиссалом таблиғ этган насрониятдан бугун асар ҳам қолмаган. Эски насронийликдаги ҳақиқатларни фақат Исломда топиш мумкин. Бас шундай экан, мен мусулмон бўлиш билан ҳақиқий насронийликка эришдим, дея оламан.

Сўзимнинг исботи учун сизларга "Атнасиан" мазҳабини мисол келтираман. Бу мазҳаб католизмдаги аҳамиятли, обрўли мазҳаблардан бири ҳисобланади. Айнан шу мазҳабда христианликдаги асосий эътиқоддан бири ҳисобланган "Уч Тангри"  жуда ҳам тор, ақлдан йироқ суратда талқин қилинади. Уларнинг даъвосича, таслисга ишонмаслик абадул-абад ҳалокатга сабабдир, нажот истовчилар, албатта, таслисга ишонмоқликлари шарт. Бошқача қилиб айтганда, биз Раҳмли, Меҳрибон, Улуғ деб эътиқод қилиб турган Роббимизни зулм, қаҳр ва шунга ўхшаш сифатлар билан сифатлаш лозим бўлади. Субҳоналлоҳ! Аллоҳнинг буюк сифатлари таслисга эътиқод қилувчи заиф бандаларнинг тасаввуридан баландроқдир.

Яна бошқа бир мисол келтираман. У ҳам бўлса, христианликнинг муҳаббат ва яхшилик борасидаги йўқсиллигидир. Исломни қабул қилмоқчи бўлиб юрган пайтларимда бир хат олдим. Хатда баён қилинишича, агар мен Ийсо алайҳиссаломни Илоҳ деб билмасам, ҳаргиз нажот топмаслигим билдирилган эди. Бу ердаги масала Ийсо алайҳиссаломнинг илоҳ ёқи илоҳ эмасликларида эмас, балки Ийсо алайҳиссалом Аллоҳ томонидан юборилган рисолатни инсонларга етказдими ё йўқми — шу ҳақдадир. Агар бу масалада озгина бўлса ҳам шубҳа бўлганида, бу мени жуда ҳам безовта қилган бўларди. Лекин Аллоҳга шукрлар бўлсинки, бу хусусда менда ҳеч бир шубҳа бўлмади. Аллоҳ таолодан сўрайманки, менинг Ийсо алайҳиссаломга ва у кишининг таълимотларига бўлган ишончимни ҳар бир мусулмон ишончи каби давом этдирсин. Эътиқодимча, юқорида ҳам бир неча маротаба таъкидлаб ўтганимдек, Ислом ва Ийсо алайҳиссалом даъват қилган дин аслида эгиз динлардир. Уларнинг ораларидаги баъзи назария ва истилоҳотлардаги тафовутлар аслида аҳамиятсиз фарқлардир.

Бизнинг замонамизда одамлардан турли йўналишдаги мазҳабларга ишониш талаб қилинганида бу нарса акс таъсир бериб, умуман, Аллоҳ таолога иймоннинг тарк  қилинишига сабаб бўлмоқда. Ваҳоланки, айни шу вақтнинг ўзида инсоният ақлу тафаккурни тўғри йўлга солгувчи, инсон туйғуларига муносиб динга чанқоқ ва муҳтождир.

Мен текшириб кўриб шунга амин бўлдимки, бирорта ҳам мусулмон динидан қайтиб атеист бўлмаган экан. Ягона кўринишлар бўлиши мумкин. Лекин мен бу динсиз шахсларнинг ҳаммасига ҳам шубҳа ва жирканиш билан қарайман. Эътиқодимча, милёнлаб насроний ва бошқа диндаги эркак ва аёллар қалбан муслимдирлар. Уларни қалбларидаги иймонни ошкор қилишдан тўсиб турган нарса: урф-одат, танқид, туҳмат ва ошкор қилишдан кейин бўладиган мушкулотлардир. Бизнинг мактабларимизда ҳозир ҳам Ислом дини Аллоҳга ишонмаганларнинг дини сифатида танитилмоқда.

Мен Исломни қабул қилганимни эълон қилаётганимда, қатъий ишонардимки, қариндошлар, дўст-биродарлар мени йўлдан адашди, энди унга ҳеч қандай панду насиҳат фойда бермайди, деб ҳисоблашади.

Шунга қарамасдан, менинг эътиқодим аввалгидай собитдир. Эълоним халққа фойдали бўлиши билан бирга, халқ назаридаги обрўйимнинг кўтарилишига ҳам сабаб бўлди.

Мен қисқача қилиб Исломни қабул қилишимга сабаб бўлган воситаларни баён қилиб бердим. Яна бир бор таъкидлаб айтаманки, шу муборак одим туфайли мен аввалгидан кўра кўпроқ ҳақиқий насронийликка яқинлашдим. Бошқаларни ҳам ушбу йўлга чақираман: Ана шу ҳақиқий тўғри йўлдир. Ҳақиқий саодат эса, Ҳақни топишда!

Сэр Абдуллоҳ Арчибалд Ҳамилтон

(Англия)

Асл исми Чарлз Эдвард Арчибалд Ҳамилтон бўлмиш Сер Абдуллоҳ 1876 йилнинг 10 декабрида туғилган. 1923 йил 23 декабрида Ислом динини қабул қилган. У Британиялик машҳур хонадонлардан бирига мансуб бўлиб, давлат хизматида баронлик даражасига кўтарилган. Британия ҳарбий хизматида маъмур вазифасида ишлаган. Кейинчалик селзи шаҳрида Адвокатлар палатасига раислик қилган.

Англаш, яхши-ёмонни фарқлай олиш ёшига етганимдан бошлаб Ислом гўзаллиги, софлиги ва соддалига билан мени ўзига жалб қилиб келади. Мен христиан муҳитида туғилганим, улғайганимга қарамай, черков фарз қилган, ишонган ақидаларга ишона олмасдим. Доимо ақлу-идрокни кўр-кўрона иймондан ортиқ кўрар эдим.

Вақт ўтиши билан Роббимни рози қиладиган равишда ҳаёт кечиришга ҳаракат қилдим. Лекин Рим черкови ҳам, инглиз черкови ҳам қалбдаги эҳтиёжни қондира олмади. Натижада қалбим даъватига ижобат этиб, Исломни қабул қилдим. Шу лаҳзадан бошлаб ўзимни том маънода инсон сифатида ҳис этмоқдаман.

Бирорта ҳам дин ё тузум жаҳолатни, табақалар орасидаги адоватни йўқотишда Исломга тенг келолмайди. Қанийди одамлар буни англасалар!

Бу динда кучлилар заифлар билан, бойлар камбағаллар билан ўзаро биродарлик муносабатидадирлар. Олам ҳозир уч табақага бўлинган:

1.    Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати билан бойлик ато қилинганлар.

2.    Ҳаёт кечириш учун ишлаётганлар.

3.    Ўзларига иш топа олмаётганлар, бошқача қилиб айтганда, жамият четлаштирганлар. Бу четлатиш уларнинг айб ёки нуқсонлари сабабли эмас, балки уларнинг хоҳишларидан ташқари баъзи сабаблар туфайлидир.

Ислом ана шу уч табақанинг биродарлик ичида яшашини таъминлайди, бойларни камбағалларга ёрдам беришга чақиради.

Юқорида зикр қилинганларга қўшимча қилиб айтиш лозимки, Ислом инсонларнинг шахсий имконият, қобилият ва хусусиятларини эътиборга олиб, уларни ривожлантиришга ҳаракат қилади. Масалан, бой бир кишининг ери бор-у, лекин ўзи у ерни экмайди ва у ерга эҳтиёжи ҳам йўқ. Шундай ҳолларда бу шахсий мулк бўлган ер омма фойдасига ёки, бошқача қилиб айтганда, умумий манфаатлар йўлида ишлатилиши керак. Ислом таълимотига мувофиқ, ернинг масъулияти экувчи бир ишчи одам зиммасига тушади.

Ислом мусулмонларга қиморни, қиморга ўхшаш таваккалга, омадга қурилган амалларни, ароқ, судхўрлик каби ишларни ҳаром қилади. Чунки инсоният тотган балоларнинг деярли ҳаммаси шу нарсаларнинг касофати туфайли содир бўлган. Шу тариқа, Ислом соясида зўравонлар заифлар ва муҳтожларни эзиш воситаларидан маҳрум қилинди.

Биз мусулмонлар “жабария” ва "қадар"га (ҳар иккиси ҳам эътиқоддаги нотўғри йўналиш бўлиб, мажбурлик ва ихтиёрсизлик деган тушунчаларни ифодалайди) ишонмаймиз. Зеро, Исломдаги "қадар" тушунчаси, бошқалар иддао этганидек, амалда ҳеч иш қилмасдан ғойибдан омад кутиб ётавериш дегани эмас! Биз фақатгина Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло амаллар учун муқаррар қилиб қўйган ўзгармас ўлчовларга ва Аллоҳ томонидан ҳадя қилинган, ҳаёт мушкулотларига ёрдам берувчи қобилиятларимизга ишонамиз. Модомики иймон ҳаёт ҳақиқатлари тадбиқ қилинмас экан, ундай иймоннинг бизнинг назаримизда эътибори йўқ. Чунки у бизнинг мушкулотларимиз ечимини беролмайди. Биз бу дунёдаги ҳар бир амалимизга бўлган шахсий масъулиятимизни ва охиратдага ҳисоб беришимизни англаймиз. Ҳар бир киши ўз амалидан масъул бўлиб, биров бировнинг гуноҳини устига олмайди.

Ислом дини эътиқодига кўра, инсон Аллоҳ томонидан бенуқсон, мукаммал шаклда яратилгандир. Инсон, жинси хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл, ҳамма битта нафсдан яратилган ва ҳаммага тенг инсоний руҳ берилгандир. Аллоҳ таоло ҳамма бандаларига хоҳлаган йўлини танлаб олиши учун ақлий, руҳий имкониятларни тенг миқдорда ато этган.

Фикримча, бутун оламдага инсонларнинг ўзаро биродарликлари тўғрисидаги Ислом таълимотини қайтадан сўзлаб ўтиришга ҳожат бўлмаса керак. Бу ҳаммага маълум ҳақиқат. Чунки бу динда саййид билан тобеъ, хўжайин билан хизматчи, бой билан камбағал орасида фарқ йўқ. Ҳаммалари инсонлик хусусида тенгдирлар.

Мен доимо мусулмон биродарларимда ростгўйлик, улуғлик аломатларини кўрардим. Уларнинг сўзларига, ваъдаларига доимо ишонардим. Улар менга нисбатан ҳамма вақт олижаноб муомалада бўлиб, ўз фазли карамларига кўмиб юборишди. Бирор кун ҳам улар томонидан бегонасираш ҳис қилганим йўқ. Бу ҳолатларнинг ҳаммасида улар мени ўзларининг биродарлари, инсоний шериклари деб билишди.

Сўзимнинг охирида таъкидлаб ўтмоқчиманки, Ислом ўз тобеъларига кундалик ҳаётларини умрлари давомида Ислом таълимотларига мувофиқ ўтказишларини талаб қилиб турган вақтда христианлик деб номланаётган дин ўз тобеъларига ғайри ақлий йўналишда назарий таълим бериб, амалий жиҳатдан эса, фақат якшанба кунлари Аллоҳга ибодат қилиб, ҳафтанинг қолган кунларида Аллоҳ таоло махлуқотларига зулм этишига йўл қўйиб бермоқда.

Профессор Барон Хорун  Мустафо Леон

(Англия)

Англиянинг энг таниқли, машҳур барон оилаларидан бирига мансуб фалсафа фанлари доктори, профессор Барон Леон1882 йилда Ислом динини қабул қилди. У Оврупа ва американинг бир қатор илмий жамиятларига аъзо бўлган. Хусусан тил ва адабиёт соҳасида олий ихтисос эгаси бўлган профессор Леон «Jcie» мажмуасида нашр этилган «Инсон луғат этимологияси» билан бутун дунё жамоатчилиги диққатини ўзига жалб этган эди. Америкадаги “Potomac” университети мазкур асар учун унга “Илмлар устаси” (master of sciences) унвонини бердиПрофессор Леон геология мутахасиси ҳам эди. Бир қанча илмий муассасалар таклифига биноан бу соҳада ҳам бир қатор илмий конференсалар берган.

1875 йилда тузилган “Миллатлараро луғат, илм ва нафис санъатлар” (societe internationale de philology, science et beaux-arts) жамиятининг марказий котибияти аъзолигига сайланди. “The Philomeths” мажмуасини чоп эта бошлади.

Профессор Леон Усмоний Султони Иккинчи абдулҳамид, Эрон шоҳи ва Австрия императори томонидан бир қанча фахрий нишонлар билан мукофотланган.

Ислом динининг энг мукаммал асосларидан бири - бу диннинг ҳеч қачон мусулмонлардан ақлга сиғмайдиган бир нарсани талаб қилмаслигидир. Исломият тамоман ақл ва мантиққа мос равишда таблиғ этилган бир диндир. Бошқа динлар эса, инсонлардан ҳеч ҳам тушуниб бўлмайдиган ақлга сиғмас, ишониш мумкин бўлмаган эътиқод ва ақидаларни зўрлик билан қабул этишликни талаб қилади. Хусусан насроний черкови ўзининг мавқеъи ва ҳокимиятидан фойдаланиб, бу ишни амалга оширмоқда. Ҳолбуки мусулмонлар ҳар нарсани ақл билан тадқиқ этиб, шундан кейингина иймон келтиришга буюрилганлар.

Муҳаммад алайҳиссалом марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таоло ақл ва мантиққа мос келмаган ҳеч нарсани яратмаган. Бошқа бир ҳадиси шарифда эса шундай дейилган: "Мен сизга қатьиййан айтаманки, ҳар кандай инсон намоз қилса, рўза тутса, закот берса, ҳажга борса ва бутун диний вожибларни бажарса ҳам Аллоҳ таоло унга эҳсон этган ақл ва мантиқни ишга солиш даражасига қарабгина мукофотлантирилади”.

Ийсо алайҳиссалом таблиғ этган динда ҳам бунга ўхшаш қоидалар мавжуд эди. Масалан: "Ҳар нарсани аввал тажриба қилиб кўр! Фақат яхши ва фойдали бўлганини қабул қил" каби. Аммо вақт ўтиши билан бу қоидалар унутилди.

Қуръони каримнинг Жумъа сураси 5 оятида мазмунан:

"Ўзлари Тавротни ўрганиш ва амал қилишга буюрилганлари ҳолда у билан амал қилмаганларнинг ҳолати устига китоб юклатилган ҳайвоннинг ҳолати сингаридир", дея марҳамат қилинади.

Ҳазрати Али (Аллоҳ ундан рози бўлсин) шундай деганлар: "Дунё қоронғудир. Илм нурдир. Аммо нотўғри билим бир соядир, холос".

Мусулмонлар, Исом ҳақиқатнинг ўзидир, дея иймон келтириб, Исом нурининг фақат илм ва мантиқ туфайли порлаганини, бу илм ёлғиз ҳақиқат туфайли вужудга келганини бу ҳақиқат эса, фақат Аллоҳ таолонинг эҳсони бўлмиш ақли солим (соғлом ақл) туфайли юзага чиқишлигини таъкидлайдилар.

Аллоҳ талонинг инсонларга буюк бир лутф сифатида юборган сўнгги пайғамбари Муҳаммад алайҳиссалом вафотларигача уларга тутишлари лозим бўлган тўғри йўлни кўрсатиб улгурган эдилар. Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳаётларининг охирги кунларида шундай бир ҳодиса бўлиб ўтганди:

Вафотларидан бир неча кун илгари Пайғамбаримиз алайҳиссалом бошларини севгили завжалари Ойишанинг (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) тиззаларига қўйиб истироҳат қилаётган эдилар. Бу пайтда Мадина халқи Расулуллоҳнинг касалликларини ва кун сайин қувватдан қолаётганларини кўриб, тушкунликка берилди. Эркаклар, хотинлар, болалар, ҳаммалари йиғлашга тушгандилар. Улар орасида ёшлари ўтиб, соч-соқоллари оқарган Буюк Пайғамбарнинг қуролдошлари, муҳориблари ҳам бор эди. Пайғамбаримиз Мустафо ал-Амин соллоллоҳу таоло алайҳи васаллам, уларнинг қўмондони, раҳбари, йўлбошчиси, дўсти, чўпони,  сирдоши хуллас, ҳар нарсадан аввал Исломият туфайли уларни қоронғулиқдан ҳақиқат нурига олиб чиққан Улуғ Пайғамбари эдилар. Исломият билан бирга уларга ҳузур ва тинч-тотув ҳаёт олиб келган Муборак Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам энди улар билан видолашадилар. Пайғамбаримиз ўляпти, деган ўй уларнинг қалбларини тинмай ўртар ва кемирар эди. Ниҳоят улар кўзлари жиққа ёш, қалбларида алам ва умидсизлик билан Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келишди.

—    Эй Расулуллоҳ! Сиз кўп беморсиз, Аллоҳ таоло Сизни Ўз ҳузурига чақириб, бизларни ташлаб кетишингиз мумкин. У пайт Сизсиз нима қиламиз? — деб сўрашди.

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом айтдилар:

—    Қўлингизда мурожаат учун Қуръони карим бор.

Улар яна:

—    Ё, Расулуллоҳ, муҳаққақки, Қуръони карим бизга бир қанча ишларда раҳбар бўлади. Аммо агар излаганимизни у ердан тополмасак, ва Сиз бўлмасангаз, унда ким бизга раҳбар бўлиб йўл кўрсатади? — дея савол беришди. Бунга жавобан Пайғамбаримиз (с.а.в.):

—    Сизга айтганимдек йўл тутинглар, — дея марҳамат қилдилар.

Улар яна:

—    Ё Расулуллоҳ, Сиз орамиздан кетганингиздан кейин бутунлай янги баъзи масалалар чиқса ва ҳадиси шарифларингизда бу ҳақда бир нарса топа олмасак, нима қиламиз? — дейишди. Шунда Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом муборак бошларини оҳиста ёстиқдан кўтариб, шундай марҳамат қилдилар:

—Аллоҳ таоло ҳар бир бандасига шахсий бир раҳбар ато этан. Бу раҳбар инсоннинг ақли салими ва виждони ўрнашган қалбидир. Агар бу раҳбарни яхши ва тўғри ишга солсангиз, ҳеч қачон ҳақ йўлдан чиқмайсиз ва Аллоҳ таолонинг раҳматига эришасиз. ( Истафти қолбак фа иннаҳу ьаскуну бил ҳалал).

Мана, мен танлаган ва фахрланган Ислом дини. Бу дин буткул ақл ва мантиққа асосланган ҳақиқий Аллоҳ динидир!

Сэр Жалолиддин Лудер Брантон

(Англия)

Оксфорд Унисерситетида таълим олган инглиз улуғларидан бўлиб, Британияда жуда катта шуҳрат қозонган.

«Менга Ислом динини қабул қилишим сабабларини баён қилишга берилган бу фурсатдан ғоятда мамнунман.

Насроний динига эътиқод қилувчи ота-онам қўлида тарбияланиб, жуда ёшлигимдан бошлаб илоҳиётни ўрганишга киришдим ва инглиз черковига боғланиб, миссионерликка анчагина куч сарфладим. Лекин бу соҳада ҳеч қандай муваффақиятга эришолмадим.

Бир қанча вақтдан бери ҳамма инсонлар учун бўлган абадий азобдан ҳайратда, шубҳада эдим. Бу таълимотга асосан, дунёдаги ҳар бир инсон азоб-уқубатга мубтало, бундан фақатгина маълум, сайлаб олинганларгина мустаснодирлар. Тасаввуримча, ўз қудрати билан инсонларни яратган "Робб" уларнинг оқибатини азоб-уқубатдан иборат қилиб белгилаб қўйса, бундай "Робб"ни меҳрибон, доно, адолатли деб ҳисоблаб бўлмайди.

Бу шубҳа ва иккиланишларга қарамасдан, қалбимда Яратувчининг борлигига бўлган ишонч собит эди. Айни чоқда, "Аллоҳ ўзи инсон сифатида халойиққа намоён бўлган", деган эътиқодни ҳазм қилолмасдим. Шу туфайли бошқа дин-эътиқодларни ҳам ўргана бошладим. Лекин иккиланиш ва шубҳалардан бошқа нарса ҳосил қилолмадим.

Менда эса ҳақиқий Роббга бўлган иштиёқ, фақат Ўзигагина ибодат қилиш эҳтиёжи ортиб борарди.

Христиан олимларининг даъвосича, насроний дини ўз таълимотида Инжилга суянади. Лекин бу даъвонинг мутлақо зиддини кўрдим. Инжил ва Ийсо алайҳиссалом таълимоти ўзгартирилиши, қўшимчалар киргизилиши ва бузилиши менинг фикримнинг тўғрилигига ёрқин далилдир. Шу туфайли Инжилни бошдан-оёқ синчиклаб ўрганиб чиқдим ва унда мен тасвирлаб бера олмайдиган даражада нуқсонлар топилди.

Шу вақтдан бошлаб, одамларнинг эътиқодларига аҳамият бермайман, деб қасд қилдим ва ҳар бир шахснинг ўзига хос руҳи бўлиб, унда абадий махфий қувват бор, кимки, яхшилик ёки ёмонлик қилса, жазосини ҳам шу дунёда ва охиратда олади. Парвардигор Ўзининг афву марҳамати ила бандаларининг гуноҳларини кечиради, агар улар қилган ишларига ҳақиқатан ҳам пушаймон бўлсалар, деган хулосага келдим.

Аммо қатъиййан ишончим комил эдики, йўл қанчалик узоқ, машаққатли бўлмасин ҳақиқий "қимматбаҳо дур"га эришиш лозим. Шу туфайли бутун вақтимни мени маънан қаноатлантирган Исломни ўрганишга бағишладим. Иқро деган қишлоқда аҳолининг қуйи табақалари орасида Аллоҳ амрини ўрнатиш, Аллоҳни таниш даражасига олиб чиқиш, биродарлик, поклик уруғларини экишга сарфладим.

Бу мақсад йўлида қилинган ҳаракатлар, тортган машаққатларим, йўлимга қўйилган тўсиқлар ҳақида сўзламоқчи эмасман. Зеро, ишимда давом этишдан менинг ягона мақсадим бу жамоаларнинг моддий ва маънавий юксалиши эди.

Сўнгра Арабистон ярим оролида туғилиб ўсган, бутун христианлар томонидан пайғамбарлиги инкор қилинган Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарихларини ўргана бошладим. Лекин бу тадқиқотларимда ўзимга шарт қилдимки, бу ўрганиш холис, таассубдан холи, беҳасад бўлсин ва тезда ҳаракатларим натижаси ўлароқ билдимки, бу улуғ зотнинг Аллоҳга, Ҳақга бўлган даъватига ҳеч шак-шубҳа кириши асло мумкин эмас ва унинг жиддийлигини ҳеч нарса камсита олмайди. Мен бу зотнинг инсониятга тақдим этган ҳидоятини ўрганиб чиққанимдан сўнг шуни англадимки, бу зотни инкор қилишдан каттароқ хато бўлиши мумкин эмас. Бутларга ибодат қилувчи, жиноят, фаҳш, палидлик ботқоғига ботиб кетган бадавийларга қандай кийим кийишни ўргатиб, уларни поклик, назофат чўққисига кўтариб, олижаноблик, карам каби хислатларни пайдо қилдилар. Олижаноблик дин асосларидан деб ҳисобланадиган бўлди. Улар бутларини парчалаб, ҳақиқий маъбуд бўлмиш Аллоҳга ибодат қила бошладилар.

Ислом туфайли бутун олам тан олган, пасткашликдан ҳазар қилувчи, орадаги муносабатлар тенглик асосига қурилган ягона бир жамият вужудга келдики, бундай жамиятнинг ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам ҳеч қандай мисли йўқ. Ҳар қанча таърифланса ҳам, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг инсониятга қилган хизматларини сўзлаб адо қилиб бўлмайди. Бу буюк хизматлар муқобилига христианлар томонидан бўлган айблашлар эса, кишини ҳақиқатан ҳам хафа қилади.

Кўп ва узоқ мушоҳада қилдим. Шу аснода ҳинд дўстларимдан бири Миён Амириддин мени зиёрат қилди. Бу зиёрат туфайли менда жуда катта ўзгариш содир бўлди. Менда руҳий кўтаринкилик пайдо бўлди. Ишларни шошмасдан, оҳисталик билан тадаббур қилиб, ҳозирги кундаги масиҳий эътиқодлилар билан бирин-кетин баҳслаша бошладим. Эришган натижам эса, Исломнинг улуғлигини тан олиш, ҳақиқий дин эканлигига қаноат ҳосил қилиш бўлди.

Бу дунёдаги ҳаётимнинг узоқ бўлишидан умидворман. Инша Аллоҳ, қолган умримни Ислом ривожига сарф қиламан.

Виллиам Рикард

(Англия)

Бир ҳадиси шарифда: "Ҳар бир чақалоқ мусулмонликка уйғун ва мойил ҳолда дунёга келади. Улар кейинчалик ота-оналарининг таъсирида яҳудий, насроний ва мажусий бўладилар", дея марҳамат қилинади.

Шундай экан, мен ҳам мусулмон ҳолда туғилган эдим. Аммо, бу ҳақиқатаи англаб етишим учун бир неча йиллар ўтди.

Мен болалигимданоқ ўтмишга жуда қизиқардам. Дорилфунунни битириб, муҳаррирлик қила бошладим. У вақтлар ҳали ёзувчи сифатида танилмаган эдим. Ким бўлишим ҳам номаълум эда. Менга насроний сифатида Тангри ва Унга ибодат қилишга оид бир қанча нарсаларни ўргатган эдилар... Ниҳоят у вақтлар Англия мустамлакаси бўлган Угандага иш билан юбориладиган бўлдим. Африка қитъасидаги бу мамлакатга келишим билан бутунлай бошқача бир ҳаётга юзма-юз бўлдим. Бу ердаги инсонларнинг ҳаёт тарзи, дунёдаги ҳодисаларга муносабатлари, бир-бирларига бўлган муомалалари, менинг Англиядаги тасаввур ва тахминларимга ҳеч ҳам мос келмас эди. Бу инсонлар жуда ибтидоий ва оғир бўлган ҳаёт тарзларини ва дуч келган турли-туман мушкулотларни катта матонат билан кутиб олиб, энг оғир ва умидсиз дамларда ҳам тушкунликка тушмасдилар, ўзлари қанчалик камбағал бўлсалар ҳам, бир-бирларига ёрдам беришдан чекинмасдилар. Улар бир-бирларига бизлар англай олмайдиган севги ва шафқат иплари билан боғланган эдилар.

Талабалик йилларимдаёқ Шарққа нисбатан қизиқишим баланд эди. Кембрижда "Минг бир кеча" масалларини завқ билан ўқиганман. Энди Африкада ҳақиқий шарқликлар ёнида бу китобни такрор қўлга олдим. Угандада бошимдан кечирганим қийин ва оғир ҳаёт мени аста-секин шарқликларга яқинлаштирди.

Бу ердаги ҳаётга энди ўргана бошлаганимда Биринчи Жаҳон уруши бошланди. Жангга кириш учун тегишли жойга мурожаат қилдим, аммо соғлигим ёмонлиги учун мени ҳарбийга олишмади. Соғлигим бир оз ўнгланиб, яна мурожаат этдам. Бу гал ҳарбийга қабул қилиндим ва олмонларга қарши кураш учун Франсага юборилдим. 1917 йилдага мудҳиш Сомме жангида қатнашдим. Бу жангда ярадор бўлдим ва олмонларга асир тушдим. Улар мени Олмонияга олиб бориб шифохонада даволадилар. Шифохонада урушнинг мудҳиш оқибатларини кўзим билан кўрдим. Инсонлар омонсиз уруш туфайли бениҳоя паришон бўлган эдилар. Ўрис асирлар ич кетар касаллигидан ўлар ҳолатга келгандилар. Бу ерда озиқ-овқат масаласи ғоятда қийин эди. Асир ва беморларга етарли даражада овқат берилмасди. Мен ҳам очликдан азоб чекардим. Устига устак, ўнг қўлим ва оёғимдаги жароҳат ҳеч тузалмасди. Ўрнимдан туролмайдиган бўлиб қоддим. Олмонларга мурожаат этиб, бу ҳолда мен жангчи сифатида ҳеч нарсага ярамайман, шунинг учун Швейсариадаги асир алмашув комиссияси воситасида мени мамлакатимга юборсаларинг, деб сўрадим. Улар розилик билдиришди. Мен Швейсарияга - юборилдим. У ерда мени такрор шифохонага ётқиздилар.

Қўл-оёғим бутунлай ишдан чиққан эди. Энди мен нима бўламан? Қандай ҳаёт кечираман? Бу ҳақда ўйлаганим сайин, тушкунлигим ортиб борарди. Ана шундай руҳий ҳолат ичида экан-ман, тўсатдан хаёлимга Угандада ўқиганим бир китобдага Қуръони каримдан олинган тасалли берувчи оятлар келди. Ўшанда мен у оятларни иштиёқ ва муҳаббат билан ўқиб, деярли ёд олган эдим. Мазкур оятларни кўнглимдан ўтказа бошладим ва бу ҳолат узоқ давом этди. Шундай бир ҳолатда руҳим таскин ва ҳаловат топиб, мен учун умид эшиклари очила бошлади. Ҳақиқатан шундай бўлган эди. Докторлар мени яна бир марта жарроҳлик амалиётидан ўтказдилар. Оёғим тузала бошлади. Шифо топишимга Қуръони карим сабаб бўлган эди.

Оёққа туриб юра бошлашим биланоқ биринчи ишим китоб дўконига бориб, Северининг Қуръони карим таржимасини сотиб олиш бўлди (Бу китоб ҳозир менинг энг қадрли дўстим бўлиб қолган). Қуръони карим таржимасини бошидан-охиригача ўқиб чиқдим. Ўқиганим сайин қалбим таскин топиб, руҳим юксалар, гўёки муаззам бир нур уммони ичимга нуфуз этар эди. Оёғим бутунлай тузалиб кетди. Ёлғиз ўнг қўлим ҳамон ҳаракатсиз эди.

Шу боисдан, Қуръони карим амр этгани каби Аллоҳ таолога таваккул қилиб, чап қўлим билан ёзишни машқ қила бошладим. Таваккулим туфайли чап қўлда ёзишни осонгина ўрганиб олдим. Чап қўлда ёзишни ўрганишим биланоқ  илк қилган ишим Қуръони карим оятларини ёзиш бўлди.

Ўшанда Ислом ҳақидаги бир китобни ўқир эканман, ундаги бир ҳикоя менга қаттиқ таъсир қилди. Мазкур ҳикояда бир қабристондаги сағаналар бошида ўтириб олиб, бутун дунёни унутган ҳолда Қуръони карим оятларини тиловат қилаётган йигитдан сўз юритилган эди. Мен ҳам ўзимни ўша йигитнинг ўрнига қўйиб, Аллоҳ таолонинг лутфига таслим бўлган ҳолда Қуръон тиловат қилишга бошладим. Яъни, энди мен ҳам мусулмон бўлган эдим.

1918 йили Лондонга қайтдим. 1921 йили Лондон Дорилфунунида араб тилини ўрганишга киришдим. Кунларнинг бирида араб тили муаллими ироқлик Балшоҳ Қуръони карим ҳақида сўз очиб:

— Ишониш ё ишонмаслик сизнинг ихтиёрингизда, аммо унинг жуда қизиқ ва тадқиқ этишга лойиқ бир китоб эканига ишонч ҳосил қиласиз, — деди.

Мен унга, Қуръони каримни биламан, уни ўқиганман ва унга ишонаман, дейишим билан, у ҳайратда қолди. Бир неча кундан кейин мени "Notting Hill Gate" мавзесидаги Лондон жомеъ-масжидига олиб борди. Бир йилча у ерда ибодат қилдим. 1922 йили расман Исломни қабул қилиб, мусулмон бўлдим. Ўша кундан эътиборан ҳозиргача, яъни, 1950 йилгача Исломиятнинг барча амрларини бажо келтиришга интилиб келдим ва бундан ҳузур топдим.

Аллоҳ таолонинг қудрати, раҳмати ва инояти чексиздир. Ҳаётда биз эришадиган ва у дунёга ҳам ўзимиз билан олиб кетишимиз мумкин бўлган бирдан-бир бойлик — Аллоҳ таолога ҳамду сано ва Буюк қудрат эгасига боғланмоқ, Унга ибодат қилмоқликдир.

Масьуда Стинман

(Англия)

Мусулмонликдай осон тушуниладаган ва кишини жасоратлантирадиган бошқа бир дин мавжуд эмас. Ҳаётда инсон руҳини роҳат ва ҳузурга эриштирадиган, инсонга ўз ҳаётидан мамнун ҳолда умр кечиришликни эҳсон қиладаган ва ўлгандан кейин абадий саодат ва саломатга муваффақ этадиган бирдан-бир дин Исломиятдир.

Инсон Аллоҳ таоло яратган турли махлуқлардан биридир. Муҳаққақ, бошқа махлуқлар билан орасида бир боғ мавжуддир. Инсон моҳият эътибори билан Аллоҳ таоло яратган махлуқларнинг энг мукаммалидир. Бувдай фазилатга сабаб унинг руҳидир. Инсоннинг руҳи уни доимо янада юксакликларга олиб чиқишга интилади. Руҳни поклайдиган ва юксалтирадиган бирдан-бир восита эса, диндир.

Инсон билан уни яратган Буюк қудрат эгаси орасида қандай робита мавжуд? Буни, шубҳасиз, дин маълум қилади. Мен дин ҳақида турли олимларнинг фикрларини ўрганиб чиқдим. Қуйида бир неча мисол келтираман.

Карлелнинг "Қаҳрамонлар ва қаҳрамонларга сиғинганлар" асаридан:

“Инсоннинг дини — унинг қалби иймон келтирган бир хусус, унинг энг ёрқин сифатидир. Дин шундай бир нарсаки, инсоннинг қалбигача тўғридан-тўғри кириб боради. Унинг дунёдаги фаолиятларини белгилайди. Унинг вазифасини билдиради. Борар йўлини кўрсатади, унинг оқибатини белгилайди”

Честертоннинг "Ўйлаб кўрилса"  китобидан:

"Дин бир инсоннинг ўз борлиғида ёки бошқаларнинг борлиғида нималар мавжуд эканлиги ҳақида қўлга киритгани энг олий ҳақиқатнинг ифодасидир".

Амброс Биерснинг "Шайтоннинг луғати” асаридан: "Дин инсонларга улар билмаган бир қанча нарсаларни ўргатадиган, ҳам қўрқувга солиб, ҳам умидлантирадиган манбадир".

Эдмуд Буркнинг "Франсуз инқилоби" китобидан: "Барча ҳақиқий динлар амр этган хусус Аллоҳ таолонинг амрларига итоат, Унинг шариатига ҳурмат ва эътибор ва шу тариқа, иложи борича,  Унинг ризосига интилмоқдир".

Шведенбургнинг "Ҳаёт доктринаси" асаридан: "Дин яхшилик  қилиш демакдир. Диннинг борлиғи яхшиликдан иборат".

Жеймс Ҳаррингтоннинг "Океан" асаридан: "Хоҳ қўрқувдан,  хоҳ тасалли топиш ниятида бўлсин,  дунёда ҳар кимнинг озми-кўпми динга алоқаси бордир".

Ҳаётда ҳамма бир неча марталаб ўзи билмаган, тушуна олмаган ва изоҳлай олмаган масалаларга юзма-юз келади. Ана шундай масалаларни инсонларга изоҳлаб берадиган, унга иймон кучи ва эътимод, ишонч бахш этадиган бирдан-бир ҳақиқат, шубҳасиз, диндир.

Мен нима учун Ислом динини дунёдаги динларнинг энг мукаммали ва ҳақ дин деб ишонаман? Буни шундай изоҳлайман:

Аввало Ислом улуғ ва ёлғиз Аллоҳдан бошқа маъбуд йўқлигини, Унинг туғилмагани ва туғмаслигини ва Унга ўхшаш ҳеч бир яратувчи мавжуд эмаслигини маълум қилади. Аллоҳ таолонинг борлигини, бирлигини ва азаматини фақат Аллоҳ таолога муносиб бир азамат билан ифодалаган бошқа ҳеч дин мавжуд эмас. Қуръони каримда Ҳуд сурасининг 4-оятида мазмунан:

"(Эй қулларим!) қайтишингиз фақат Менгадирв Аллоҳ ҳар нарсага қодирдир";

Исро сурасининг 55-оятида эса мазмунан: "Аллоҳ кўклардаги ва ердаги махлуқотларнинг ҳолини   энг  яхши   билгувчидир" дея  марҳамат қилинади.

Қуръони каримнинг бошқа барча сураларида доимо Унинг ёлғиз яратувчи эканлигидан, абадий эканлигидан, ҳар нарсанинг Унга маълум эканлиги, энг тўғри ҳукм чиқарадиган ҳоким, энг улуғ мададкор, энг марҳаматли холиқ, энг буюк авф этувчи эканлиги ҳақида сўз юритилади. Буларни ўқиган сайин, инсоннинг Аллоҳу таолога қандай яқинлашишини, Унинг қаршисида қандай ожиз қолишини ва Унинг лутфига қандай сиғинишини Сизга таърифлашдан ожизман.

Аллоҳ субҳонаҳу таоло Қуръони каримнинг Ҳадид сураси 57-оятида мазмунан шундай марҳамат қилади:

"Билингки, Аллоҳ ер юзини (қурғоқчилик билан) ўлдиргандан сўнг (ёмғир билан) тирилтирур. (Ўлик қалбларни ҳам худди шунингдек зикр ва тиловат билан тирилтиради). Тафаккур қиларсиз дея буларни очиқ далиллар билан сизга баён этдик".

Нос сурасида эса, мазмунан:

"(Эй, Муҳаммад!) Айтинг, мен (менга) ўзи жину инсондан бўлган, инсонларнинг қалбига васваса соладиган (қачон Аллоҳ номи зикр қилинса), яшириниб оладиган (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб, инсонларни парвариш қилиб турадиган, уларни қўрқинчли нарсалардан сақлайдиган ва ибодат қилинишга лойиқ бўлган Моликимга сиғинаман" дея марҳамат қилинади.

Бу муқадаас сўзларни ўқигандан сўнг инсон ўзининг улуғ Яратувчисига қандай ишонмаслиги ва Унга сиғинмаслиги мумкин? Булар инсон ҳаёти бўйича устида уни муҳофаза этадиган сўнгсиз марҳаматли бир Холиқнинг мавжудлигини ҳис этиб ҳузурда бўлши ва Ҳақ йўлдан юриши учун наҳотки кифоя қилмайди?

Ислом ўзининг ҳақ дин эканини ва ўзидан аввал келган дин-ларнинг ҳамма яхши жиҳатларини мужассам этганини очиқ-ойдин маълум қилади. Бу ҳақиқатни муқаддас китоб - Қуръони карим ҳам тасдиқлайди. Ҳақиқатда агар Аллоҳ таоло билан бандаси ўртасида мунтазам бир муносабат тузишни, жисмоний ва руҳоний хусусиятларни оҳангли равишда ўзаро бирлаштиришни, дунё ва охиратда ҳузур ва ҳаловатда яшашни истасак, муҳаққақ, Ислом динини қабул қилмоғимиз лозим. Фақат ва фақат Ислом йўли билан руҳ ва бадан камолотига эришиб бўлади.

Насронийлик эса, фақат руҳият ва виждон масаласи билан машғул бўлиб, бу динга мансуб бўлганларнинг елкасига улар кўтара олмайдаган маънавий ва виждоний масъулиятларни юклайди. Насоро дини инсонни гуноҳкор деб билади ва ундан ақл ва мантиққа мос келмайдиган каффоратлар талаб қилади. Бундан фарқли ўлароқ, Ислом дини фақат севгига — Аллоҳ севгисига асосланади. Илм одамлари насроний динига мансуб инсонларнинг турли руҳий ҳолатларини тадқиқ этсалар, уларнинг зиммаларига юклатилган бу оғир масъулиятлар орасида балки Аллоҳ севгасидан бир парчагана топарлар. Аммо ана шу бир зарралик севги асарини ҳам сонсиз хурофотлар орасида қандай ғойиб бўлганини кўриб гамгин бўлишлари муқаррар.

Колериж ўз китобида бежиз айтмаган: “Насронийликни жуда севган киши аста-секин насронийликдан узоқлашиб, черковни кўпроқ севиши, охир-оқибат ҳар нарсадан кўпроқ ўзини севадиган бўлиб қолиши ҳақиқатдир”.

Исломият эса, бизга ёлғиз Аллоҳни севиб, Унга ибодат қилишимизни, Унинг ризосига интилишимизни, фақат Унга итоатда бўлишимизни, бошқа томондан эса, фақат ўз ақл ва мантиқимизни ишга солиб йўл тутишимизни амр этади. Насронийликда бир зарра ҳақиқат қолган бўлса, Исломда ҳар нарса ҳақиқатга асосланади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда дини ва ирқидан қатъи назар барча бандаларига шундай марҳамат қилади:

"Деким: Эй инсонлар, Роббингиздан сизга ҳақиқат келди. Тўғри йўлга кирган фақат ўз фойдасига кирган, адашган ҳам ўз зарарига адашган ҳисобланади. Мен сизнинг устингизда назоратчи эмасман".

Мен бу каби оятларни ўқиб Қуръони каримнинг маъносини яхшилаб тушунганимдан кейин Исломият менинг барча тушунчаларимга мос ва уйғунлигини кўрдим ва бутун борлиғим билан мусулмон бўлдим.

Исломият менга ҳақиқат йўлини кўрсатди ва жасорат берди. Дунёда ҳузур ва роҳатда яшамоқ, охиратда эса, саломатга эришмоқ учун мусулмон бўлишдан бошқа йўл йўқдир.

Хоним Мэвис Б. Йолли

(Англия)

«Мен Англияда насроний оиласида дунёга келдим. Вафгиз қилиндим ва Инжилни ўрганиб катта бўлдим. Болалигимда черковга борганимда, у ердаги турли-туман чироқлар, минбарда ёниб турган турфа шамлар, мусиқа, анбар ҳидлари ва муҳташам ридолар кийиб олган роҳиблар менга қаттиқ таъсир қиларди. Маъносига етолмаганим ҳар хил дуолар ўқилар экан, уларнинг оҳанги вужудимни титратиб юборарди. Ўйлайманки, болалигим-да мутаассиб насроний бўлганман. Аммо вақт ўтиб, билимим ошиб бориши билан менда баъзи саволлар пайдо бўлаверди. Ўша пайтгача бутунлай ишонганим насронийлик динида баъзи нуқсонлар топа бошладам. Вақт ўтган сайин ичимдаги шубҳалар кўпайиб бориб, аста-секин насронийликдан узоқлаша бошладим. Болалигимда мени ҳайратта солган черковнинг муҳташам манзараси йўқликка айланиб улгурган эди. Мактабни ўқиб тугатганимда, том маънода динсиз (атеист) бўлдим. Аммо кўп ўтмай шуни англаб етдимки, ҳеч нарсага ишонмаслик ва иймонсизлик инсон руҳида чуқур бир бўшлиқ ҳосил қилиб, заифликка сабаб бўлар экан. Инсон ҳамиша бир таянчга муҳтождир. Мен ҳам ўзимга абадий таянч излаб бошқа динларни ўрганишга киришдим.

Аввал Будда динини тадқиқ этдим. Буддизмдаги "Саккиз йўл" таълимотини қунт билан ўргана бошладим. "Саккиз йўл" жуда чуқур фалсафа ва панд-насиҳатлардан иборат эди. Аммо шунга қарамай, бу таълимот на инсонга тўғри йўлни кўрсатади ва на ҳақ йўлни топиш учун унга зарур маълумот беради.

Кейин мажусийликни (оташпарастлик) тадқиқ эта бошладим. Менинг Ҳақни излашдан мақсадам кўпхудоликдан қочиш эди, Аммо бу динда ҳам бир қанча худоларга дуч келдим. Қолаверса, бу дин шунчалик кўп ақлга сиғмас афсона ва хурофотларга тўла эдики, уни қабул қилишимнинг сира маъноси қолмади.

Мажусийлиқдан ҳам кўнглим қолиб, яҳудий динини ўрганишга аҳд қилдим. Яҳудийлик мен учун янгилик эмасди. Чунки "Китоби Муқаддас"нинг "Аҳди ати” ("Эски аҳд") қисми яҳу-дайларнинг: Таврот китобидан олинган эди. Аммо, яҳудий дини ҳам Ҳақга талпинган руҳимга таскин бера олмади. Ҳа, яҳудийлар якка худога сиғинишарди. Лекин амалда ҳамма нарсани инкор қилганлари туфайли, бу дин инсонга ҳақ йўлни кўрсатиш ўрнига, турли-туман бидьат ва маросимлардан иборат бўлиб қолган эди.

Дўстларимдан бири менга спиритизм билан шуғулланишни маслаҳат берди. Унинг айтишича, руҳлар билан мулоқот қилиш дин ўрнига ўтар экан. Бу нарса ҳам мени қониқтирмади. Чунки спиритизм инсоннинг ўзини ўзи гипноз қилишидан иборат эканини, у инсон руҳига ҳеч қачон озуқа бера олмаслигини тушуниб етдим.

Ўшанда Иккинчи Жаҳон уруши тугаган вақтлар эди. Мен бир ширкатда ишлардим. Руҳим ҳамон ҳақ динни излаб нотинч эди. Кунларнинг бирида газетда чоп этилган бир эълонни ўқиб қолдим. Унда Ийсо алайҳиссалом ҳақида бир илмий анжуман ўтказилиши ва унга барча хоҳловчилар қатнашиши мумкинлиги ҳақида ёзилган эди. Мен жуда қизиқиб қолдим. Чунки анжуманда, Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғлими ёки йўқми, деган масала муҳокама қилинарди.

Анжуманга қатнашиб, у ерда бир мусулмон киши билан танишдим. У киши мени қизиқтирган саволларга шу қадар мантиқий ва тўғри жавоб бердики, қаршисида лол қолдим ва оқибат Ислом динини ўрганишга аҳд қилдим. Мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръони каримни ўқий бошладим. Бу китобда баён этилган ҳукмлар XX асрдага бир қанча машҳур давлат арбобларининг ҳукмларидан қиёс этиб бўлмас даражада юксак эканлигини ҳайрат ичида кўрардим. Бу сўзларни инсон сўзлаши мумкин эмасди. Шуцдан кейин болалигимизда бизга ўргатилган "Ислом дини ёлғондир, Қуръон уйдирма бир китоб” деган сўзларга ишонмай қўйдим. Қуръони карим улар айтганидек, уйдирма китоб бўлиши мумкин эмас. Бундай мукаммал сўзларни инсондан қиёслаб бўлмас даражада устун бир борлиқгина такаллум эта олади.

Мен ҳамон иккиланиб турардим. Ислом динини қабул қилган инглиз аёллар билан учрашиб, улардан маслаҳат сўрадим. Улар менга баъзи китобларни тавсия этишда. Бу китоблар ичида Муҳаммад (с.а.в.) ва Ийсо алайҳиссаломни муқояса этган "Mohammad and Christ", Ислом диннни изоҳлаган "The religion of Islam" номли асарлар бор эди. “The sources of Christianity”  ("Насронийликнинг манбалари") деган киnобда эса, насронийлиқда мавжуд бир қанча ибодат шаклларининг ибтидоий инсонларнинг ибодат усулларидан олинганлиги ва ҳақиқатан бугунги насронийлик бутпарастликдан фарқ қилмаслига очиқ далиллар билан исбот-ланган эди.

Шуни эътароф этишим керакки, Қуръони каримни биринчи марта ўқиганимда, аввалига зериккандай бўлдим. Чунки унда бир қанча такрорлар бор эди. Аммо унутмаслик лозим: Қуръони карим инсонга аста-секин таъсир ва нуфуз этадиган китобдир. Қуръони каримни яхши тушуниш ва унга боғланиш учун уни такрор-такрор ўқишлик зарур. Мен ҳам ўқиган сайин илоҳий китобга боғланиб қоддим. Унга шунчалик боғланган эдимки, ҳатто кечалари ўқимасдан ухлаёлмасдам. Менга қатгиқ таъсир қилган нарса Қуръони каримнинг бутун инсоният учун бир дастур ва йўл курсатувчи раҳбар бўлишлиги эди.

Қуръони каримда тушуниш мумкин бўлмаган ҳеч нарса йўқ. Мусулмонлар пайғамбарларини ўзлари каби бир инсон деб билишади. Мусулмонларнинг эътиқодига кўра, пайғамбарлар бошқа инсонлардан ўзларининг ғоятда устун ақл-заковатлари, юксак ахлоқлари ва маъсумликлари билан фарқ қилишади. Йўқса, бошқа дин вакиллари даъво қилганидек, илоҳлик билан ҳеч қандай алоқалари йўқ.

Ислом дини Муҳаммад алайҳиссаломдан кейин бошқа ҳеч қандай пайғамбар келмаслигини эълон қилади. Мен бунга эътироз билдирдим. "Нега бошқа пайғамбар келмайди?" деб сўрадим. Мусулмон дўстим менга шундай жавоб берди: "Мусулмонларнинг муқадас китоби Қуръони карим бир инсон учун зарур бўлган бутун ахлоқни, диний асосларни, Аллоҳ таолонинг ризосига элтувчи йўлни, дунё ва охиратда ҳузур ва саломатга восил этувчи барча жиҳатларни очиқ-ойдин маълум қилган. Эндилиқда инсониятнинг бошқа бир йўлбошчи — пайғамбарга эҳтиёжи йўқ".

Бу сўзларнинг тўғрилигига ҳеч қандай шубҳам қолмади, чунки орадан 14 аср ўтганига қарамай, Қуръони каримнинг асослари ҳеч ўзгармай бугунги ҳаёт тарзи ва замонавий илм даражасига мос эканини, балки ундан ҳам юқорилигини давр кўрсатиб турибди.

Бироқ, мен ҳамон бир нарсадан иккиланиб турардим. Орадан 14 аср ўтган ва биз 1954 йилда яшар эдик. Ажабо, 571 йилда туғилган Муҳаммад алайҳиссалом таблиғ этган Исломиятда бугунги шартларга тўғри келмайдиган наҳотки бирорта ҳам нуқта мавжуд бўлмаса? Мени ана шу нарса қизиқтирарди. Ва синчковлик билан Исломиятдан қусурлар қидира бошладим. Руҳим тамоман Исломга таслим бўлгани ва бу дин ҳақ дин эканлигига иймон келтирганимга қарамай, ундан ҳали ҳам қусур қидиришим, очиқ эътироф этиш лозимки, менинг болалигимга бориб тақаларди. Болалигимизданоқ поплар "Ислом дини қусурли, ибтидоий ва ботил бир дин", деган фикрни мияларимизга қуйиб келишган эди.

Аввало, Исломдаги полигамия (кўпхотинлилик) мавзуини далил қилиб олдим. Мен катта бир қусурни топгандек эдим. Қандай қилиб бир эркак бирданига тўртта хотинга уйланиши мумкин?

Бу савол билан мусулмон дўстимга мурожаат қилдим. Унинг айтишича, Исломият илк тарқала бошлаган пайтларда Арабистонда эркаклар истаганича хотин олиб қўяр, уларга ғайриинсоний муносабатда бўлар, аммо хотинлар олдида ҳеч қандай масъулиятга эга эмас эдилар. Ислом дини аёлларнинг ижтимоий мавқеъини ислоҳ этиш учун эркакларнинг хотин олишлик сонини иложи борича камайтириб, уларнинг ўз завжаларини боқишга, ораларида адолатни таъминлашга, ажралиш ҳолатида уларга тазминот (жарима) беришликка буюрган. Натижада тул ва бева қолган аёллар оила қуриш ва у оиланинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлиш имконига эга бўлдилар. Энди улар асирдек муомала кўрмайдиган бўлишган эди. Қолаверса, бир эркакнинг тўрт хотинга уйланишлиги — буйруқ эмас, балки изн, рухсат эди. Унинг шартларини бажара олмаганлар учун эса биттадан кўп хотин олишлик ҳаромдир. Шунинг учун ҳам Ислом мамлакатларида кўпчилик эркакларнинг фақат биргина ҳотини бўлган. Ҳолбуки, бугун Америкадаги мормонлар эркакларни бир неча хотин олишга мажбур қилишмоқда.

Мусулмон дўстим менга қараб: "Қани, айтчи, Англиядаги эркаклар битта аёл билан яшайдими?" деди.

Юзим қизариб эътироф этдимки, бугунги ғарблик эркаклар уйланишдан аввал ҳам ва ҳатто ундан кейин ҳам бир неча хотин билан алоқада бўлишдан тап тортмайдилар. Дўстимнинг сўзлари менга кўп нарсаларнинг моҳиятини очиб берди. Чунончи, турли фалокатларда, уруш ва шу каби бошқа ҳолатларда умр йўлдошидан ажралиб ҳимоясиз қолган аёллар бир эркакнинг ҳимоясига эҳтиёж сезиши ғоятда табиий бир воқеъликдир. Шу топда Иккинчи Жаҳон уруши йилларида инглиз радиосининг "Dеаг Siг" номли дастурида бир инглиз жувоннинг шундай фарёд қилгани ёдимга тушди:

"Ҳали ёш жувонман. Умр йўлдошимни урушда йўқотдим. Энди кимсасиз қолдим. Ҳимояга муҳтожман. Яхши хулқли бир эркакнинг иккинчи хотини бўлишга ва биринчи хотинини бошимда олиб юришга ҳам розиман. Бу ёлғизликдан қутулсам бўлгани".

Мазкур ҳодиса шуни кўрсатиб турибдики, Исломдаги рухсат этилган тааддуди завжот, яъни, кўпхотинлилик табиий бўлган эҳтиёжга жавоб бериш учун экан. Йўқса, бировлар иддао қилганидек, Ислом дини кўпхотинлиликка буюрмайди, балки унга рухсат беради, холос. Бас, шундай экан, бу нарсани Исломнинг қусури деб билишим катта хато эди.

Кейин бошқа бир қусур топгандек бўлдим. Дўстимга савол бердим: "Кунда беш марта ибодат қилиш бугунги ҳаёт тарзимизга қандай мос келади? Бунча ибодат кўплик қилмайдими?"

У кулимсираб: "Сизнинг пианино чалишингизни эшитганман. Айтингчи, мусиқага қизиқасизми?" деб сўради.

“Мусиқа жони дилим", дедим мен.

"Жуда яхши, унда айтингчи, чалишни машқ қилиб турасизми?"

"Албатта, ҳар куни ишдан қайтишим билан ҳеч бўлмаганда икки соат пианино бошида ўтираман".

Бунга жавобан мусулмон дўстим деди:

"Беш вақтнинг ҳаммасини қўшиб ҳисоблаганда кўпи билан ярим соат ёки қирқ беш дақиқа давом этадиган бир ибодат сизга нима учун оғирлик қилади? Сиз пианино машқ қилишни тўхтатганингизда, пианино чалиш маҳоратингиз қандай озайса, Аллоҳ таолога ҳамду сано айтиб ибодат қилиш камайган сари Унга элтувчи йўлдан ҳам шундай узоқлашасиз. Унинг лутфу марҳаматидан бенасиб қоласиз. ("Сиз Аллоҳ таолони унут-сангиз, Аллоҳ таоло ҳам сизни унутади"). Ҳолбуки, ҳар куни қилинадиган ибодат Аллоҳ таолонинг йўлида қадам-бақадам олға бормоқ демакдир".

Дўстим минг бора ҳақ эди!

Энди Ислом динини қабул қилишим учун ҳеч қандай тўсиқ қолмаган эди. Мен бу ҳақ динни бутун руҳим, бутун маънавиятим билан қабул қилдим. Сўзларимдан билиб олганингиз каби, бу йўлни бир кўришда ва ҳеч нарсани тушунмай туриб, танлаганим йўқ, балки, аксинча, чуқур тадқиқ ва ҳатто ундан қусур излаш билан ўзимни қийнаган саволларга жавоб топгандан кейин ва бу диннинг ҳар жиҳатдан тўғри ва мукаммал эканлигини англаб етгандан сўнг мусулмон бўлдим. Ҳозир ҳам ўз мусулмонлигим билан фахрланаман.

Муҳаммад Искандар Рассел Вебб

(Америка)

Ёзувчи  ва сиёсатчи. 1846 йилда Колумбия штатининг Худсон шаҳарчасида туғилган.

Нью Йорк дорилфунунда таълим олган. Машҳур "St. Joseph Gazett"ва «Missouri republican» мажмуаларига муҳаррирлик қилган. 1887 йилда АҚШнинг Филлиппинлардаги консули вазифасига тайинланган.Айнан шу вақтдан бошлаб Ислом динини ўрганишга киришган. Исломиятни қабул қилиб, мусулмоглар жамоасигақўшилган, қолган умрини Ислом динини ёйишга ва равнақ топтиришга бағишлаган. АҚШдаги “Исломий давлат” жамиятига раислик қиоган. 1916 йилда вафот этган.

«Менга кўпинча: "Маънан ҳам, исми ҳам насронийлар шаҳри бўлган Эдинда, ортодоксал христианликка эътиқод қилувчи жамоа ичида улғайиб туриб, сиз нега Исломни ўзингизга ҳодий, йўлбошчи қилиб танладингиз?" — деган мазмундаги саволлар беришади. Мен бу саволга қалбда қаноат ила, қисқача шундай жавоб бераман: Бу динни ҳаёт йўли қилиб танлаганимнинг сабаби шуки, дунёдаги ҳамма динларни ўрганиб чиқиб қатъиййан ишонч ҳосил қилдимки, инсониятнинг руҳий эҳтиёжини Ислом каби қаноатлантирадиган бошқа биронта дин йўқ!

Ёшлик вақтларимда, аксарият болаларга хос бўлгани-дек, динга эътиборсизроқ эдим. Йигирма ёшга етиб, мустақил бўлганимдан кейин черков таълимотларининг қотиб қолганлигини, мавҳумлигини кўриб, бу таълимотдан ҳафсалам пир бўлди ва уни бутунлай тарк қилдим.

Бахтимга менда ишларнинг сабаб-иллатларини текширишга ярайдиган ақл бор эди. Текшириб кўрсам, одамлар икки қисмга — диндорлар ва илмлиларга бўлинишаркан. Лекин ҳар икки тоифадагилар ҳам мени насроний эътиқодининг ҳақлигига ишонтира олмади. Боз устига, уларнинг менга бўлган жавоблари: "Бу ишлар махфий, чигал, сенинг онг-идрокингдан юқори"— демоқдан иборат бўларди. Ўн йилдан кўпроқ муддатдан бери шарқий динлар билан шуғулланиб келаман. Бу хусусдаги Милл, Лук, Ҳегел, Фичте, Хакслей ва бошқаларнинг асарларини ўрганиб чиқдим. Шу билан бирга, бошқа ёзувчи ва мутафаккирларнинг ҳикматга йўғрилгандай туюлган асарлари — ҳужайра, атом ва коинот ҳақидаги тадқиқотлари билан ҳам танишиб чиқдим. Ле-кин уларнинг бирортаси ҳам руҳ ҳақида, инсон руҳининг ўлимдан кейинги ҳолати, бу дунёда руҳни қандай тарбиялаш тўғрисида ҳеч қандай маълумот бермас эди.

Ислом динини қабул қилишим адашиш, кўр-кўрона тақлид, нотўғри туйғу, ёки таъсирланишдан бўлмасдан, балки узоқ давом этган, ўзгалар фикри-таъсири билан таъсирланмаган, нозик, чуқур тадқиқотларнинг натижа-си, ҳақиқатни топишга бўлган ташналикнинг табиий ин-тиҳоси эди.

Аллоҳ таоло иродасига бўйсуниш ҳақиқий Ислом эътиқодининг руҳидир. Аллоҳ билан инсон орасидаги боғловчи восита эса, намоздир. Ислом бутун инсоният орасидаги тенглик, ўзаро муҳаббат ва ҳамкорликка бўлган чақириқдир. Ислом ақл, фикр поклигини талаб қилиши билан бирга, бадан поклигига, тозаликка ҳам чақиради.

Дунёдаги динлар ичида, шубҳасиз, Ислом дини энг осон, қулай, шу билан бирга, инсониятни тараққий топдиришга энг қодир дин ҳисобланади.

Доналд Роквелл

(Америка)

Нега Ислом динини қабул қилдим?

Мусулмонликнинг мантиқийлига, соддалига ва қулайлиги, жомеъ масжидларининг инсон қалбини ўзига тортган жозибаси, бу дин мансубларининг ўз динларига ҳадсиз бир жиддият ва муҳаббат билан муносабатда бўлишлига, бутун дунёда мусулмонларнинг кунда беш маротаба, бир вақгда, чин ихлос ва тавозуъ билан саждага боришлари менга анчадан бери таъсир қиларди. Аммо булар менинг мусулмон бўлишим учун етарлик эмасди. Мен фақат Ислом динини чуқур тадқиқ этиб, унда бир қатор фойдали хусуслар кўрганимдан кейингина мусулмон бўлдим. Ҳаёти дунёга жиддият ва айни пайтда хуш кўнгил билан боғланишлик (ки айнан шу икки нарса Расулуллоҳнинг (с.а.в.) ҳаётдаги ҳаракат тарзлари эди), ишларда маслаҳатлашмак, инсонларга доимо марҳамат ва шафқат билан муомала қилишлик, камбағалларга ёрдам қўлини узатмак, инсоният тарихида илк бор аёлларга ҳам мол-мулк эгаси бўлишлик ҳаққини бериш сингари ўша даврга нисбатан энг буюк маданий инқилоблар Муҳаммад алайҳиссаломнинг қисқа, аммо серҳикмат, муборак сўзлари билан нақадар хуш ифода этилган. Расулуллоҳ (с.а.в.) айни пайпда "Аллоҳу таолога суян, таваккул ва эътимод эт, аммо туянгни боғлаб қўйишни ҳам унутма", дея қилган марҳаматлари билан инсонларга шундай бир ҳақиқатни эслатмоқдалар, яъни, Аллоҳу таоло дунё ишларида қулларига аввало ҳар турли тадбирни қўллаб кўришликни, имкон даражасида ҳаракат қилишликни ва фақат шундан кейингина Ҳақ субҳонаҳуга таваккул этишни, суянишни амр қилгандир. Кўриниб турибдики, Ислом дини, оврупаликлар иддао этанидек, ҳеч бир иш қилмай, ҳар нарсани Аллоҳ таолодан кутадиган мискинларнинг дини эмас! Аксинча, Ислом дани инсонларга аввал қўлдан келган чораларни кўришни ва фақат шундан кейингина Аллоҳ таолога таваккул қилишни буюрада.

Ислом динининг бошқа самовий динларга нисбатан тутган адолатли йўли, марҳамат тўла муомаласи менга жуда қаттиқ таъсир қилган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) мусулмонларни насроний ва яҳудийларга яхши муомалада бўлишга буюрар эди. Қуръони карим ҳам Одам алайҳиссаломдан бошлаб Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларнинг ҳақ пайғамбар эканликларини зикр этади. Бу бошқа ҳеч бир динда мавжуд бўлмаган олий садоқат, буюк ҳақшуносликдир. Бошқа дин мансублари исломият ҳақида ақлга сиғмайдиган бўҳтон сўзларни айтаб турган бир пайтда мусулмонлар уларга кибор бир тарзда ҳилм — юмшоқлик ва хушмуомалалик билан муқобала кўрсатадилар.

Исломиятнинг энг гўзал хусусиятларидан яна бири, бу диннинг бут ва санамлардан тамоман ўзини халос этганлигидир. Насронийликда ҳозир ҳам расм, ҳайкал ва ишоратларга сиғинилар экан, Ислом дини бундай хурофотлардан покдир. Бу ҳолат Исломиятнинг нақадар тоза, озода ва соф эканлигини кўрсатади.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг сўнгги расули Муҳаммад алайҳиссалом сўзлаган ва таблиғ этган хусуслар ҳеч бир ўзгаришга учрамасдан давримизга қадар етиб келган. Аллоҳ каломи бўлмиш Қуръони карим эса, ваҳий этилган ҳолича айнан муҳофаза қилинган. Насронийлар Ийсо алайҳиссаломнинг динига қўшганлари каби, Ислом динига ҳеч бир бидъат, хурофот ва афсоналар қўшилмаган. У Расулуллоҳ замонида қандай бўлса, бугун ҳам ўшандай шаффофликдадир.

Мени мусулмон бўлишга ундаган сабаблардан яна бири — Ислом дини ўз мансубларига бағишлаган матонат ва ирода кучи бўлди. Исломда ёлғиз руҳнинг эмас, айни пайтда, баданнинг ҳам поклигига аҳамият берилади. Емак тановул қилишда ошқозонни бас дегунча тўлдирмаслик, йилда бир ой рўза тутишлик, ҳар ишда аниқ ўлчов билан ҳаракатда бўлиш, сарфу харажатларда ифрот ҳам, тафрит ҳам қилмаслик, яъни, ҳаддан ташқари кўп сарфлаб исрофга ҳам ва керагидан оз сарф этиб, ризқдан қисинишга ҳам йўл қўймаслик сингари хусуслар фақат бугун эмас, балки эртанги кунда ҳам бутун инсониятга фойда келтирадиган хусуслар бўлиб, Исломнинг энг гўзал талқинлари ҳисобланади. Мен деярли

барча Ислом мамлакатларини зиёрат қилдим. Истанбул, Шом, Қуддус, Қоҳира, Жазоир, Марокаш ва бошқа Ислом ўлкаларида барча ҳақиқий мусулмонларнинг бу қоидаларга риоят этганликларини ўз кўзим билан кўрдим. Аллоҳ таолонинг йўлига кириш учун безак, расм, ҳайкал, шам, мусиқа ва бошқа воситаларга уларнинг эҳтиёжлари йўқ эди. Ҳақ субҳонаҳуга қулликларини ҳис қилиш ва ўзларини Унга таслим этиш уларга катта маънавий ҳузур, саодат ва лаззат бағишларди.

Ислом динидаги ҳуррият ва тенглик тушунчаси мени доим ҳайратда қолдиради. Мусулмонлар орасида энг юксак мавқеъ эгаси ҳам, энг фақир бир киши ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида тенгдир ва ҳар иккиси ўзаро биродар саналади.

Масжидларда ҳам мусулмонлар ёнма-ён туриб ибодат қиладилар. Баланд мартаба ва мавқеъ эгалари учун алоҳида ва махсус ўрин белгиланмаган. Мусулмонлар Аллоҳ таоло билан бандаси ўртасида ҳеч кимнинг восита бўла олмаслигига иймон келтирганлар. Исломда ибодат Ҳақ субҳонаҳу ва таоло билан қул орасида кечадиган воситасиз бир жараёндир. Мусулмонлар гуноҳларини авф қилдириш учун дин арбобларига мурожаат этмайдилар. Ҳар бир муслим ўз ҳаракатига фақат ва фақат ўзи масъулдир.

Мусулмонлар орасидаги биродарлик ҳаётимда бир қанча ўринда менга ҳам мадад бўлган. Мени Исломга йўналтирган омиллардан бири айнан ана шу қардошлик ва биродарлик ҳисси бўлди. Қаерга борсам, бир мусулмон биродаримнинг менга ёрдам беришини ва ғамларимга шерик бўлишини ҳис этиб тураман. Дунёдаги ирқи, ранги ва сиёсий тушунчалари бир-биридан фарқли бўлган мусулмонлар ўзаро биродар, дўст ва қардошдирлар ва бир-бирларини қўллаб-қувватлашликни ўзларига ҳам қарз, ҳам фарз деб биладилар. Мени ҳақ йўл бўлган Исломга бошлаган сабаблар ана шулардан иборат. Ажабо, бундан-да маъқул, мантиқий ва улвий (аъло) сабаб бўлиши мумкинми?

Салоҳиддин Боарт

(Америка)

«Минг тўққиз юз йигирманчи йилда бир шифокор танишимни зиёрат қилиш учун, унинг шифохонасига бордим. Кутиш салонида газетларни варақлаб ўтирар эканман, тўсатдан "Orient review " ва "African Times" мажмуалари қўлимга тушди. Бу мажмуаларда ўқиганим "Фақат ёлғиз бир Аллоҳ бордир", деган жумла менда чуқур таассурот қолдирди. Чунки насроний дини эьтиқодига кўра учта илоҳ бор эди ва ақлимиз бу нарсани қабул этмагани ҳолда бунга иймон келтиришга мажбур эдик. Мазкур "Фақат ёлғиз бир Аллоҳ бордир" ибораси ўша кундан эътиборан бир умрга хотирамда муҳрланиб қолди.

Бу муқаддас ва олий эътиқод мусулмонлар қалбларида асраган бебаҳо бир хазинадир.

Шундан кейин Ислом динини ихлос билан ўргана бошладим ва тез орада бу динни қабул қилиб, мусулмон деган шарафли номни олишга муваффақ бўлдим. Ўзимга "Салоҳиддин" исмини танладим. Мен Исломиятнинг бирдан-бир ҳақ ва тўғри дин эканлигига иймон келтирганман. Зеро, мусулмонлик Аллоҳ таолонинг ҳеч бир шериги йўқлигини ва гуноҳлар ёлғиз Ғофур ва Роҳийм бўлган Ҳақ субҳонаҳу томонидан авф қилиниши мум-кинлигини дин асоси деб қабул қилади.

Бундай иймон табиат қонунларига ҳам уйғундир. Оилада, жамиятда, қишлоқда, шаҳарда, мактабда, ҳукуматда, давлатда, хуллас, ҳар ерда фақат битта бошлиқ мавжуд. Зотан, иккилик доимо айролик ва ихтилофларга сабаб бўлган.

Ислом динининг ҳақлигини менга кўрсатган иккинчи далил — Исломиятдан аввал бутунлай ваҳший бир тарзда яшаган арабларнинг бу дин туфайли жуда қисқа вақт ичида дунёнинг энг маданий, энг қудратли давлат ҳолига келишлари ва инсоний севги ва марҳамат туйғуларини араб чўлларидан Испанияга қадар олиб борганларидир. Мусулмон араблар илк бор Испанияга қадам қўйганларида, у ерни қақроқ бир чўл ҳолида кўрдилар ва қисқа замон ичида уни гулистонга айлантирдилар. Ҳақгўй тарихчи Жон В. Драпер (1811-1882) "The intellectual development of Europe" — "Оврупанинг маънавий такомили" номли асарида Исломнинг жаҳон маданияти тарихида тутган ўрни, муҳим таъсири ва хизматлари ҳақида тўхталиб шундай ёзади: Насроний тарихчилар Исломга қарши хусуматлари туфайли бу ҳақиқатни яширишга уринмоқдалар ва Оврупанинг мусулмонлардан маънан қарздор эканини эътироф этишни истамаяптилар".

Қуйида Жон В. Драпернинг мазкур асаридан ўрта аср Испаниясидаги аҳвол ҳақида батафсил маълумот берувчи бир парчани айнан келтираман:

"У пайтлардаги Оврупада буткул ваҳшат ва қоронғулик ҳукм сурарди. Насронийлик Оврупани бу аҳволдан халос этолмаган эди. Бошлари хурофот ва бидъатлар билан тўла, тафаккур қилиш қобилиятидан маҳрум оврупаликлар ибтидоий кулбаларда ёввойи ҳаёт кечирардилар. Агар кулбаларининг ичида ёхуд деворида қуруқ ўтлардан тўқилган бир матоҳ бўлса, бу ўша пайтда катта бойлик нишонаси саналарди. Овқатлари ёввойи ловия, сабзи, баъзи гиёҳлар ва дарахтларнинг пўстлоғидан иборат бўлиб, кийимлари ошлан-маган ҳайвон терисидан қилингани учун қаерга борса-лар, ўша жойни ёқимсиз ҳид босиб кетарди.

Мусулмонлар илк келган кунлариданоқ уларга аввало тозаликни, покликни ўргатдилар. Зеро, мусулмонлар бир кунда беш марта таҳорат олиб покланар эдилар. Уларни ҳам ҳеч бўлмаганда кунда бир марта ювинишга одатлантирдилар. Кейин уларнинг эгниларидаги латта бўлиб кетган, бадбўй, битлаган ҳайвон териларини ечтириб, ўрнига ўзларининг гўзал матоҳ ва соф ипакдан тикилган тоза, озода либосларини кийдирдилар. Уларга емак пишириш ва ейишни ўргатдилар. Испанияда уйлар, қўноқлар, саройлар иншо этдилар. Мактаб ва шифохоналар қурдилар. Дорилфунун ва мадрасалар таъсис қилдилар. Бу дорилфунунлар бутун дунё учун бир нур манбаига айланди. Ҳар тарафда боғ ва гулистонлар етиштирдилар. Мамлакат гуллаб яшнади. Ваҳший, ёввойи овруполиклар бу воқеалар қаршисида тонг қолиб, вақт ўтиши билан аста-секин маданийлаша бошладилар".

Ваҳший бир қавмни шу тариқа тарбиялаб, унга маданият руҳи бағишлаган, қоронғулик, жаҳолат, хурофотлар ботқоғидан уни нурли манзилларга чиқаришга муваффақ бўлган мусулмон араблар ақлни лол қолдиргувчи бу улуғ ишни бажаришга фақат ва фақат Ислом туфайли эришдилар. Чунки Ислом дини энг тўғри диндир. Ўшанда арабларни тўғри йўлда бўлганлиги учун Аллоҳ таоло қўллаган ва ғолиб этган эди.

Ҳақ субҳонаҳу ва таолонинг амри билан Муҳаммад алайҳиссалом таблиғ этган ва тарқатган Ислом дини ва Аллоҳу акбарнинг каломи бўлмиш Қуръони карим дунё тарихини тубдан ўзгартирган, бутун инсониятни қоронғуликдан зиёга олиб чиққан эди. Агар Ислом дини бўлмаганида, инсоният бугунги илм ва маданият даражасига эришолмаган бўларди. Мусулмонлар илмни ғоятда қадрлайдилар, юксак тутадилар. Расули Акрам (с.а.в.) шундай марҳамат қилганлар: "Илм Чин мамалакатида бўлса ҳам, уни олинг". Ҳа, мен севиб, ихлос билан қабул қилган Ислом ана шундай юксак бир диндир.

Томас Муҳаммад Клейтон

 (Америка)

Қоқ туш пайта эди. Қуёш тафтидан қизиб кетган тупроқ йўлдан борар эканмиз, қулоғимизга ажиб бир овоз чалина бошлади. Бу овоз гўёки атрофдаги бўшлиқни тўлдираётгандек эди. Овоз келаётган тарафга юриб бориб, бир дарахтзордан ўтишимиз билан кўз олдимизда инсонни ҳайратда қолдирувчи бир манзара пайдо бўлди, кўзларимизга ишонмасдик. Озода ҳирқа кийиб, бошига оқ салла ўраган ёши улуғ араб ёғочдан ясалган курси устида туриб азон айтарди. У гўё дунёдан тамоман айрилиб, ўз Холиқи — Роббул Оламийннинг ҳузурига чиққандек, ўзидан кечиб азон айтарди. Бу илоҳий манзара қаршисида сеҳрлангандек, жойимизда тўхтаб қолдик ва секин ерга ўтириб олдик. Қулоқларимиз остида жаранглаб турган ёқимли овоз ва сўзларнинг маъносига тушунмасак-да, ундан қатгиқ таъсирланар, руҳимизда ажиб бир ҳаловат ҳис этар эдик. Кейинчалик билдикки, у улуғ ёшли араб такаллум этган сўзларнинг маъноси шу экан: "Аллоҳ таоло энг буюкдир. Ундан бошқа Илоҳ, маъбуд йўқдир".

Ўшанда азон тугаши билан чор атрофдан у ерга одамлар йиғилиб кела бошлади. Ҳолбуки, биз бунгача атрофда ҳеч кимни кўрмагандик. Қаердан чиқиб, қаердан келганлари бизга маълум бўлмаган бу инсонларнинг юзларидан нур ёғиларди. Ичларида турли ёш ва турли табақа инсонлар бор эди. Кийим-кечаклари, юриш-туришлари, кўринишлари бошқа-бошқа, аммо барчасининг юзида бирдек жиддий ифода, буюк виқор ва бирдек муҳаббат жилоси мавжуд эди. Вақт ўгган сайин уларнинг сафи ортиб борар, биз эса, ўзимизча, бу инсон оқимининг чеки бўлмаса керак деб ўйлай бошлагандик.

Ниҳоят улар йиғилиб бўддилар ва оёқ кийимларини ечиб, сафга тизила бошладилар. Сафда ҳамма теппа-тенг бўлиб, ҳеч ким ҳеч кимдан фарқ қилмасди. Оқ танлилар, қора танлилар, сариқ рангли инсонлар, бойлар, камбағаллар, тижоратчилар, маъмурлар, ишчилар, деҳқонлар, хуллас, барча инсонлар ҳеч бир ирқ ёхуд амал фарқини эътиборга олмай, ёнма-ён туриб, бирликда ибодат қила бошладилар. Биз бундай юксак инсоний манзарани умримизда илк бор кўриб турар ва ҳайратда қолган эдак.

Дарҳақиқат, мен ўшанда бунчалик фарқли инсонларнинг биродарларча ёнма-ён туришларини кўриб жуда ҳайратланган эдим. Ҳаётимда унутилмас из қолдирган ўша манзарадан эътиборан орадан уч йил ўтди. Бу орада мен инсонларни шунчалик бир-бирларига яқинлаштирган бу улуғ дин ҳақида маълумот тўплашга киришдам. Мусулмонлик ҳақидаги маълумотлар мени бутунлай бу динга боғлаб қўйди. Мусулмонлар ёлғиз бир Аллоҳга иймон келтирар ва насронийлар даъво қилганидек, инсонларнинг гуноҳкор бўлиб дунёга келишлари ҳақидаги ақлга сиғмайдиган хурофотларни рад этар эдилар. Исломият инсонларга ёлғиз Ал-лоҳу таолонинг бандаси (қули) сифатида қарайди, уларни меҳр-шафқатга чақиради, токи инсонлар тўғри йўлда эканлар, бу олий дин уларнинг ҳузур ва саодат ичида яшашларини таманно этади. Насроний динда ҳатто хаёлдан ўтган номақбул бир фикр ҳам гуноҳ саналади. Исломдаги гуноҳ тушунчаси эса, бутунлай фарқ қилади. Мусулмонлар фақатгина Аллоҳ таолога қарши исённи ва Унинг бандаларига қилинган ёмонликни гуноҳ деб биладилар. Ислом дини ҳеч қачон тафаккур ва тушунчага тўсқинлик қилмайди, балки, аксинча, инсонларни ўз тушунчасида эркин қолдиради, уларни тафаккур қилишга ундайди. Мен ўргана бошлаган Исломият инсоннинг ўз ишидан ўзи масъул эканлигини уқтирар эди.

Хуллас, бу санаб ўтганим ана шу ҳақиқатлар сабабли онг-ли равишда мен Ислом динига кирдим. Орадан уч йил ўтган бў-лишига қарамай, баъзи кечалар тушимда ўша араб муаззинининг ҳазин ва таъсирли овозини эшитаман, ҳар томондан чопиб келаётган турли-туман одамларнинг саф-саф бўлиб ибодат қилаётганини кўраман. Мени бундай буюк неъматга эриштирган Ҳақ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.

Доктор Умар Ролф

ВОН ЭҲРЕНФЕЛС (Австрия)

Машҳур бир оилага мансуб бўлган Барон РОлф Фрайхер Вон Еҳренфелс бутун дунёга Гесталт (Тузулиш) физиологияси илмининг асосчиси сифатида танилаган профессор Барон кристиан Эҳренфелснинг ягона ўғлидир. Болалигидан Шарқ оламига бўлган қизиқиши уни Ислом динини тадқиқ этишга ундади. Синглиси Имма Вон Бодмесрҳоф 1953 йили лоҳурда нашр қилинган бир китобида унинг бу қизиқиши ҳақида ҳикоя қилади. Ролф ёшдигида Туркия, Юнонистон ва Югославия мамлакатларини кезиб чиққан ва мусулмонлар Билан яқин алоқада бўлган. Насроний динига мансуб эканига қрамай, жомеъларга бориб, мусулмонлар қатори ибодат қиоган. Исломиятга бўлган бундай яқинлик ниҳоят унинг 1927 йилда бу динга кириши билан натижаланганва ўзига “Умар” исмини танлаган. 1932 йилда Ҳиндистон сафарига чиққан ва у ерда “Исломда аёлларнинг ўрни” номли китобини нашр эттирган. Иккинчи жаҳон уруши йилларида Олмонлар Австрияни ишғол қилиши Билан Ролф Ҳиндистонга ҳижрат этган. Унга ёрдам қўлини узатган Акбар Ҳайдарнинг кўмаги Билан Ассамда антропологик тадқиқотлар олиб борган ва 1949 йилда Мадрас дорилфунунининг атроплогия бўлими профессорлигига тайинланган. Бенгалдаги “Royal Aslotic Society” жамияти томонидан олтин медал Билан тақдирланган. Асарлари урду тилига ҳам таржима қилиниб Чоп этилган.

 Мендан нега мусулмон бўлганимни сўраяпсиз. Мени мусулмонликдек олий мартабага мушарраф айлаган ва Исломнинг Ҳақ дин эканлигини билдирган сабабларни қуйида баён қиламан:

1. Исломият дунёдаги биз билган барча динларнинг энг яхши жиҳатларини ўзида мужассам этган. Барча динлар инсонларнинг сулҳ ва сукун (ҳузур-ҳаловат) ичида яшашини истайди. Аммо ҳеч бир дин уларга Исломиятчалик ҳузур ва ҳаловат бахш этолмаган. Бошқа ҳеч бир дин Ислом дини қадар Яратувчимизга ва дин қардошларимизга нисбатан бу даражада севги ҳиссини уйғота олмаган.

2.    Ислом сулҳ ва сукун ичида ёлғиз Аллоҳ таолога таслим бўлишликка буюради.

3.    Тарихни ўрганиб чиққан ҳар қандай киши  Исломнинг энг охирги илоҳий дин эканлиги ва ундан кейин бошқа ҳеч бир дин зоҳир бўлмаслигига амин бўлади.

4.    Муҳаммад алайҳиссалом Исломни таблиғ этган энг сўнгги пайғамбардир..

5.Ислом  динига   кирган   киши,   шубҳасиз,   эски динидан ажралган ҳисобланади. Лекин бу ажралишни унчалик ҳам катта ажралиш деб бўлмайди. Бутун илоҳий динларнинг иймон асослари бирдир. Лекин Қуръон бу динларга кейинчалик киритилган нотўғри ақидаларни тузатади, Ийсо алайҳиссаломнинг ҳақиқий дини бўлган Исломни изҳор этади, Муҳаммад алайҳиссаломнинг сўнгги пайғамбар эканлигини ва ундан кейин бошқа пайғамбар келмаслигини эълон қилади. Яъни, Исломият бошқа динларнинг ҳақиқий ва комил шаклидир. Инсонлар турли нафсоний манфаат ва эҳтирослари туфайли бир-бирларига душман бўлганлар. Бундан манфаат кутганлар эса, динларни бир-бирига ғаним қилишга урин-ганлар. Асли Аллоҳ таолони танимоқлик бўлган динлардан дунё ишларида восита сифатида фойдаланганлар. Ҳолбуки, диққат ила тадқиқ этилса, Ислом динининг бошқа илоҳий динларни тан олгани, аммо вақт ўтиши билан инсонлар томонидан киритилган хато тушунчаларни ислоҳ этганлиги аён бўлади.

6.Инсонлар ўртасидаги биродарлик тушунчаси ҳеч бир динда Исломдаги каби ўз ифодасини топмаган. Мусулмонлар қайсb ирқ ва қандай миллатга мансуб эканидан қатъи назар, бир-бирларининг дин қардошидирлар. Сиёсий қарашлари қандай бўлишидан қатъи назар, ўзаро биродардирлар. Бундай юксак маънавият бошқа ҳеч бир динда мавжуд эмас.

7. Дунёдаги динлар ичида аёл зотига юксак баҳо берган, унинг қадрини кўтарган ва ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаган бирдан-бир дин, шубҳасиз, Исломдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: "Жаннат оналар оёғи остидадир".

Ислом бошқа дин мансублари яратган асарларни доимо қадрлаб келган, ҳеч қачон ваҳшийлик қилиб уларни вайронага айлантирмаган. Истанбулдаги Фотиҳ ва Султон Аҳмад жомеълари қурилаётганида, мусулмонлар насроний маъбади бўлган Аё Софиядан ҳеч иккиланмай намуна олганлар. Тарихга назар солсак, ҳамиша мусулмонларнинг бошқа диндагиларга шафқат, марҳамат ва адолат кўрсатиб келганларига гувоҳ бўламиз.

Ана шу ва яна кўплаб сабаблар туфайли мен Исломни ўзимга дин сифатида танладим.

Муҳаммад Асад Вайс

(Австрия)

Машҳур сиёсатчи, журналист, ёзувчи.Асл исми Леополд Вайс. 1990 йилда Австриянинг Авоф шаҳрида туғилган. Йигирма иккиёшида Ўрта Шарқ сафрига чиққан. Кейинчалик “Frankfurter Zeitung” газетининг чет элдаги мухбири бўлиб ишлаган.Исломни қабул қилган, Шимолий Африкадан тортиб, Афғонистонгача бўлган барча мамлакатларни зиёрат қилиб чиққан. Бир неча йил динни ўрганиш йўлидаги жиддий ҳаракатлари туфайлиИслом оламидаги ёрқин юлдузлардан бирига айланган. Покистон давлати ташкил топганида Ғарбий Панжобдаги “Ислом доираси”га мудирлик қилган. Сўнгра покитоннинг БМТдаги ишончли вакили бўлган. Иккита муҳим - “Ислом йўл айрилишида” ва  “Маккага йўл” номли китоби бор. Ойлик “Арофат” деган журнал чиқарган. Қуръоннинг инглизча таржимаси устида ҳам ишлаган.

Минг тўққиз юз йигирма иккинчи йили ватаним Австриядан Африка, Осиё тарафларга Оврупадаги баъзи газетларнинг мухбири сифатида жўнаб кетдим. Шу йилдан бошлаб менинг ҳамма вақтим Шарқдаги Ислом мамлакатларида ўта бошлади. Бошда бу мамлакатлар аҳо-лисига нисбатан бўлган туйғуларим ёт кишининг туйғуларидек эди.

Энг аввал кўзга ташланадиган нарса бу мамлакатларнинг Оврупа мамлакатларидан тубдан фарқ қилиши эди. Мен биринчи дақиқалардан бошлаб бу мулойим, донишмандона ҳаёт фалсафасига мойил бўла бошладим ва бу ҳаётга кўпроқ боғланиб қолдим. Бу фақатгина ҳаёт фалсафаси эмас, балки Оврупанинг доимо суръат билан ўлчанадиган механик ҳаётига қарама-қарши ўлароқ ҳақиқий ҳаётдир.

Бу мойиллик туртки бўлиб, юқорида айтиб ўтилган фарқларнинг сабабларини ўргана бошладим. Шу билан бирга, исломий-диний таълимотни ҳам ўрганишга киришдим. Лекин ҳали мени Исломга олиб киргудек сабаб ҳосил бўлмаган эди. Сўнгра фақатгина назарияни ўрганиб қолмасдан, балки бу таълимотнинг ҳаётга татбиқини ҳам синчиклаб текшира бошладим. Натижа мени буткул лол қолдирди. Бу жамият ички зиддиятлардан холи, том маънодаги биродарлик сифати билан сифатланган жамият экан.

Ўрганиш жараёнида яна шуни англадимки, бугунги кундаги мусулмонлар ҳаёти Ислом таълимоти уларга бериши мумкин бўлган даражадан жуда-жуда узоқ эди. Исломдаги фаоллик, ҳаётсеварлик мусулмонлар орасида ялқовлик, лоқайдликка айланганини, Исломдаги олижаноблик, Ҳақ учун фидокорлик эса, тор маънодаги мазҳабчиликка, енгил ҳаётга интилишга айланганини кўрдим. Бу улкан тафовут ҳар қандай оқил одамни ҳам ҳай-ратлантиради. Мен жиддий суратда бу зиддият сабабларини ўргана бошладим ва ўзимни Ислом доираси ичидаги одамлардан бири деб тахмин қилдимда, холис тасаввурий тажриба ўтказдим ва назаримда, энг тўғри ечимни топдим.

Мусулмонларнинг бугунги кунда маърифий, ижтимоий, сиёсий қолоқликларини асл сабаби шундан иборатки, улар аста-секин Ислом таълимоти ва руҳидан узоқлашдилар. Ислом жамияти кўриниб турибди, лекин руҳсиз жасад сифатида кўринмоқда. Ҳақиқий Ислом жамияти қурилиши, бутун оламга тарқалишига сабаб бўладиган омил, бугун мусулмонларнинг ҳаётидан четда қолди. Балки мусулмонларнинг заифлашганликлари шу сабабдандир.

Менинг Ислом таълимотидаги бениҳоя кенг доирани ўрганишим жараёнида мусулмонларнинг бу таълимотдан узоқлашаётганликлари, уни ҳаётларига татбиқ қилмаёт-ганликларидан ҳайрат ва таажжубим орта борди.

Ливия саҳроларидан бошлаб Ўрта Осиё, Помир тоғларигача, Босфордан то Қизил денгизгача бўлган Ислом мамлакатларидаги олиму мутафаккирлар билан бу хусусда баҳслаша бошладим ва бу баҳслар менинг асосий машғулотимга айландида, бошқа ҳамма ишларимни бир четга суриб қўйдим.

Бу ҳақиқатга бўлган ишончим шу даражага етдики, ўзим Исломни қабул қилмай туриб, мусулмонлар бу таълимотни эътиборсиз қўйганликлари туфайли Исломни улар олдида ҳимоя қила бошладим. Мен бу ҳаракатимга ортиқча аҳамият бермай юрган 1925 йил кузида Афғонистон тоғларидаги қабила бошлиқларидан бўлган ёш бир йигит менга: "Сен ҳозирги ҳолатингда ўзинг сезмаган ҳолда мусулмондирсан", деди. Бунга жавобан  тек сукут сақладим.

1926 йили Оврупага қайтганимдан сўнг юқорида зикр қилинган ҳаракатлар натижасида Исломни қабул қилдим. Исломни қабул қилишимнинг сабаблари ана шулардан иборат.

Ўша кундан бери менга: "Нима учун Исломни қабул қилдингиз, сизни бунга мажбур қилган нарса нима?" деган саволлар такрор-такрор берила бошлади. Бу саволларга қисқа, лўнда жавоб айтиш қийин! Исломдаги муайян таълимот мени бунга мажбур қилгани йўқ, балки бу таълимот ўзининг умумий мукаммаллиги, улуғворлиги билан қалбимни забт этди. Чунки бу таълимот бир тарафдан инсониятни руҳий озуқа билан озиқлантирса, иккинчи томондан воқеъий ҳаётнинг дастуруламалидир.

Мен ҳозиргача Исломнинг бир рукнини бошқасидан ортиқ қўя олмайман. Ислом менинг назаримда ўзининг ҳандасавий мукаммаллиги билан ажралиб турувчи яхлит, ажойиб бир иморатдир. Бу иморат бир-бирини тўлдирувчи, мустаҳкамловчи асослар билан бириктирилганки, бунда озгина ҳам зиёда ёки нуқсон йўқ. Мукаммаллик натижаси эса битта: тўла мутаносиблик ва камолотдир.

Назаримда, Исломдаги назария, таълимотлар ўзаро мутаносиб, пухта асосга қурилгандай бўлиб, менга энг таъсир қилган нарсалардан эди. Ҳақиқатан шундай бўлиб чиқди. Ва бундан бошқа туйғуларни ҳам ҳис қилдимки, ҳозир бу ҳиссиётларимни таҳлил қилиб беришга ожизман. Лекин бу туйғу қалбимдаги Ислом динига бўлган муҳаббатдан ҳосил бўлди. Муҳаббат эса, бизнинг бирликка бўлган рағбатимиз, олижаноб мақсадла-римиз, қодирлигу заифлигимиз аралашмасидан ҳосил бўлади. Менда ҳам шундай бўлди. Ислом ўзим сезмаган ҳолда қалбимга кирдида, у ерда абадий ўрнашиб қолди.

Шу вақтдан бошлаб кучим етганича Исломни ўргана бошладим. Қуръони карим, Пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатлари, Ислом тарихи ва луғати, имкони борича Ислом тўғрисидаги ва унинг зиддида ёзилган асарларни ўргандим. Беш йилдан кўпроқ Ҳижоз ва Нажд ўлкаларида яшадим ва бу вақтнинг кўп қисмини Мадинаи Мунавварада ўтказдим. Бундан мақсад — мусулмонлар шароитига киришиб кетиш ва Набийи Арабий (с.а.в.) келтирган даъватни тўла англашга уринишдан иборат эди. Ҳижоз ер юзидаги мусулмонлар учрашадиган ердир. Шу туфайли менга Ислом оламидаги турли диний, ижтимоий йўналишларни чоғиштириб кўриш имкони туғилди.

Бу ўрганиш, чоғиштириш туфайли шундай қаноат ҳосил қилдимки, Ислом ўзининг ҳар икки қаноти билан (яъни, руҳий ва ижтимоий) башарият билган илғор назарияларнинг энг мукаммали экан. Менинг келажакдаги ҳаракатларим бу диннинг улуғлигини қайтаришга қаратилган бўлади.

Девис Варрингтон

(Австрия)

Қаҳратон қишдан сўнг баҳорнинг ёқимли ва илиқ ҳавоси совуқ тупроқ қатламига қандай таъсир қилса, Ислом дини ҳам менга шундай таъсир кўрсатди. Ислом қалбимга нур каби кириб келди ва бутун борлиғимни мен учун янги бўлган илм билан ойдинлатди. Исломият ўргатган асослар нақадар тўғри ва мантиқийдир! "Аллоҳ таоло бирдир ва Муҳаммад алайҳиссалом Унинг расули — элчисидир" калимаси нақадар ҳақиқатга уйғун! Насроний динидаги ишониш мумкин бўлмаган, мавҳум "Ота - Ўғил - Руҳулқудс" ақидаси Ислом ақидаси олдида чилпарчин бўлиб кетади. Насронийликнинг инсон этини жимирлатадиган расм-русмлари, ақлга сиғмас хурофотлари, одамларни жазб этиш ўрнига уларни бездириб, ўзидан узоқлаштирувчи, ҳеч қачон руҳларга озуқа бера олмайдиган, қониқтира олмаган пуч моҳияти Ислом динининг юксаклиги, жозиблиги ва мантиқийлиги олдида ҳеч нарсадир.

Ислом ҳеч қандай ўзгаришга учрамаган дунёдаги бирдан-бир соф дин ҳисобланади. У ўтмишда қандай бўлса, бугун ҳам шундай соф ҳолдадир, инша Аллоҳ, дунё тургунча инсон руҳининг озуқа манбаи бўлиб софлигича қолгуси.

Ислом ўзининг илк кунлариданоқ барча инсонларнинг тенг ва баробар эканини, Аллоҳ ҳузурида ораларида мавқеъ ва мартаба жиҳатидан ҳеч қандай фарқ йўқлигини ғоят очиқ бир тарзда баён қилган ва буни жамият ҳаётига татбиқ этиб келган. Насронийлар эса, худди шу иддаода бўлиб туриб ҳам, амалда яна инсон ажратадилар, тоифаларга бўладилар. Биргина черковдаги поп, архиэвек, эвек, епископ ва бошқа қатор диний мартабалар бунинг очиқ исботидир. Улар Аллоҳ таоло билан банда орасига кириб, ўз нафсий манфаатларини кўзлаб, гўёки воситачилик қилмоқчи бўладилар ва бу нопок амалларида Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг пок исмини ўртага соладилар. Ҳолбуки, Исломиятда ҳеч ким Аллоҳ таоло билан бандаси орасига кира олмайди. Ҳақ таоло Ўз амрларини бандаларига Қуръони карим воси-тасида таблиғ этади.

Қуйида сизларга Аллоҳ таолонинг бир амри ҳақида мисол келтираман. Бу мисол илоҳий амрларнинг нақадар содда ва очиқ, нақадар гўзал эканлигини кўрсатади:

Бақара сурасининг 267-оятида мазмунан шундай марҳамат қилинади: "Эй иймон келтирганлар! Тўғри, ҳалол йўлдан топган ризқларингизнинг энг яхшисидан ва сиз учун ердан чиқарганимиз маҳсул ва мевалардан инфоқ этинг (беринг!). Жирканиб ололмайдиганингиз ёмон нарсалардан инфоқ этманг. Билингизки, Аллоҳ ҳеч нарсага муҳтож эмас ва У буткул ҳамдга лойиқ бўлган зотдир".

Қуръони каримнинг бу каби чуқур маъноли ва фасиҳ амрларини ўқиб руҳим таскин топди ва сева-сева мусулмон бўлдим.

Муҳаммад Амин Ҳобон

(Олмония)

Илгари турли мамлакатларда миссионер (насроний дини тарғиботчиси) сифатида фаолият юритган. Асосан ижтимоий масалалар Билан шуғулланагн  фан ва дин арбоби.

Оврупаликлар нега ўз динларини тарк этиб, мусулмон бўлаяптилар?

Бунинг бир қанча сабаблари бор. Энг биринчи сабаб-ҳақ масаласидир. Ислом динининг тамал қоидалари шу қадар мантиқий ва тўғрики, динда ҳақни, ҳақиқатни излаган ҳар қандай ақли солим, ўқимишли инсон бу қоидаларни қабул этмай иложи йўқ. Чунончи, Ислом дини дунёни ёлғиз маъбуд яратганлигини эълон қилади. Дунёдаги бошқа динлар каби инсонларнинг ақл ва нафсларига хитоб қилиб, уларни турли хурофотларнинг асирига айлантирмайди. Ҳақ дини бўлган Ислом инсонлар қайси ирққа мансуб бўлишларидан қатъи назар ҳаммалари Аллоҳ таолонинг қули эканликларини уқтиради. Биз олмонлар Аллоҳу таолони бизга қувват ва қудрат берган, руҳимизни камолга етказган буюк бир Холиқ эканига ишонамиз. Аллоҳ тушунчаси қалбимизга амният ва ҳузур бағишлайди. Илло, насроний дини бундай ҳузур бахш этолмайди. Фақат Ислом дини Аллоҳ таолонинг буюклигини борича бизга ўргатади, айни пайтда, ўлгандан кейин инсон руҳининг қаерга кетиши хусусидаги мавзуга ойдинлик киритади.

Ислом дини ёлғиз бу дунёда эмас, балки, охиратда ҳам бизга йўл кўрсатади. Охиратда ҳузур кўришлик учун дунёда нима амаллар қилиш лозимлигини ғоятда очиқ ва мантиқий бир тарзда ўргатади.

Аллоҳ таоло охиратда инсонлардан дунёда қилиб ўтган ишлари ҳақида ҳисоб сўрашини билиш ҳисси уларни ҳаётда тўғри ва пок яшашга ундайди. Шу боисдан ҳам ҳақиқий мусулмонлар дунё ишларида фақат яхшиликни кўзлайдилар, бир ишга киришишдан аввал ўша ишдан хайр келишига ишонсаларгина, унга қўл урадилар. Шу тариқа, бу улуғ дин дунёнинг ҳеч бир политсия ташкилоти эплай олмаган бир йўсинда инсонларни тафтиш ва назорат қилади ҳамда уларнинг доимо тўғри йўлда собит қолишларини таъмин этади.

Ислом динининг оврупаликлар томонидан қабул қилинаётганининг яна бир сабаби — исломий ибодат шаклидир. Намоз инсонларни доимо вақтида иш қилишга ўргатса, рўза уларнинг иродасини мустаҳкамлайди. Ҳаётда муваффақиятга эришиш учун ҳар бир ишни ўз вақтида қилиш ва кучли иродага эга бўлишдек аҳамиятли яна нима бўлиши мумкин? Буюк даҳолар ёлғиз ана шу икки нарса орқали камолга эришганлар.

Энди, Ислом динининг энг муҳим бир хусусияти — бошқа динлардан фарқи ва устунлигини таъминлаб тургувчи жиҳати ҳақида гапираман: Исломият инсонларга ахлоқий ва маънавий жиҳатларни ғоят мантиқий бир тарзда ўргатар экан, уларни ҳеч қачон кучлари етмаган бир ишга зўрламайди. Аксинча, инсонларнинг янада ҳузур ва ҳаловат ичида яшашлари учун энг қулай йўлларни кўрсатади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло инсонларнинг доимо бахтли ҳаёт кечиришларини истайди. Бунинг учун эса бандаларини гуноҳ ишлардан тийилишга амр қилади. Мусулмонлар ўзларини ҳар нафасда Аллоҳ таолонинг ҳузурида тургандек ҳис этадилар. Гуноҳлардан ҳазар қиладилар. Хоҳ бошқа динларда бўлсин, хоҳ Ов-рупада қурилган турли низомларда бўлсин, бу қадар маъқул, бу қадар фойдали бир қоида мавжуд эмас.

Мен дунёнинг бир қатор мамалакатларида турли муҳит ва шароитларда дипломат ва миссионер сифатида фаолият кўрсатдим. Бошқа динларни ва турли ижтимоий низомларни чуқур ўрганиб чиқдим. Илло, Исломиятчалик тўғри, Исломиятчалик мукаммал на бир дин кўрдим, на бир ижтимоий низом. Дейлик, коммунизм бир қарашда инсонлар учун тўғри, адолатли бир таълимотга ўхшаб кўринади. Шунингдек, дунё ишларида энг буюк идора шакли деб қаралаётган Ғарбдаги демократияда ҳам баъзи маъқул жиҳатлар йўқ эмас. Аммо уларнинг ҳеч бирини том маънода мукаммал деб бўлмайди. Ҳамма низомларда ўзига яраша камчиликлар мавжуд. Ёлғиз Ислом дини мукаммал ва қусурсиздир. Инсонларни юк-салтиражак омил оврупаликлар ижод қилган ижтимоий тушунчалар эмас, балки, ёлғиз Ислом динидир. Шу боисдан ҳам солим ақлли ҳар бир комил инсон ҳеч тараддуд ва иккиланишсиз Исломиятни қабул қилади. Мен ҳам шундай қилдим.

Мусулмонлик назариёт дини эмас, балки, амалий бир диндир. Исломият демак, инсоннинг Ғофур ва Роҳийм бўлган Аллоҳ таолога ўзини таслим этиши демакдир. Бундан ҳам маъқул ва мантиқийроқ нима бўлиши мумкин?

Хоним Амина Мослер

(Олмония)

Ўғлимнинг Тангрига ва борлиқ ҳақидаги саволларига жавоб тополмай қийналардим. У мендан: "Она, худо нима учун учта?' деб сўрар, ўзим ҳам уч тангрига ишонмаганим учун уни қониқтриадиган жавоб беролмасдим. Ниҳоят, 1928 йили энди анча улғайиб қолган ўғлим бир куни кўзда ёш билан ҳузуримга келиб: "Она, мен мусулмонликни тадқиқ этдим. Мусулмонлар ёлғиз ва ягона маъбудга сиғинадилар. Уларнинг дини энг тўғри дин. Мен мусулмон бўлишга қарор қилдим. Сен ҳам менга эргаш!" дея ёлвора бошлади. Унинг талабига биноан мен ҳам Ислом динини ўрганишга киришдим.

Жомеъ имоми мени жуда яхши қабул қилиб, Ислом асослари ҳақида маълумот берди. У тушунтирган сайин сўзларининг нақадар тўғри ва мантиқийлигини кўриб турардим Бинобарин мен ҳам ўғлимга ўхшаб Ислом динининг ҳақ дин эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Мен ёшлигимданоқ тушуна олмаган ва ақлимга ҳеч сиғмаган "Уч Тангри" ақидсини Ислом бутунлай рад этарди. Мусулмонликни чуқур тадқиқ қилгандан кейиқ гуноҳ чиқариш, Папани гугоҳсиз, маъсум бир хилқат сифатида қабул қилиш, вафтиз (яъни, гуноҳ изоласи) ва шунга ўхшаш бир қанча маросимларнинг нақадар маънюсиз, хурофий ва зарарли эканини англаб етдим, ҳамда буюк бу мантиқсиз удумларни рад этиб, ягона ҳақ  дин бўлган Исломни қабул қилдим.

Аждодларимнинг бариси мутаассиб насроний ўтишган. Мен бир католик ибодатхонасида вояга етаб тамоман насронийлик руҳида тарбияланганман. Лекин кўрганим бу диний тарбия мени Аплоҳ таолога элтгувчи ҳақ динни тиклашимга ёрдам берди. Чунки тарбия асносида менга ўргатилган бутун яхши нарсаларни насронийликда эмас, мусулмонликда топдим. Ислом динини қабул этишлик мен учун буюк бир толеъ ва шарафдир.

Бугун бир момо сифатида набираларимнинг мусулмон бўлиб дунёга келаётганидан ғоятда бахтиёрман. Билиб турибманки, Аллоҳ таоло Ўзи тўғри йўлга бошлаган бандаларига доимо раҳбарлик қилади.

Доктор Ҳамид Маркус

(Олмония)

Машҳур мутафаккир ва ёзувчи. Берлинда Чоп этиладиган “Moslemishe revue” мажмуасининг асосчиси ва муҳаррири.

Ислом динига бўлган қизиқиш менда жуда эрта уйюнган. Болалигамданоқ бу дин ҳақида маълумотлар тўплай бошлаганман. Шаҳримизнинг кутубхонасида 1750 йилда босилган эски бир Қуръони карим таржимасига дуч келдим. Айтишларича, машҳур олмон шоири Ҳёте ҳам Ислом данини тадқиқ қилганида ана шу Қуръони карим таржимасини ўқиган ва шундан сўнг бу илоҳий китобга бўлган ҳайратини изҳор этган экан. Бу муқаддас саҳифаларни ўқиганим сайин унинг ғоятда мантиқий, айни пайтда, инсон руҳининг энг тубига қадар нуфуз этувчи жозибали ифодаси менга қаттиқ таъсир кўрсатди. Исломият ўртага қўйган асосларнинг қанчалик тўғри ва фойдали эканини бу дин билан Шарафланган миллатларнинг жуда қисқа вақт ичида мукаммал бир маданиятга эришганликлари очиқча исботлаб турар эди.

Туғилган шаҳримдан чиқиб Берлинга келганим заҳоти мусулмонлар билан дўстлик муносабатини ўрнатдим. "Ислом Маркази"га қатааб, у ерда бериладаган турли конференса ва илмий мунозараларга катта қизиқиш билан қатнашдим. "Ислом Маркази" аъзолари билан яна ҳам яқинроқ муносабатда бўлиб, Ислом дини асосларини теран тадқиқ эта бошладам. Бир қанча вақтдан кейин эса, бу диннинг мен излаган ва ўйлаганим ҳақдан эканлигига ишонч ҳосил қилиб, мусулмон бўддим.

Ислом динда Аллоҳ бирдир ва ягона Холиққа иймон келтиришлик Исломнинг энг муқаддас ақидасидир. Исломда ақл қабул этадиган, ишониш мумкин бўлмаган ҳеч бир унсур мавжуд эмас. Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан бошқа ҳеч бир маъбуд йўқ. Исломиятда замонавий илмларга тўғри келмаган ва зид бўлган бирорта нуқтани тополмайсиз. Ислом амр ва тавсия қилган бутун хусуслар тамоман мантиқий ва фойдалидир. Шунингдек, бу улуғ динда, бошқа динларда бўлгани каби, иймон билан мантиқ орасида ҳеч бир айролик ва номутаносиблик йўқ. Шу боисдан ҳам, менга ўхшаш табиий илмлар билан умр бўйи машғул бўлган бир кишининг, бу илмий изланишлардан қўлга киритган натижаларига тамоман мос келгувчи Ислом динини буларга зид бўлган бошқа динлардан афзал ва устун кўриб, бу динга киришидан ҳам табиийроқ нима бўлши мумкин?

Иккинчи сабаб ўлароқ шуни қўшимча қиламанки, бошқа динлар фақатгина маънавиятга тааллуқли бўлган бир қанча ғариб ва абас фикрлар билан тўладир. Бу фикрларнинг ҳақиқий воқеълик билан ҳеч алоқаси йўқ. Ҳолбуки, Ислом дини инсоннинг бу ҳаётда нима қилиши лозимлигини ўргатган амалий бир диндир. Ислом динининг амрлари инсонга фақат охиратда эмас, айни пайтда, дунёда ҳам тўғри, ҳақ йўлни кўрсатади, аммо, ҳеч қачон унинг ҳурриятюш чегараламайди.

Йиллардир бир мусулмон сифатида динимни тадқиқ этишда давом этяпман. Ҳар сафар унинг энг мукаммал эканлигини кўриб, руҳан роҳатланаман. Ислом шахс ва жамият орасида нақадар тўғри ва маъқул йўлдир! Исломият бу икки ҳаётни танзим этади, мувозанатда тутади. Исломият фақат ва фақат инсонларнинг фоқдасини истаган ниҳоят одил бир диндир. Дунёда қандай ижтимоий бир жараён бўлмасин, улардаги бутун яхши жиҳатлар албатта Ислом динида мавжуддир.

Доктор Р.А. Меллема

(Ҳолландия)

Доктор Меллема Амстердам “Tropical” музейининг Ислом асарлари бўлими мудири.  “Вайанг чақалоқлари”, “Покистон ҳақида маълумотлар”, “Исломиятни танитиш” каби асарлар муаллифи.

1919 йилда Лейден Университетида Шарқ тилларини ўрганишга киришдим. Дунёга машҳур араб тили билимдони профессор Ҳургронж менга устозлик қиларда. Араб тилини ўрганиш жараёнида у менга дарс китоби сифатида Қуръони Карим ва Ғаззолийнинг асарларини берди. Асосий иш мавзуим "Ислом ҳуқуқи" эди. Мен Исломият, Ислом тарихи ва Ислом илмлари билан боғлиқ у вақггача Оврупада нашр қилинган бир қанча китобларни ўқиб чиқдим. 1921 йили Мисрга бориб, Ал-Азҳар Университетини зиёрат қилдим. У ерда бир ой яшадим. Бу орада арабчадан ташқари, санскрит ва малайи тилларини ҳам ўрганишга эришдим. 1927 йили Ҳолландиянинг мустамлакаси бўлмиш Ивдонезияга кетдим. Жакартадаги олий мактаблардан бирида жава тилини ўргана бошладим. Ўн беш йил ичида фақатгина жава тили эмас, айни пайтда, эски ва янги жава маданияти тарихини ҳам ўргавдим. Бу муддат мобайнида мусулмонлар бидан жуда яқин алоқада бўлдим. Қўлимга тушган ҳар қандай арабча китобни охиригача ўқиб чиқардим.

Иккинчи жаҳон уруши йиллари японлар Индонезияни ишғол қилдилар. Мен уларга асир тушдим. Уруш тамом бўлгунча давом этган асирлик кунлари ортда қолиб, яна Ҳолландияга қайтдим ва Амстердам “Тropical” музейида ўзимга иш топдим. Она юртимда яна Исломни тадқиқ этиш билан шуғуллана бошладим. Мендан Жавадаги мусулмонлар ҳаётини ёритувчи кичик бир китоб ёзиб беришни сўрадилар. Ишга тушиб кетдим ва талабларини бажо келтирдим. 1954-55 йиллар орасида Покистондаги мусулмонлар ҳаётини ўрганиш учун мени у ерга юбордилар. У пайтгача, аввал қайд қилганимдек, Ислом ҳақида фақатгина Оврупада чиққан китобларни ўқиган эдам. У ерга бориб мусулмонлар билан муносабат ўрнатганимдан кейин, Исломиятни бутунлай бошқа шаклда кўра бошладим. Лоҳурда мусулмон дўстларимдан мени жомеъ масжидга олиб боришларини сўрадим. Буни мамнуният билан қабул қилдилар ва бир жума куни мени намозга олиб бордилар. Ибодат жараёнини ғоятда диққат билан кузатдим. У менга шундай таъсир қилдики, ўзимни йўқотаёздим. Ортиқ ўзимни мусулмон ҳисоблар, мусулмон дўстларимнинг қўлини биродарларча сиқар эдим. Жомеъдаги ҳиссиётларимни 1955 йилда “Pakistan Quatery” мажмуасининг 4-cонида шуцдай ҳикоz қилганман:

"Бу гал кичикроқ бир жомеъга бордик. Бу жомеъда инглиз тилида мукаммал сўзлашадиган олим, Панжоб Дорилфунунининг професcори воизлик қиларди. У ваъз ўқир экан, бирданига: “Бугун орамизда узоқ бир мамлакатдан — Ҳолландиядан келган бир мусулмон биродаримиз бор Шу боисдан унга янада тушунарлироқ бўлсин учун урду тилига инглизча сўзлар қўшиб гапираман”, деб қолди ва жуда маъноли бир ваъз ўқиди. Мен ҳам барча қатори эътибор билан тингладим. Ваъз тугагандан кейин мени бу ерга бошлаб келган Аллома соҳиб мусулмон биродарлар менинг ҳам бир нима дейишимни истаётганини ва сўзларимни урдучага таржима қилиб туришлигини айтди. Мен бажонидил розилик билдириб, сўз бошладим:

"Мен узоқлардан — Ҳолландия аталмиш ўлкадан келдим. Менинг мамлакатимда жуда оз мусулмон бор. Ўша оз сонли мусулмонлар менга Сизларга алангали салом етказишимни топширдилар. Сизнинг истиқлолга эришганингиздан ва шу тариқа, жаҳонда янги бир Ислом давлати ташкил этилганидан ғоятда хурсандман. Етти йил олдин тузилган Покистон дав-лати, бугунга келиб ўзини анча тутиб олди. Бошланишда кўрганингиз мушкулотлар ортда қолиб, энди мамлакатингиз фаровонликка эришмоқда ва кун сайин суръат билан тараққий этмоқда. Покистоннинг келажаги жуда порлоқдир. Мен мамлакатимга қайтиб борганимда Сизларнинг қанчалар нозик, кибор, жўмард ва меҳмонсевар эканлигингиз ҳақида юртдошла-римга ҳикоя қиламан. Менга кўрсатганингиз бу мурувватни бир умр унутмайман».

Бу сўзларимни Аллома соҳиб урду тилига таржима қилиши билан, жомеъдаги бутун мусулмонлар мен томонга оқиб кела бошладилар ва қўлимни бир-бир сиқиб мени табрикладилар. Бу манзарани бир олам завқ билан кузатардим. Уларнинг қалбидан келган бундай биродарона туйғулардан менинг кўнглим сурурга тўлган эди. Мен энди тамоман мусулмон биродарлар жамоасига қўшилган ҳолда ўзимни ғоятда бахтиёр ҳис қилардим.

Покистонлик мусулмон биродарлар менга Исломиятнинг фақатгина назариялардан иборат эмаслигини кўрсатдилар ва унинг аввало ахлоқ гўзаллиги эканлигини исботладилар. Инсон ҳақиқий мусулмон бўлиши учун дастлаб пок ахлоқга эга бўлиши керак экан.

Энди иккинчи саволга, яьни "Сизни Исломиятга энг кўп жалб этган нарса нима ? " деган саволингизга жавоб берсам.

Мени мусулмон бўлишга чорлаган ва бутун қалбим билан Исломга боғланишимга сабаб бўлган хусуслар қуйидагилардир:

1.Якка ва ёлғиз Аллоҳнинг мавжудлиги.

Исломият ёлғиз ва қодир Яратувчини тан олади. У на туғилгандир, на Ундан туғилади. Ягона Яратувчига иймон келтиришдан мантиқийроқ нима ҳам бўлиши мумкин? Энг оддий тушунчали инсон ҳам бу мантиқни қабул қилади ва иймон келтиради. Исми Аллоҳ бўлган бу ёлғиз Яратувчи энг буюк илм, энг буюк ҳикмат, энг буюк қувват ва энг буюк гўзаллик эгасидир. Унинг марҳамати ва шафқати чексиздир.

2.Аллоҳ таоло билан бандаси орасида ҳеч қандай воситачининг йўқлиги,

Яъни Исломиятда қул ўз Робби билан юзма-юз келади ва тўғридан тўғри Унга ибодат қилади. Аллоҳ таоло билан бандаси орасига ҳеч ким кира олмайди. Инсонлар хоҳ дунё, хоҳ охират ишларида бўлсин барча масалаларни Аллоҳ таолонинг китоби бўлмиш Қурони каримдан, ҳадиси шарифлардан ва Ислом олимларининг асарларидан ўрганадилар.

Қилган ишларининг ҳисобини фақат Аллоҳ таолога берадилар. Инсонларни фақатгина Аллоҳ таоло мукофотлаши ёхуд жазолаши мумкин. Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасини у қилмаган ишдан масъул тутмайди ва ҳеч бир бандасини у қила олмайдиган ишга буюрмайди. Аллоҳ бундай қилишликдан пок ва мубарродир.

3. Исломиятдаги буюк марҳамат.

Бунинг энг очиқ ифодаси Қуръони каримдаги  "Зўрлик билан Исломга кириш йўқдир” мазмунидаги оятдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом мусулмонга илм ўрганиш учун керак бўлса, энг узоқ мамлакатларга кетишни ҳам амр қилганлар. Мусулмонлар, шунингдек, Исломдан аввал келган  ҳақ динларнинг бузилмаган жиҳатларига ҳурмат кўрсатишликка буюрилганлар.

4.Қайси ирқ, миллат ва рангга мансуб бўлишидан қатъи назар мусулмонларнинг ўзаро биродар ҳисобланиши.    .

Дунёда фақатгана Ислом дини бундай буюк ғояни илгари суради ва ёлғиз Исломият бундай улуғ мартабага эришган. Ҳаж вақтида дунёнинг ҳар тарафидан келган юз мингларча мусулмонларнинг бир хилдаги иҳромга кириб, баравар сажда қилишлари бутун дунё мусулмонларининг ўзаро биродар эканликларини билдирадиган муаззам бир ифодадир.

5.    Исломда моддият билан маънавиятга  бир хилда аҳамият берилиши.

Бошқа динларда фақатгина руҳдан, маънавиятдан ва тушунарсиз баъзи ғариб ҳодисалардан сўз юритилади. Ҳолбуки Ислом динида ҳам бадан, ҳам руҳ айни даражада диққат олиниб инсонлар фақат руҳ поклигига эмас, балки бадан поклигига ҳам буюрилганлар. Инсоннинг руҳий инкишофи баданий эҳтиёжи билан боғланган бўлиб, унинг ўз моддиятига ҳукмронлик қилиши учун ҳаётда қандай йўл тутиши очиқ бир суратда баён қилинган.

6.    Исломнинг маст қилувчи ва нашъа берувчи моддаларни, шунингдек, тўнғиз гўштини ҳаром деб эълон қилиши (манъ этиши).

Менимча, инсониятнинг бошшига энг катта фалокатларни келтирадиган нарса ана шу зарарли моддалардир. Буларни манъ этишлик Исломиятнинг нақадар муаззам бир дин эканлигини,  унинг  замондан қанчалик олдинда эканлигини кўрсатишга етарли далилдир.

Фазлиддин Муҳаммад Оверинг

(Ҳолландия)

Шарқ маданияти билан илк муносабатимнинг қачон бошланганини аниқ эслаёлмайман. Бу робита, аввало, тил ўрганишим туфайли пайдо бўлди, деб ўйлайман. Чунки мен Шарқ тилларига жуда қизиқардим ва бундан тахминан ўттиз йил илгари, яъни, 12-13 ёшларимда араб тилини ўрганишга киришдим. Аммо бу борада менга ёрдам берадиган киши бўлмагани учун тил ўрганишим бир оз қийин кечди. Машғулотим давомида Ислом дини ва араб халқи ҳақида оврупаликлар томонидан ёзилган баъзи китобларни ўқидим. Бу китобларнинг аксариятида Ислом ҳақида тўла, бетараф маълумот берилган, деб бўлмайди, албатта. Шунга қарамасдан, Муҳаммад алайҳиссалом ҳаётлари ҳақида ёзилган китоблар менда улуғ Пайғамбарнинг шахсиятига нисбатан эҳтиром пайдо бўлишига кифоя қилди. Аммо Ислом дини ҳақида олганим маълумотлар нотўғри бўлиб, бу хусусда менга йўл кўр-сатадиган ҳеч ким йўқ эди.

Ниҳоят қўлимга Т.Г.Бровненинг "History of Persian literature in modern times" ("Янги давр Эрон адабиёти та-рихи") асари тушиб қолди. Бу китобдаги адабий асарлар ичида ғоятда нафис ёзилган иккита шеър диққатимни тортди. Биринчиси Ҳотиф Исфаҳонийнинг таржеъбайди, иккинчиси эса, Мўҳташим Косхонийнинг ҳафтбанд услубида ёзган шеъри эди. Ҳотифнинг шеърини ўқир эканман, қанчалар ҳайрат ичида қолганимни сизга тасвирлаб беришдан ожизман. Шеърда беқарорлик ва изтироб ичида тўлғонган ва ўзига фароғат йўлини кўрсатувчи муршид излаётган руҳ ҳолати ғоятда гўзал тасвирланган эди. Уни ўқир эканман, гўёки шоир мен ҳақимда ёзгандек, менинг Ҳақни излашимни тасвирлагандек бўлиб туюлди. Шеърнинг ҳар байтида баён қилинган фикрларни, табиийки, айнан қабул қила олмасдим. Лекин ишонаманки, "Ёлғиз У бор, Ундан бошқа ҳеч ким йўқ. Ундан бошқа ибодатга лойиқ ҳеч бир Илоҳ йўқдир", мазмунидаги байтлар менинг тушунчаларимнинг айнан ифодаси эди.

Мен онамнинг маслаҳати ва ўз қизиқишимга биноан диний таълим олий мактабига ўқишга кирдим. Мактабдаги таълим жараёни мутаассибона бўлмай, аксинча, талабалар фикрларини очиқ баён этишлари мумкин эди ва уларнинг фикрлари доимо эътиборга олинарди. Мактабда ўтиладиган дарслар ҳар бир инсон билиши лозим бўлган диний маълумотлардан иборат эди. У ерда ана шундай эркин муҳит ҳоким бўлишига қарамасдан, мактабни битириш имтиҳонида менга берилган: "Динлар ҳақидаги тушунчаларингиз қандай?" деган саволга менинг "Динлар ичида айниқса, Исломга нисбатан ҳурматим ба-ланд", қабилида жавоб беришим мактаб мудирини ҳайратга солди. У пайтлар Исломга рағбатим ғоятда баланд бўлсада, ҳали иймоним тўла шаклланмаган эди. Ҳануз бир қарорга келмагандим. Черков таъсирида онгимизга сингдирилган Исломга нисбатан душманлик туйғусидан ҳали тўла халос бўлмаган эдим.

Бу гал жиддий равишда ва оврупалик ёзувчиларнинг таъсирига берилмай, фақат ўз тушунчам ва мантиқим билан Ислом динини ўргана бошладим. Нақадар гўзал ҳақиқатлар билан юзма-юз келганимни тасвирлаб берол-майман! Бошқаларнинг ўз динларини тарк этиб, Исломга киришларининг сабаби энди менга аён бўлган эди. Исломнинг илк маъноси инсоннинг бутун борлиғи билан Аллоҳ таолога холис иймонда ва саломат ичида бўлиши, иккинчи маъноси эса,  ўзини буткул Аллоҳга таслим этиши ва Унинг амрларига итоат қилиши демакдир. Шу ўринда Қуръони каримда зикр қилинган баъзи ҳукмларни келтирмоқчиман. Таржима бўлган бу сўзлар арабчанинг у жозиб оҳангидан маҳрум бўлса ҳам, бари-бир бу сўзлар инсонни ўзига жалб этади.

Фажр сурасининг 27-6яти давомида мазмунан: "Эй ҳузур ичидаги руҳ, сен Ундан, У эса сендан рози бўлган ҳолда Аллоҳга қайт.  Менинг (солиҳ) бандаларим сафига қўшил. Менинг Жаннатимга кир!" дея марҳамат қилинган.

Ёлғиз мана шу сўзларнинг ўзи Исломнинг насронийлик ва бошқа динлар каби хурофотларга боғлиқ бўлмаган соф, тўғри ва ҳақиқий Аллоҳ дини эканини кўрсатишга етарли далилдир.

Насронийларнинг инсонлар гуноҳкор сифатида туғилишлари ва янги туғилган ҳар бир чақалоқ ўзидан аввалгиларнинг гуноҳини ўзида ташиши ҳақидаги ақидасига қарши ўлароқ Қуръони каримнинг "Анъом" сураси, 164-оятида мазмунан "Ҳар кимнинг фойдаси ўзига-дир, ҳеч ким бошқа бировнинг юкини (гуноҳини) ташимайди", дея марҳамат қилинади. "Аъроф" сурасининг 42-оятида эса, "Биз инсонга фақат унинг кучи миқдорида юклаймиз", дейилади.

Буни ўқиган инсон, буларнинг Аллоҳ каломи эканини қалбан туяди ва севинч ичида Исломга иймон келтиради. Мен ҳам шундай қилдим ва Аллоҳ таолонинг энг тўғри ва ҳақ дини бўлган Исломиятни танладим, мусулмон деган шарафли номга сазовор бўлдим.

Умор Мита

(Япония)

Иқтисод мутахассиси, ижтимоий фаолиятлар Билан шуғилланган машҳур япон мутафаккири. Илгари Будда ибодатхонаси роҳиби бўлиб воизлик қилган. Ислом динига кирганидан сўнг, бутун фаолиятини Исломиятни нашр этишга бағишлаган.

Аллоҳ субҳонаҳу таолога чексиз ҳамду санолар бўлсинки, уч йилдан бери мусулмонман. Бахтли ҳаёт кечиришга муяссар бўлдим. Менинг яшашдан мақсад нима эканлигини тушуниб етишимга покистонлик мусулмон биродарларим сабаб бўлишди. Улар билан Японияда танишдим. Улар менга мусулмонлик моҳиятини тушунтириб беришди. Менинг тўғри йўлни танлашимга кўмак-лашишди. Улардан бир умр миннатдорман.

Японияда аҳолининг кўп қисми Будда динига мансуб. Аммо ҳақиқатда буддизм билан умуман алоқалари йўқ. Улар будда маросимларига қатнашмайдилар. Диний илмлардан тамомила узилиб қолганлар. Бунинг сабаби буддизмнинг мавҳум бир таълимот эканлиги ва инсон ҳаётига ҳеч қандай ижобий таъсир кўрсатмаслигидадир. Курашдан иборат бўлган бу ҳаётдаги турли ҳодисалар қаршисида қандай йўл тутишни билмайдиган бир инсон учун буддизм ҳеч қандай ёрдам бера олмайди. Аксинча, "Хайрли тонг" ёхуд "Хайрли тун" деймиз. Бундай қуруқ моддий сўзлар ўрнига, мусулмонлар ўзаро: "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва боракатуҳу" дейдилар, бунинг маъноси "Ҳузур ва саломат, Аллоҳ таолонинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин". Бундан ҳам маъноли ва теранроқ ифодаланган салом тарзи бўлиши мумкинми?

Мусулмон биродарим менга иймон, Ислом асослари, ибодат шакли ва бошқалар ҳақида қимматли маълумотлар берди. Шунга ишонч ҳосил қилдимки, Исломият пок, содда, мантиқий ва сулҳу салоҳ манбаи бўлган илоҳий бир дин экан. Инсонлар шахсий ҳаётда ҳам, ижтимоий ҳаётда ҳам фақат ва фақат Ислом воситасида фаровонликка эришишлари мумкин. Шу боисдан мен мусулмон сифатида топган руҳий ҳаловат оила аъзоларим ва дўсту ёрларимга ҳам насиб бўлишини истайман ва инша Аллоҳ, бу йўлда бор куч-ғайратимни сарфлайман.

Профессор Абдулкарим Германус

(Можаристон)

Таниқли олим Германус Будапешт дорилфунунида шарқ илмлари профессори вазифасида ишлаган. Биринчи ва иккинчи жаҳон уруши йилларида Ҳирдистоннинг турли штатларида яшаган ва хизмат қилган. “Шанти Накатен” дорилфунунида дарс беоган. Кейинчалик Деҳлига келиб, “Жамиайи Миллия”да Ислом динини қабул қилган. У айниқса, туркий тиллар ва турк адабиёти соҳасидаги идмий ишлари Билан шуҳрат қозонган.

Энди балоғат ёшига етган эдим. Тўғрироғи, ҳали болалик мени тарк этиб улгурмаган эди. Ёмғирли бир кунда қўлимга эски бир расмли мажмуа тушиб қолди. Унда узоқ мамлакатларга оид бўлган суратлар чоп эталганди. Мажмуани ҳафсаласиз варақлаб турар эканман, тўсатдан бир сурат эътиборимни жалб этди. Унда бир қаватли бежирим уйлар ва уй олдида гулга бурканган боғчалар акс этган эди. Бу уйларнинг томларида бизга маълум бўл-маган антиқа либослар кийиб олган кишилар ўтирар ва ой ёруғи остида ораларидаги бир кишининг сўзларини берилиб тинглашар эди. Инсонлар, либослар, уйлар, боғчалар — ҳамма-ҳаммаси Оврупадагилардан жуда фарқ қиларди. Суратнинг остидаги ёзувдан билинишича, бу Арабистондаги бир шаҳар ҳаётидан лавҳа экан. У пайтда ўн олти ёшда эдим. Бир можар дорилфунун талабаси сифатида ўша суратга қарар эканман, ўзимни гўёки ўша ерда араблар орасида ўтирган ва воизнинг ёқимли сўаларини тинглаётгандек тасаввур қилдим. У сурат ҳаётимда ўчмас бир из қолдирди. Қалбимда Шарққа нисбатан илиқлик пайдо бўлди. Авва ло, турк тилини ўрганишга киришдим. Турк тилини ўрганиш жараёнида шу нарсани билдимки, турк тилида форсча ва арабча калималар жуда кўп экан. Чунончи, турк назми форсий билан, насри эса арабий билан тақвия қилинган. У ҳолда Шарқни янада яқиндан ўрганиш учун мазкур икки тилни ҳам ўрганиш шарт эди. Дорилфунундан таътилга чиққанимда Можаристонга энг яқин бўлган Боснага боришга аҳд қилдим ва йўлга отландим. Боснага келишим билан меҳмонхонадагилардан мусулмон аҳоли яшайдиган жойни сўрадим. Менга тушунтириб бердилар. У ерни топиб бордим. Турк тилини чала билганим учун, "Мени тушунишармикан", дея бир оз иккиланиб турдим.

Мусулмонлар маҳалланинг қаҳвахонасида йиғилиб ҳордиқ чиқаришарди. Улар шалворли ва белбоғларида ханжар тақиб олган йирик жуссали кишилар эди. Бошларидаги саллалари кенг шалворлари ва белларига тақиб олган ханжарлари уларга ажойиб бир кўриниш бахш этарди.

Мен бир оз тортинчоқлик ва бир оз қўрқув аралаш қаҳвахонага кирдим ва бурчакка бориб ўтирдим. Уларнинг мен томонга ишора қилиб паст товушда ўзаро бир нималарни гаплаша бошлаганини кўрдим. Шубҳасиз, мен ҳақимда гаплашишарди. Шу тобда Можаристонда эшитганим мусулмонларнинг насронийларни қандай қилиб ўлдирганликлари ҳақидаги ҳикоялар эсимга тушди. "Ҳозир ўринларидан туриб, ханжарларини чиқарадилар ва мени парчалаб ташлайдилар", деган фикр хаёлимддан ўтди ва бу ерга келганимдан минг бор пушаймон едим. Қочиб қутулишнинг йўлларини қидирардим-у, лекин қўрқиб кетганимдан ўрнимдан қимирлай олмасдим.

Бир неча дақиқадан сўнг қаҳвахоначи менга бир финжон хушбўй қаҳва олиб келди ва буни ҳалига мен қўрқиб турган одамлар юборганлигини айтди. Қўрқа-писа улар ўтирган томонга қараган эдим, барчалари бирдан табассум қилиб менга салом беришди. Мен ҳам қўрқувдан титраётган лабим билан табассум қилишга ҳаракат қилиб, саломларига алик олдим. Мен душман сифатида қараганим у одамлар ўринларидан туриб мен томон юришди. Ҳамон юрагим гупурлаб урарда ва: "Ҳозир менга ҳужум қилишади" деб ўйлардам. Лекин улар дўстона бир тарзда ёнимга келиб, атрофимга тизилиб, ўтиришда. Бири сигара узатди. Сигарани ёқиш учун гугурт чақар эканман, унинг ёруғда ҳали менга узовдан ваҳший кўринган бу одамларнинг юзларида муборак ифода борлигини ҳайрат билан кўрдим. Мендаги қўрқув ҳисси бир зумда тарқалиб кетди. Чала-чулпа туркча гапиришга тушдим. Оғзимдан илк туркча калималар чиқиши биланоқ уларнинг юзлари янада ёришиб кетди. Энди дўст бўлиб қолган эдак. Улар мени уйларига таклиф қилишда. Кўп иззат-икром кўрсатишди. Улар фақат менинг истироҳатларимни ўйлаб, жон куйдиришарди.

Хуллас, мусулмонлар билан илк танишувим шундай бўлди. Шунга ўхшаш бир неча воқеанинг гувоҳи бўддим. Ҳар бир воқеълик менинг кўзимдан битта пардани кўтарган бўларди. Ислом ўлкаларини бир-бир кезиб чиқдим. Бир қанча вақт Истанбул Дорилфунунида ўқидим. Онадўли ва Суриянинг гўзал жойларини кўрдим. Бу орада турк тилидан ташқари араб ва форс тилларини ҳам ўрганганим учун Будапешт Дорилфунуни мени Ислом асарлари илмий-тадқиқот институтига профессор вазифасига тайинлади. Дорилфунунда асрлардан бери йиғилиб қолган бир қанча эски асарларни топиб, ўрганишга киришдим. Кўп фойдали нарсаларни ўргандим. Бир қанча исломий адабиётларни ўқиб чиқишга ҳам улгурдим. Ўқиганим сайин қалбим Исломга майл этар ва китоблардан таъсирланар эдам. Айниқса, Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар мени буткул мутаассир этди.

Ниҳоят яна Шарққа отланиб, бу кез Ислом динини яқиндан ўрганишга қарор қилдим. Галдаги саёҳатим Ҳиндистонга бўлди. Руҳим бўм-бўш ва ташна эди. Деҳлига келган куним кечаси Муҳаммад алайҳиссаломни тушимда кўрдим. Эгнида содда, аммо жуда қимматбаҳо кийим бор эди. Кийимларидан мен томонга ғоятда хушбўй ва тотли бир ҳид келарди. Ғоятда гўзал, кибор, севимли, порлоқ юзи ва нур таратувчи кўзлари қаршисида тилим тутилиб, лол қолган эдим. Менга ёқимли ва амирона бир овоз билан араб тилида:

"Нега хафа бўляпсан? Олдингдаги йўлни энди билиб турибсан. Қайси бири тўғри йўл эканлигини биладиган даражадасан. Ҳеч кутма, дарҳол йўлга кир!” дея марҳамат этди.

Бутун вужудим титрар эди.  У ҳазратга (сав) арабча такаллум ила: "Ё Расулуллоҳ (сав)! Сен Аллоҳнинг пайғамбарисан! Мен бунга аминман. Аммо мусулмон бўлсам, ҳаловат топаманми? Сен жуда улуғ борлиқсан. Сен барча душманларингни енгдинг ва доимо тўғри йўлни курсатдинг. Аммо мен — ожиз бир банда Сенинг йўлингдан юра оламанми?" дедим.

Ҳазрати Муҳаммад (сав) менга жиддий бир назар ташлади ва: "Биз дунёни сизга бир маскан, тоғларни эса таянч қилиб яратмадикми? Сизларни жуфт ҳолда дунёга келтирдик ва сизга ором олиш учун уйқу неъматини бердик» мазмунидаги "Набаъ" сурасининг 7-10 оятларини ўқиди. Унинг муборак оғзидан чиқаётган калималар кумуш қўнғироқдан чиққан овоз каби жаранглар эди. Тер ичида қолиб кетдим.

"Аллоҳим, мен энди ухлаёлмайман атрофимдаги қалин пардаларга ўранган муаммоларни ечолмайман. Ё Расулулоҳ (сав)! Мени қўлла, менга йўл кўрсат!" деб бақира бошладим.

Бўғзимдан маъносини ўзим билмаган сўзлар чиқар, типирчилар эди. Ниҳоят, ўзимни бир бўшлиққа  чўкиб кетаётгандек сездим ва терга ботган ҳолда уйғондим. Юрагам гупурлаб урар, қулоқларим  шанғиллар эди.

Жума куни Деҳлидаги Шоҳжаҳон жомеъ масжидида шундай бир ҳодиса юз берди. Сариқ сочли, оппоқ юзли ажнабий бир йигит баъзи улуғ ёшли мусулмонларга қўшилиб, масжидга кириб борарди. Ана шу йигит камина эдим. Устимда ҳиндларнинг миллий кийими, кўкрагимга Истанбулда менга берилган олтин медални тақиб олган эдим. Жомеъдаги мусулмонлар менга ҳайратланиб боқишарди.  Мен ва дўстларим минбарга яқинлашдик. Бир оздан сўнг азон айтилди. Жомеъ ичидаги тўрт минг кишининг гўё бир қўшин мисол бир сафга тизилганини кўрдим. Намоз бошланди. Мен ҳам улар билан бирга намозга турдим. Бу мен учун унутилмас бир нарса эди. Намоз тугаб, хутба ўқилгандан кейин Абдулҳай мени қўлимдан тутиб минбарга олиб чиқди. Ҳамма менга қараб диққат билан қулоқ тутарди. Араб тилида дона-дона қилиб гапира бошладим :

“Эй бу ерда ҳозир бўлган марҳаматли инсонлар! Мен бу ерга узоқ бир мамлакатдан у ерда ўргана олмаган нарсаларимни ўрганиш учун кеддим. Зотан сизнинг юртингизда мақсадимга эришдим!”

Кейин эса, уларга  Исломиятнинг мавқеъи, Аллоҳ таоло буюк пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломнинг қўли билан мўъжизалар яратганлиги, бугунги кунда  Ислом давлатлари эски қудратларини йўқотган бўлсалар, бунинг сабаби мусулмонларнинг ўзида эканлиги, улар динга   етарлича   риоя қилмай қўйганликлари учун шундай бўлганини тушунтирдим. Баъзи мусулмонларнинг, инсонлар ўзларича ҳеч нарсага эришолмайдилар, шу боисдан ҳаракат қилишнинг ҳожати йўқ чунки ҳар нарса Аллоҳ таолодан келади ва инсонлар буни ўзгартира олмайдилар, деган нотўғри тушунчада эканликларини, ҳолбуки Қуръони каримда Аллоҳ таоло: “Инсонлар ўзларини ислоҳ қилишмагунча ҳеч нарса ўзгармаслиги ва ўзлари ҳаракат қилмаса ҳеч нарсага эришолмаслиги», “Ҳаракат қилганларга Ўзи ёрдам беришлиги” ҳақида марҳамат қилганини эслатдим.  Қуръони каримда инсонлар доимо ҳаракат қилишга,  интилишга чақирилганлигини оятлар мисолида изоҳ этдим. Ниҳоят, қисқа бир дуо билан сўзимни якунлаб, минбардан тушдим.

Минбардан тушар эканман еру кўкни “Аллоҳу Акбар” деган садо тутиб кетди. Ҳаяжондан атрофимни кўра олмайдаган даражада эдам. Ҳамроҳим қўлимдан тутиб, мени жомеьдан чиқаргандан кейингина ўзимга келдим.

-Нега бунчалик шошаяпмиз,—деб сурадим.

-Орқангга бир қара,—деди ҳамроҳим.

Ўгрилиб қарадим Ё Аллоҳ, не кўз билан кўрайки, бутун жамоат орқамиздан чопиб келар ва менга етиб олишга ҳаракат қилар эди.

Улар ёнимга келишди. Баъзилари бўйнимга осилиб, мени қучар, баъзилари эса, қўлимдан ўпмоқчи бўлар эди. Яна баъзилари мендан ҳақларига дуо қилишимни сўрашарди.

Мен бўлсам: “Аллоҳим, мен каби ожиз қулингни уларнинг назарида олий 6ир инсон бўлиб кўринишига изн берма!” деб ёлворардим. Шунчалик хижолат чекар эдимки, ўзимни бу тоза мусулмонларнинг молини ўғирлагандек ёхуд уларга хиёнат қилгандек сезардим. Ўшанда англадимки, халқ севиб интилган бир сиёсатчининг қўлига муаззам бир куч ўтар экан. Агар у сиёсатчи халқ унга бахш этган қувватдан ёмон мақсадда фойдаланса, мамлакат хароб бўлади!

У кун менга талпинган мусулмон биродарларимга жуда ожиз бир банда эканлигимни айтиб уйимга қайтдим. Уларнинг дўстлиги, севгиси, менга нисбатан кўрсатган ҳурмати узоқ давом этди. Шунчалик севги ва ҳурмат кўрдимки,  унинг таъсири умримнинг охиригача менга кифоят қилади.

Томас Ирвинг

(Канада)

Нима учун Ислом динига кирганлигимни билишингиз учун сизга мусулмон бўлмасимдан аввал ва мусулмон бўлганнимдан кейинги руҳий ҳолатларимни баён қилмоқчиман.

Аввало, шу нарсани ишонч билан айтаманки, мен Ислом динини қабул қилмасимдан аввал қандай руҳий ҳолатда бўлган эсам, минглаб канадаликлар ва америкаликлар бугун шу ҳолатдалар, яъни улар Ислом динига муҳтождирлар.

Мен болалигимда насроний динига қаттиқ амал қилардим. Чунки дин мен учун руҳий эҳтиёж эди. Аммо ёшим улғайган сайин насроний динида баъзи нуқсонлар мавжудлигини кўра бошладим. Ийсо алайҳиссаломнинг ҳаёти ва унинг Худонинг ўғли (астағфируллоҳ!) эканлига ҳақидаги иддаоларни ҳеч ақлимга сиғдиролмасдим ва буни хурофот деб билар эдим. Ўзимга ўзим: "Агар насронийлик ҳақ дин бўлса, нима учун дунёда насроний бўлмаган инсонлар бунчалик кўп? Нега яҳудийлар билан насронийларнинг диний китоблари деярли бир хил бўла туриб, бошқа хусусларда улар бир-бирларидан ажралганлар? Насроний бўлмаганлар нега энди гуноҳлари бўлмай туриб жазоланиши керак экан? Насоро ҳақ дин бўлса, нега бошқа миллатлар уни дарҳол қабул қилмайдилар?" дея савол берардим.

Ўшанда Ҳиндистонда миссионерлик қилиб қайтган бир танишимни учратиб қолдим. У менга: "Мусулмонлар жуда қайсар халқ қанчалик ҳаракат қилмай уларни асло динларидан чиқара олмадим. Улар ҳақиқий дин насроний дини эмас, балки Ислом дини деб биладилар ва уларни ўз динларини ўзгартиришга қилган барча ғайратларим бекор кетди”, дея шикоят қилди.Мен мусулмонлик ҳақида эшитган илк сўзлар ана шу эди. Ичимда бу динга нисбатан катта бир қизиқиш ва динларига бу қадар содиқ бўлган мусулмонларга нисбатан ҳурмат ҳисси пайдо бўлди. Шундан сўнг Ислом динини ўрганишга қарор қилдим.

Университетда Шарқ адабиёти дарсларига қатнаша бошладим. Шарқликлар бизнинг "Уч Тангри" ақидамизни рад этар ва ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишарди. Ийсо алайҳиссалом ҳам ўз динини тарғиб қилар экан, ёлғиз ва ягона Тангри борлигини ва ўзи ҳам Унинг қули ва пайғамбари эканлигини маълум қилган. Ийсо алайҳиссаломнинг Тангриси шак-шубҳасиз, марҳаматли Тангри эди. Ҳолбуки, бошланғичда ана шундай пок ва нуқсонсиз бўлган насоро ақидаси кейинчалик маъносиз ва асоссиз афсоналар, хурофалар ва бутпарастлик расм-русмлари билан тўлдириб юборилди. Оқибатда насронийликдаги мушфиқ ва марҳаматли ёлғиз Тангри ўрнига фақатгина роҳиблар ва поплар воситасида эришиш мумкин бўлган ва инсонларни гуноҳкор ҳолатда дунёга келтирадиган "Уч Тангри" ақидаси зуҳур этди. Шу боисдан, ин-сониятни бу ҳалокатли йўлдан қутқариш ва якка Худо ақидасини қайтадан тиклаш учун янги дин ва янги пайғамбар керак эди.

Оврупо у пайтларда ваҳший бир ҳаёт кечирарди. Яъни, бир томондан ваҳший қабилалар бошқа мамлакатларни истило қилишар, иккинчи томондан эса, бир зумра кишилар дин ниқоби остида ҳеч нарсадан тап тортмай қабиҳ ишлар билан инсонларга зулм ўтказишар эди.

Хуллас, инсоният бу каби бутпарастлик ва динсизлик ботқоғига ботган, зулмат ва фожеалар ичида адашиб юрган бир пайтда Ийсо алайҳиссаломдан етти аср кейин Шарқда Аллоҳ таолонинг сўнгги пайғамбари Муҳаммад (с.а.в.) зуҳур этиб, инсонларни Ҳақ таолонинг ҳақиқий дини бўлган Исломга даъват эта бошлади. Зеро, бу диннинг асоси якка Яратувчига иймон келтиришликдан иборат эди.

Ана шу ҳақиқатларни ўқиб ўргангач, мен Муҳаммаднинг (с.а.в.) Аллоҳ таолонинг охирги ва ҳақ пайғамбари эканлигига амин бўлдим. Чунки:

1.    Юқорида таъкидлаб ўтганимдек,  инсоният янги бир пайғамбарга эҳтиёж сезарди.

2.    Менинг Тангри ҳақидаги тушунчаларим бу улуғ пайғамбар (са.в.) келтирган динга тамоман мос эди.

3. Қуръони карим Аллоҳ таолонинг китоби экани уни биринчи ўқишимдаёқ англаган эдим. Қуръони Каримнинг оятлари ва Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳадиси шарифлари мени ҳар томонлама қониқтирар руҳимга ҳузур бахш этар эди. Шунинг учун ҳам ҳеч иккиланмай Исломиятни қабул қилдим ва мусулмон бўлдим.

Шуни билингизки, юқорида таъкидлаб ўтганим каби бугун минглаб америкалик ва канадалик насронийлар динларидаги хато ва нуқсонларни ҳис қилиб турибдилар. Аммо, афсуски, улар менга ўхшаб Исломга бутунлай киришиб кета олиш имкониятидан маҳрум ва бир йўл кўрсатувчига муҳтождирлар.

Шу тариқа, Исломиятни қабул қилганимдан кейин динга оид ёзилган китобларни тадқиқ этишга киришдим. Бу ўринда тавсия қилишим мумкин бўлган бир неча китоб ҳақида сўз юритмоқчиман. Ҳиндистонлик бир дўстим менга Жерезби ва Ловлегровнинг “What is Islam?” ("Ислом   нима?") номли китобини юборди. Ислом динини ўрганувчилар учун хусусан ана шу китобни тавсия қиламан. Бу асар Ислом дини ҳақида очиқ маълумот берувчи энг яхши асар, менимча. Унинг дунё бўйлаб нашр қилиниши Исломиятнинг интишори  нуқтаи  назаридан  жуда фойдали ҳисобланади. Қуръони каримнинг Моулвий Муҳаммад Али таржимасидаги инглизча нусхасини ўқиб чиқдим ва қаттиқ таъсирландим. Яна бошқа бир қанча асарларни ҳам мутолаа қилдим.

Бундан ташқари, исломий мажмуаларни ҳам мунтазам кузатиб бордим. Монреалда Ислом дини ҳақида ёзилган бир қанча франсузча китоб олдим. Бу китобларнинг баъзилари Исломни ёқлаб ёзилган бўлса, баъзилари унга қарши руҳда эди. Аммо Исломга қарши ёзилган асарларда ҳам бу диннинг улуғлиги яққол сезилиб турарди. Бундай руҳдаги асар муаллифлари ҳатто ўзлари билмаган ҳолда Исломнинг ҳақ дин эканлигини ис ботлайдилар.

Иброҳим Ву

(Малайя)

Мен мусулмон бўлмасимдан аввал католик бир христиан эдим. Миссионерлар мени католикка айлантирган эдилар. Аммо бу динга ҳеч ишонгим келмасди. Чунки роҳиблар менинг "Уч Тангри"га иймон келтиришимни исташар ва "Ийшои раббоний", яъни, Ийсо алайҳиссалом гўштининг нон, қонининг эса, шароб эканлигини тамсил этувчи ойинга (одатга) садоқат кўрсатиб, қудсий (муқаддас) нонга сиғинишга мажбур қилишар эди. Папа гуноҳсиз эканлигини ва у нимага буюрса, сўзсиз бажариш кераклигини, шунга ўхшаш ақлга сиғмас нарсаларни ўргатишар, буларга ишонмаган инсон маҳв бўлиб кетади, деб иддао этишарди. Роҳибларга сўзларини изоҳлаб беришларини сўраб мурожаат қилганимда: "Булар қудсий сирлардир, ҳеч кимнинг ақли етмайди" дейишдан нарига ўтишмасди. Инсон ақли етмаган нарсани қандай қабул қилиши мумкин?

Мен аста-секин бу ерда бир ноқислик борлигини, насронийлик тўғри дин эмаслигини тушуниб етдим ва ундан бутунлай нафратлана бошладим. Роҳибларга бошқа динлардан, айниқса, мусулмонликдан сўз очсангиз борми, ўзларини қўярга жой тополмай қолишарди ва дарров: "Муҳаммад бир ёлғончи, Ислом уйдирма диндир", дея бақира бошлашарди. "Хўш, бу дин нима учун ёлғон дин экан?" деб сўрасам, жавоб қайтаролмай ғўлдираб қолишарди.

Уларнинг бу ҳоли менинг Исломга қизиқишимни янада кучайтириб юборарди. Шу мақсадда Малайядаги мусулмонлар билан алоқа ўрнатдим. Улардан Ислом дини ҳақида маълумот беришларини сўрадим. Улар роҳиблардан бутунлай фарқ қилишарди. Менга Ислом ҳақида ажойиб маълумотлар беришди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, бошида улар билан баъзи фикрлар устида анча тортишдим ҳам. Аммо, улар менинг саволларимга шунчалик ишонарли жавоблар беришардики, аста-секин кўз олдимдаги  пардалар  биттадан   кўтарилаётганини,   қалбимга фараҳлик ва ҳузур кириб келганини ҳис эта бошладим. Бир қанча хурофалар билан тўла насронийликдан фарқли ўлароқ, бу динда ҳар нарса ақлга уйғун, мантиқий ва фикрий эди. Мусулмонлар ёлғиз ва бир Яратувчига иймон келтиришарди. Бу Улуғ Яратувчи инсонларни   гуноҳкор  деб   атамас   ва  уларга   неъматини тўла-тўкис қилиб берган эди. Унинг амрлари орасида менга тушунарсиз бўлган ҳеч нарса йўқ эди. Бандаларининг ибодатлари фақат Унга ҳамд айтиш учун эди. Улар ҳар хил расм ва ҳайкалларга сиғинмасдилар. Муқаддас Китоблари бўлмиш Қуръони каримдаги ҳар оятнинг лаззатини руҳимда туярдим. Бу динда ибодат учун муҳаққақ бир маъбадга бориш мажбурияти йўқ эди. Киши ўз уйида ёхуд ҳар қандай жойда ибодат қила оларди. Бутун бу нарсалар шу қадар гўзал, тўғри ва инсоний ҳақиқатлар эдики, мен ортиқ Исломиятни Аллоҳ таолонинг ҳақ дини эканига иймон келтирдим ва мусулмон бўлдим.

Исмоил Виеслав Зейилерский

(Полша)

Минг тўққизюзинчи йилда Полшанинг Краков шаҳрида туғилдим. Оиламиз Полшадаги машҳур оилалардан ҳисобланарди. Отам даҳрий (атеист) одам эди. Шунга қарамасдан биз фарзандларининг католик черкови руҳида тарбияланишимизга изн берган. Онам мутаассиб католик бўлганидан бизнинг ҳам католик сифатида вояга еташимизни истар эди. Мен динга қаттиқ ҳурмат билан муносабатда бўлардим. Хоҳ шахс, хоҳ жамият ҳаётида бўлсин, диннинг энг муҳим ҳодий эканлигига ишонардим.

Отам ёшлигида кўп саёҳатларга чиққани учун чет элларда дўстлари кўп эди ва оиламизга хорижликлар тез-тез келиб туришарди. Шу боисдан, биз бошқа ирқ, маданият ва динларга чуқур ҳурмат ҳисси билан муносабатда бўлар эдик. Ҳеч кимни бошқа бир кишидан ажратмасдик, ҳар миллат ва ҳар ирқ вакилига, хуллас, ҳар бир инсонга эҳтиром кўрсатардик. Мен ўзимни Полшанинг эмас, балки бутун дунёнинг ватандоши деб билардим.

Оиламизнинг дунё ишларига муносабати мутлақ "ўрта йўл" дан бориш фикрига асосланарди. Отам асолатмаоб (аристократ) синфга мансуб бўлганига қарамасдан, танбаллик ва ишсизликни ёмон кўрарди ва ҳар кимнинг қўлида маълум касби-кори бўлишини тавсия қиларди. Диктаторлик тузумига қарши эди. Аммо дунёдаги мавжуд тузум ва низомларни бузадиган ҳар қандай ижтимоий инқилобни рад этарди. Эски урф-одатларга садоқати туфайли уларнинг бузилишини истамасди. Қисқаси, отам "қуруни вуста"нинг (ўрта асрларнинг) замонавий ва "ўрта йўл"дан борувчи жонкуяри эди.

Отамдан олганим бундай ҳур тарбия менинг ҳар нарсага тадқиқ кўзи  билан қарашни ўрганишимга сабаб бўлган ва мен ижтимоий масалаларни катта қизиқиш билан тадқиқ ва таҳлил қила бошладим.

Назаримда, дунёда ҳал қилиниши жуда зарур бўлган кўплаб ижтимоий, сиёсий, иқтисодий масалалар мавжуд эди. Инсонлар эса, бир-бирига мухолиф икки қутбга бўлиниб қолгандилар. Бир томон — капитализм, иккин-чи томон — сотсиализм. Бир томонда таъқиб ва террор, бошқа томонда анархизм. Ҳолбуки, инсонларнинг ҳузур ва ҳаловатда яшашлари учун бу икки қутбнинг муросага келиши ва ўрта бир йўлни танлаши талаб қилинарди. Менимча, жамият ҳур, озод, шу билан бирга, интизомли, бугунги ҳаёт шартларига уйғун, айни пайтда, эски урф-одатларга ва қадриятларга ҳурмат асосида қурилиши ва тараққий қилиши лозим эди. Ўрта йўл низомига уйғун руҳда камол топган мендай бир инсоннинг бу тахлит мулоҳаза юритиши ғоятда табиийдир. Бизни "Progressive Traditionalists"—"Тараққийпарвар муҳофазакорлар" деб аташарди. Ўн олти ёшга тўлганимда: "Ажабо, католик дини бундай жамиятни қуришга қодир эмасмикин?" дея ўйлай бошладим. Бу мақсадда католик динини яқиндан ўрганишга киришдим. Ўшанда черковда талқин этилаётган ақидаларнинг баъзиларини ҳеч ҳам ақлимга сиғдиролмадим. Айниқса, "Уч Тангри" масаласини. Кейин "Ийшои раббоний"  (Ийсо алайҳиссаломнинг гўшти нон,  қони шароб эканлиги) ақидаси, Аллоҳга дуо қилишда муҳаққақ бир поп ёки руҳбонни восита қилиш мажбурияти, биз каби бир инсон бўлган Папанинг гуноҳсизлиги ҳақидаги иддао, яъни, унга илоҳлик тусининг берилиши, ибтидоbй инсонларга ўхшаб ишорат, расм ва ҳайкалларга сиғиниш, баъзи маъносиз ҳаракат-амаллар аста-секин менинг  насронийликдан  узоқлашиб,   ундан  нафратланишимга сабаб бўлди. Бу дин инсониятни фалокатлардан халос этиш у ёқда турсин, ҳатто ўзи асоси чирик ва ҳеч қиймати йўқ ботил бир эътиқод эканлиги менга аён бўлди. Охир-оқибатда диндан кўнглим совиб, унга мутлақо эътиборсиз бўлиб қолдим.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейинги даврлар эди. Яна қалбимда бир динга эътиқод қилиш эҳтиёжини туя бошладим. Шу нарсага амин бўлдимки, инсоният ҳеч қачон динсиз яшай олмас экан. Инсонларнинг руҳи доимо динга муҳтож бўлиб, дин энг буюк раҳбар, энг чуқур тасалли манбаидир. Динсиз киши маҳв бўлишга маҳкумдир.Барча ёмонликлар динсизликдан бошланади. Мукаммал бир жамият барпо этиш учун инсонларнинг бир-бирларига севги ва эҳтиром ипи билан боғланишлари, тўғри йўлда юришлари фақат ва фақат дин туфайли амалга ошади. Яна шунга амин бўлдимки, комил бир инсон бугунги ҳаёт шартларига ва илм эришган даражага мос келмайдиган, фақат бир қатор ғариб, абас фикрлардан иборат бўлган ва ақли солимга терс келган бир динни қабул қилиши мумкин эмас. Насронийлик ана шундай дин эди.

Ажабо, бошқа динларнинг бу хусусдаги амрлари нимадан иборат экан, деган фикрда дунёдаги бошқа динларни ўрганишга қарор қилдим. Америкалик куакерлар динини, юнитарианликни, ҳатто баҳоиликни ҳам тадқиқ этдим. Аммо бу динларнинг ҳеч қайсиси менинг руҳимга озуқа бера олмади, ташналигимни қондирмади. Ниҳоят ўзимга Ислом динини кашф қилдим. Қўлимга эсперанто тилида ёзилган "Islamo Esperantise Regardata" деган китоб тушиб қолди. Бу китобни Исломни қабул қилган инглиз аслли Исмоил Колин Эвенс нашр эттирган эди. Ана шу китоб 1949 йили мени Ислом динига бошлаган омил бўлди. Бу китобни ўқиб чиқишим билан Қоҳирадаги "Дорут-таблиғул-Ислом" ташкилотига мурожаат қилиб, Исломият ҳақида маъумот беришларини сўрадим. У ердан номимга юборилган эсперанто тилидаги “Islamo Chies Religio” китоби менинг иймонимни комиллаштирди ва мусулмон бўлдим. Мусулмонлик болаликдан менга ҳамроҳ бўлган тушунча, орзу ва истакларимга буткул уйғунлигини кўриб турибман. Исломиятда ҳам ҳуррият, ҳам интизом мавжуд. Ислом Аллоҳ таоло наздида бўлган вазифаларимизни маълум қилар экан, дунё ва охиратда ҳузур-ҳаловатда яшаш учун лозим бўлган амаллардан бизни огоҳ этади. Исломият бутун инсонларнинг, ҳатто ҳар бир жонли мавжудотнинг ҳақларини тан олади. Ижтимоий масалалардаги мавжуд муаммоларнинг адолатли ечимини Ислом аллақачон кўрсатгандир. Мен бир жамиятшунос сифатида Исломдаги закот ва ҳаж вазифаларининг моҳиятан буюклиги ва мукаммаллигига ҳайрон қолдим. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Ўз лутфи ила бадавлат қилган кишиларнинг молларидан маълум бир қисмини фақирларга улашиши (закот) ҳамда бой-камбағал, амалдор-маъмур, катта-кичик, тужжор-деҳқон, аскар-ишчи, хуллас, барча мусулмонлар бир ерда тўпланиб, Аллоҳу таолога ибодат қилишлари ва бир-бирлари билан танишишлари (жамоат намози ва ҳаж) сингари ҳодисалар бугун ижтимоий илмлар эришмоқчи бўлаётган юксак ғояларга Ислом дини аллақачонлар эришиб бўлганини кўрсатади. Исломият шу тариқа, капитализм ва коммунизм орасида энг мукаммал ўрта йўлни тавсия этган, бутун инсониятнинг манфаатларига жавоб бергандир. Исломият қайси ирқ, миллат ва ижтимоий даражада бўлишидан қатъи назар, барча инсонларни бирлаштира олган, уларга бир хилда ҳақ берган, моддий мувозанат ва ижтимоий бирдамликни, моддий ва маънавий интизомни таъминлаган муаззам бир диндир. Ҳатто Исломни танқид қилишда кўпчилик дастак сифатида фойдаланадиган полигамия (кўп хотинлилик) ҳам инсонларнинг биологик эҳтиёжларидан келиб чиққан бир ҳолат бўлиб, ҳеч қачон битта хотин билан яшамаган католикларнинг икки юзли моногамиясидан (бир хотинга уйланиш) минг бора тўғри ҳукмдир. Ўз ризосига сабаб бўлгучи тўғри ва ҳақ йўлни кўр-сатган Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтаман.

Мўмин Абдураззоқ Селлиаҳ

(Шри-Ланка)

Бир пайтлар Ислом динига ашаддий душман эдим. Чунки бутун оила аъзоларим,  танишларим менга Исломнинг сочма, уйдирма ва инсонни тўғри жаҳаннамга олиб борувчи бир дин эканини айтиб, мени мусулмонлар билан мулоқотда бўлишдан манъ этишарди. Шу боисдан, мусулмонларни қаерда кўрсам, қочадиган ва орқаларидан ҳақорат қиладиган бўлиб қолдим. Агарда ўша пайтлар тушимда бир куни бу динни қабул қилиб, мусулмон бўлишимни кўрсам эди, буни ҳеч ҳам яхшиликка йўймаган бўлардим.

Нега мусулмон бўлдим?

Бу саволга қисқа қилиб жавоб бераман. Исломда мени ўзига жалб этган хусус—бу диннинг жуда содда, пок, ғоят мантиқий, ҳар кимга бир хилда тушунарли бўлган, шу билан бирга, чуқур маъноли насиҳатлар ва ҳикматларни ўз ичига олган муаззам бир дин эканлигидир. Исломиятни тадқиқ этишга бошлашим биланоқ ундан қаттиқ таъсирландим ва кўп ўтмай бу динни қабул қилишим лозимлигини тушуниб етдим.

Мен насронийлик руҳида тарбияландим. Қўлимга берилган Инжил китобидан қимматлироқ диний китоб йўқ деб ўйлардим. Илло, Қуръони каримни ўқишга бошлашим билан бу Китоб қўлимдаги Инжилдан минг чандон устун эканлигига амин бўлдим. Насронийликда соғлом ақлга мос келмайдиган бир қанча афсона ва ғариб ақидалар мавжуд. Қуръони карим эса, бундай эътиқодни рад этар, инсонларга ҳақ йўлнинг асосларини ўргатарди. Натижада аста-секин Инжилдан узоқлашиб, Қуръонга боғланиб қолдим. Унда ўқиганим ҳар ҳукмни осонликча тушунардим ва бутун борлиғим билан қабул қилардим. Хуллас, Исломнинг хақ дин эканини идрок этиб, бу динга кирдим ва мусулмон деган шарафли номга эга бўлдим.

Исломиятнинг менга қаттиқ таъсир қилган жиҳатларидан бири—мусулмонлар орасидаги биродарлик тушунчасидир. Ирқи, ранги миллати, мамлакатидан қатъи назар, барча мусулмонлар бир-бирларини қардош деб биладилар, бир-бирларига яхшилик қилишни, ёрдам беришни ўзлари учун муқадқас вазифа ҳисоблайдилар. Инжилдаги "Қўшнингни ўзингни севгандек сев" деган қоида бугун фақат мусулмонларда мавжуд. Бу қоидага амал қилган бошқа бир динни билмайман. Исломиятдаги биродарлик тушунчаси қуруқ назария эмас. Дунёдаги барча мусулмонлар ҳар доим, ҳар жойда бир-бирларини амалда қўллаб-қувватлайдилар.

Ислом динидаги мени ҳайрон қолдирган яна бир жиҳат — бу диннинг абас тушунчалар ва хурофотлардан поклигидир. Исломнинг ҳукмлари мантиқий, амалий ва замонавийдир. Ислом дини якка Холиқ — Яратувчига ибодат қилишга буюради. Руҳулқудс калимаси Қуръонда ҳам мавжуд. Аммо у Аллоҳ таолонинг қудсияти, ёхуд Жаброил исмли малак маъносида келган. Насронийлар иддао қилгандек, алоҳида бир илоҳ эмас. Ислом аҳкоми ғоятда содда, мантиқий ва ҳар жиҳатдан замонавий ҳаёт тарзига уйғун бўлиб, дунёдаги ягона ҳақ дин Исломиятдир.

Форуқ Б. Караи

(Зангибар)

Мусулмонликни Буюк Пайғамбар Муҳаммад алайҳиссаломга бўлган ҳайратим ва муҳаббатим туфайли қабул қилдим. Зангибарда бир неча мусулмон дўстим бор эди. Улар менга Ислом ҳақида илиқ гапларни айтишди. Улардан олганим исломий китобларни оила аъзоларимдан яширинча ўқидим. Ниҳоят, 1940 йили Ислом динини қабул этишга аҳд қилдим. Оила аъзоларимнинг ва у пайтда мансуб бўлганим Парси дини роҳибларининг тазйиқларига қарамай, мусулмон бўлдим. Бу сабабдан бошимга келган мушкулотлар ҳақида узоқ гапиришни  истамайман. Оилам мени имондан чиқариш учун ҳар қандай воситани қўллаб кўрди. Менга кўп азоб беришди. Аммо, бир марта ҳидоятга эришгандан сўнг бошқа залолатга қайтмаслик учун ҳаммасига чидадим.

Мен Аллоҳ таолони ва Унинг ҳақ пайғамбари Муҳаммад алайҳиссаломни жондан ортиқ севаман...

Гуйратида Қуръони каримни ўқиб тадқиқ этиш имкониятига эга бўлдим. Қуръон инсонларни содда ҳаёт кечиришга, тенглик ва биродарликка ундаган, уларни дунё ва охират саодатига ноил этадиган илоҳий китобдир. Қуръон воситасида нозил қилинган Аллоҳ таолонинг ҳақ дини бўлган Ислом дунё турганча барқарор қолгусидир.

Доктор Беноист Али Салмон

(Франса)

Мен мутаассиб католик оилага мансуб бир шифокорман. Шифокорлик касби ва мусбат, тажрибий, табиий илмлар билан шуғулланишим насроний динига нисбатан менда нафрат уйғо-нишига сабаб бўлди. Дин борасида оила аъзоларим билан бир фикрда эмасдим. Ҳа, менинг назаримда буюк бир Холиқ- Яратувчи бор эди ва мен Унга, яъни, Аллоҳ таолога ишонардам. Ам-мо бу улуғ Яратувчи атрофига насронийлик, хусусан, католик черкови уйдириб чиқарган "ғаройиб" илоҳлар, Ўғил ва Руҳул-қудслар, Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли эканлигини исботлаш учун келтирилган ақлга сиғмас сафсаталар ва яна бир қатор хурофотлар, одатлар, турли-туман маросимлар мени Аллоҳ таолога яқинлашишимга тўсқинлик қилар, Ундан узоқлаштирар эди.

Мен ёлғиз ва бир бўлган Аллоҳ мавжудлигига ишонганим учун, ҳеч қачон таслисни - Уч Тангри ақидасини қабул қилмадим ва Ийсо алайҳиссалом Аллоҳнинг ўғли эканлигини қатъиййан рад этиб келдим. Демак, бундан чиқадики, мен ҳали Исломиятни танимасимдан аввалоқ калимаи шаҳодатнинг ярми бўлган: "Ла илоҳа иллаллоҳ” қисмини қабул қилган эканман. Ўшандан бошлаб Ислом динини ўрганишга киришдим ва Қуръони каримдаги: "Айт: "У Аллоҳ бирдир. Аллоҳ Сомаддир (ҳеч нарсага муҳтож эмас). У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унинг ҳеч бир тенги (ўхшаши) йўкдир?', мазмунидаги Ихлос сурасини ўқиганим заҳотиёқ "Ё Тангрим, мен ишонган Илоҳ худди шу” деб қичқириб юбордим ва танамда ажиб бир ҳаловат туйдим. Ислом дини асосларини янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини англадим ва Исломни ўрганганим сайин бу илоҳий диннинг менинг тушунчаларимга нақадар уйғун ва мос эканлигига гувоҳ бўлардим. Исломият дин уламоларини ва ҳатто пайғамбарларни ҳам биз каби инсонлар эканлигини уқтирарди, бошқаларда бўлгани каби уларга илоҳийлик тусини бермасда. Бинобарин бир попнинг гуноҳларни мағфират қила олишини асло қабул этмасди. Ислом динида ҳеч бир хурофа, ақлга мос келмаган ҳеч қандай ҳукм, тушунарсиз ҳеч қандай мавзу мавжуд эмасди. У инсонларни руҳ ва бадан поклигига буюрарди Тиббиёт илмининг асосий қоидаси бўлмиш поклик Ислом динида Аллоҳу таолонинг бир амри ҳисобланарди. У инсонларни ибодатга пок ва озода ҳолда келишга буюрардики бошқа ҳеч бир динда бундай ҳукмни учратган эдам.

Насронийликда бу динга кираёттан ёки чўқинтиршиёттан кишига Ийсо алайҳиссалом ва Тангри билан бирлашмоқлик (ё алҳазар!) учун поп Ийсонинг гўштга   ва қони дея берган нон ва шаробни тановул қилдириш одати бор. Бу одат бутларга сиғинган энг ибтидоий қавмларнинг одатидан ҳам жирканчроқ эканлигини кўриб, булардан нафратланар эдим. Менинг мусбат фанларда камол топган ақлим ва мантиқим бундай беақлона ва ҳақиқий динга ярашмаган бемаъни маросимларни қать-иййан рад этарди. Ислом дини эса, бу каби бидьат ва хурофотдан пок ва соф эда. Ислом бутун инсониятни фақат ҳақиқатга, севгига ва покликка даъват этарди.

Энди мен бир қарорга келган эдим. Мусулмон дўстларимнинг ҳузурига бориб, мусулмон бўлиш учун нима қилмоқ кераклигани сўрадим. Менга "Калимаи шаҳодат" келтиришни айтдилар ва унинг маъносини ўргатдилар. Мен юқорида таъкидлаганимдеқ бунинг яримини яъни "Фақат ягона Аллоҳ бордир қисмини ҳали Исломга кируий туриб қабул қилган эдим. Қолган "Муҳаммад алайҳиссалом Унинг расулидир" қисмини қабул қилишимга эса, ҳеч қандай монеълик қолмаганди.

Бу орада Ислом дини ҳақида ёзилган жиддий асарларни тадқиқ эта бошладим. Булардан бири Малак Баннобийнинг "Le Рhene Сoranique" китобини ўқиганимда Қурьони каримнинг қанчалик муаззам бир илоҳий асар эканлигини тушуниб етдим. Бундан ўн тўрт аср аввал нозил қилинган Каломуллоҳдаги ҳукмлар бугунги замонавий илм- ФАН тадқиқотларининг натижаларига тамоман мос келади. Ҳам илм-фан, ҳамда ижтимоий нуқтаи назардан Қуръони карим фақат бугуннинг эмас, айни пайтда эртанинг ҳам китобидир.

1953 йилнинг 20 феврал куни Париж жомеъ-масжидига бориб, у ерда муфтий жаноблари ва шоҳидлар ҳузурида Ислом динини расман қабул қилдим ва "Али Салмон" исмини олдим.

Капитан Кусто

(Франса)

Франсада мусулмонлик турли касбдаги кишилар орасида тез тарқалмоқда. Насронийликни тарк этиб, Ислом динини танлаётганларнинг сони юз минглан ошиб кетди.католизмнинг Франсадаги энг юксак мақоми бўлган Париж Арховеклиги бу рақамларни тасдиқлади.

Ислом динини қабул қилганлар орасида фаыатгина ишсизлар ва маъмурлар эмас, балки машҳур кишиларнинг борлиги ҳам диққатга сазовордир. Дунёга машҳур денгизости кашфиётчиси КапитанКусто Ислом динини қабул қилишлик билан ҳаётидаги энг тўғри ишни қилганини таъкидлади.

Бутун дунё бўйлаб эфирга узатилган «тирик денгиз» теледастури орқали океанларнинг сирларини эфирга олиб чиққан олим Кусто Ислом динини қабул қилишига сабаб бўлган воқеа атлантика океани билан Ўрта ер денгизи сувларининг бир-бирига аралаашиб кетмаслигини аниқлагандан кейин, бу нарса 1400 йил аввл нозил қилинган қуръони каримда билдирилганини кўриши билан боғлиқ эканлигини маълум қилди.

Капитан Кусто Исломни қабул қилишига сабаб бўлган бу ҳодиса ҳақида шундай ҳикоя қилади:

1962 йили Олмония олимлари Аден кўрфази билан Қизил денгиз бирлашадиган Мандаб бўғозида Қизил денгиз ва Ҳинд океани сувларининг бир-бирига аралашиб кетмаслигини маълум қилган эдилар. Биз ҳам Атлантика   океани   билан   Ўрта ер  денгизи   туташган   жойдаги сувнинг ҳолатини текширишга киришдик. Аввало, Ўрта ер денгизининг ўзига хос илиқлиги, шўрлиги, зичлиги ва сувости ҳайвонларини аниқладик. Худди шундай тажрибани Атлантика океанида ҳам такрорладик. Бу икки сув ҳавзаси Жабали Ториқ (Гибралтар) бўғозида минг йиллардан бери бирлашарди. Бу вазиятда ҳар икки сув ҳавзаси бир-бирига аралашиб кетиши, уларнинг тузлилик даражаси, ҳарорати, зичлиги ва бошқа унсурлари ўзаро ўхшаш, ҳеч бўлмаганда, ўзаро яқин бўлиши керак эди. Ҳолбуки, ҳар икки денгизнинг ҳатто энг яқин қисмларида ҳам денгиз суви ўзига хослигини сақлаб қолган. Яъни ҳавзалар туташган нуқтада бир сув пардаси икки денгиз сувининг бир-бирига аралашиб кетишига тўсқинлик қиларди. Бу ҳолни профессор Мауриси Басэйлга тушунтириб берганимда, у бунда ҳайрон қоладиган нарса йўқлигини,   Исломнинг  муқаддас   китоби   бўлмиш   Қуръони каримда бу ҳақда очиқ-ойдин ёзилганлигини айтди. Ҳақиқатан, мазкур ҳодиса Қуръойи каримда очиқ оят би лан билдирилган эди: "(Аллоҳ)  икки  денгиз-дарёни буниси  чучук-ширин,    униси   шўр-аччиқ   қилиб   оқизиб   қўйган   ва уларнинг ўртасида тўсиқ-тўғон ва кўринмас парда ( қилиб қўйган зотдир" (Фурқон сураси, 53~оят). "У зот денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган ҳолларида (ёнма-ён) оқизиб қўйди. (Аммо) иккисининг ўрталарида  бир тўсиқ бўлиб,   улар (ўша тўсиқдан) ошиб ўтмаслар" (Раҳмон сураси, 19-20 оятлар).

Буни билганимдан кейин Қуръоннинг Аллоҳ каломи эканлигига иймон келтирдим. Ҳақ дин бўлмиш Исломни танладим. Ислом дини менга бахш этган маънавий қувват вафот этган ўғлимнинг азасига сабр қилишимга катта ёрдам берди.

Илова

Машҳур тарихий шахсларнинг исломият ҳақидаги фикрлари



Наполеон

Тарихда буюк саркарда ва давлат арбоби сифатада ном қолдарган франсуз ҳукмдори Наполеон Бонапарт Биринчи (1769-1821) Мисрга қилган юриши пайтида, яъни, 1798 йилда илк марта Ислом дини билаи танишган ва бу илоҳий динга бўлган ҳайратини изҳор этган эди

Қуйидаги сатрлар Черфилснинг "Bonaparte et Islam" асаридан айнан олинган:

Наполеон шундай деган эди:

Аллоҳу таолонинг борлигини ва бирлигини Мусо алайҳиссалом ўз миллатига, Ийсо алайҳиссалом ўз умматига, Муҳаммад алайҳиссалом эса, бутун инсониятга маълум қилдилар. Арабистон бутпарастлар мамлакатига айланган эди. Ҳазрати Ийсодан олти аср кейин Муҳаммад алайҳиссалом ўзидан аввал келган Иброҳим, Исмоил, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломлар маълум қилган Аллоҳ таолони арабларга танитди. Араблар билан ёнма-ён яшаган арианлар, яъни, Ариусга тобеъ бўлган христианлар ҳазрати Исонинг ҳақиқий дини бўлмиш насронийликни таҳриф этиб, уларга "Уч Тангри" каби инсон ақлига сиғмайдаган ақидаларни қабул қилдиришга уринар ва шарқнинг тинчлигини бузар эдилар. (Худди шу вазиятда) Муҳаммад алайҳиссалом арабларга тўғри йўлни кўрсатиб, уларни туғилмаган ва туғмаган, яра-тувчиликда тенги ва шериги бўлмаган ёлғиз Аллоҳ таолога даъват этди, бир неча тангрига сиғинишнинг, бутпарастликнинг пуч моҳиятини тушунтирди...

Менга шундай туюляшжи, жуда яқинда дунёдага ақлли,  маданиятли инсонларни тўплаб бир ҳукумат тузиш ва бу ҳукуматни (Қуръон асосларига биноан) идора этиш имконига эга бўламан. Фақат Қуръон асосларининг тўғрилигига ишонаман. Бу йўл инсонларни саодатта элтгусидир.

Томас Карлел

Шотландиялик машҳур олим ва давлат арбоби Томас Карлел. (1795-1881) 14 ёшида Университетга кириб, ҳуқуқ, тарих ва адабиёт соҳаларида илм олган. Олмон тили ва шарқ тилларини ўрганган. Таниқли олмон адаби Ҳёте билан мулоқотда бўлиб, унинг Исломият ҳақидага фикрларини ёзиб олган ва нашр эттирган. Кейинчалик Эдинбург Университетининг ректорлигига сайланган. Илм йўлидаги буюк хизматлари учун Прусия қиролининг “powr le merite” нишони билан мукофотланган.

"Қора танлилар масаласи", "Франсуз инқилоби”, "Замонавий ишчилар", "14-15 асрлар олмон адабиёти", "Ҳёте ва Ҳётенинг ўлими", "Қаҳрамонлар ва қаҳрамонларга сиғинганлар», "Тарихда қаҳрамонлик» сингари асарлар муаллифи.

“Араблар, Муҳаммад алайҳиссалом ва унинг асри” китобидан:

«Муҳаммад алайҳиссалом келмасдан аввал араблар яшайдиган ерларга катта бир ўт парчаси тушганида эди, у қумларга сингиб йўқ бўлиб кетган ва ўзидан ҳеч бир из қолдирмаган бўларди. Аммо Муҳаммад алайҳиссалом келиши билан қум саҳроси гўёки бир борут (порох) бочкасига айланди. Деҳлидан Гранадагача бутун мамлакатлар бирданига самога юксалган оловлар ҳолига келди. Бу улуғ Зот гўё бир яшин эди ва атрофидаги инсонлар Ундан ёруғлик олган порлоқ жисмларга айланган эдилар”.

"Олти конференса" китобидан:

Қуръони каримни илк ўқишимдаёқ унинг оддий бир адабий асар эмаслигини ҳис этдим. Қуръони карим қалбдан келган ва бошқа бутун қалбларга нуфуз этадиган илоҳий бир асардир. Бошқа асарлар бу муаззам асар қаршисида ҳеч нарсадир. Қуръони каримнинг энг муҳим хусусияти унинг тўғрилиги, мукаммаллиги, йўл кўрсатувчи ҳодий эканлигида. Менимча, Қуръони каримнинг энг муҳим хусусияти ана шу. Бу ўз навбатида бошқа хусусиятларни белгилайди.

"Саёҳат хотираси" китобидан:

Олмонияда дўстим Ҳётега Исломият ҳақида тўплаган маълумотларимни ва у ҳақдага фикрларимни тушунтирган эдим. Ҳёте мени диққат билан тинглади ва суҳбатимиз охирида: “Агар Ислом бу бўлса, биз ҳаммамиз мусулмонмиз”, деди.

Маҳатма Ганди

Ҳинд халқининг атоқли фарзанди Маҳатма Ганди (1869-1948) Ғарбий Ҳиддистоннинг Порбтандар шаҳрида туғилган. Отаси Порбтандар черковининг бош епископи бўлган. Англияда таълим олиб, Ҳиндистонга қайтиши билан 1893 йили ҳинд ширкатларидан бири уни Жа-нубий Африкага ишга юборди. 1914 йилда Ҳиндистонга қайтиб ватанининг озодлиги учун курашишга бел боғлади. Унинг бутун ғайратлари Ҳиндистоннинг истиқлолга эришиши билан натижаланди.

Ганди Қуръони каримни ўқиган ва Ислом динига нисбатан ўз ҳайратини шундай изҳор этган эди:

Мусулмонлар энг азаматли ва ғолиб бўлган пайтларида ҳам мутаассиб бўлмаганлар. Исломият инсонларни Аллоҳ таолога ва унинг асари бўлмиш дунёга тафаккур кўзи билан қарашга чақиради. Ғарб қўрқинчли бир қоронғулик ичида экан Шарқда порлаган Ислом юлдузи жаҳолат ичидан дунёга ойдинлик, тинчлик ва ҳузур бахш этди. Ислом дини — ҳақ дин. Ҳиндлар бу динни ҳурмат билан тадқиқ этсалар, улар ҳам менга ўхшаб Исломиятга кўнгил қўядилар. Мен Ислом динининг пайғамбари ва унинг саҳобалари ҳақидаги китобларни ўқидим. Уларга шунчалик боғланиб қолдимки, "Қани эди бу китоблар ҳеч тугамаса", дер эдим. Қатъий ишонч билан айтаман: ИСЛОМИЯТНИНГ  бунчалик тез ёйилишига қилич сабаб бўлган эмас! Аксинча, ўзининг соддалига, мантиқийлиги ва пайғамбарининг тавозуъси, бир сўзлилиги, инсонларга садоқати туфайли Исломият кенг ёйилди. Ислом дини руҳбонликка барҳам берди. Исломда Аллоҳ таоло билан бандаси ўртасида ҳеч ким воситачилик қилмайди. У зуҳур этган илк кундан бошлаб инсонларни ижтимоий адолатга даъват этган бир диндир. Қуръони каримни ўқиган ҳар киши Аллоҳ таолонинг амрларини ўрганади ва унга итоат этади. Бу хусусда инсон билан яратувчи ўртасида ҳеч нарса монеъ бўла рлмайди. Насронийликда бунинг акси бўлгани учун бу дин ислоҳ қилишга муҳтождир. Бунга қарши ўлароқ Исломият ҳеч бир ўзгаришга учрамаган, у илк зуҳур этган вақтда қандай бўлса, бугун ҳам худди шу ҳолда мусаффодар...  

Ламартин

Буюк франсуз адиби ва давлат арбоби Алфонс Марие Луис де Ламартин (17901869) шарқ мамлакатларига оид тадқиқотлари билан машҳурдир

Ламартин ўзининг "Histoire de Turquie" ("Туркия тарихи") номли асарида Муҳаммад алайҳиссалом ҳақида шундай ёзади: “Муҳаммад алайҳиссалом ёлғончи пайғамбар эдими? Унинг ҳаётини ўрганиб чиқсак, бундай деб ўйлашга ҳаққимиз  йўқлигига амин бўламиз. Чунки ёлғон пайғамбарлик иккиюзлилик демақдир. Ёлғонда ҳақиқатнинг қудрати бўлмаганидек, иккиюзлиликда ишонтириш қудрати мавжуд бўлмайди.

Механикада бир жисм отилганида, етиб борадиган ери, унинг отилиш кучига боғлиқ.. Худди шунингдек, маънавий бир илҳомнинг кучи у ҳосил қилган асар билан ўлчанади. Ўзида бунчалик кўп маънони жамлаган, бунчалик узоқ масофаларга ёйилган ва шунча вақтдан бери бирдек қудрат билан давом этиб келаётган бир дин (яъни, Исломият) ёлғон бўлиши асло мумкин эмас. Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёти, ҳаракатлари, мамлакатдаги хурофотларга ва бутларга қарши қаҳрамонларча курашиб, уларни яксон этиши, бутпараст қавмнинг душманлигига қарши жасорати, шижоати, ҳар хил ҳужумларга учрашига қарамай, ўн уч йил Макка аҳолиси ичида турли ҳақорат ва зулмларга сабр-таҳаммул қилиши, Мадинага ҳижрати, тўхтовсиз олиб борилган ташвиқот, насиҳат ва ваъзлар, ўзидан бир неча баробар устун қувватга эга бўлган ғанимлар билан қилинган жиҳодлар, ўзининг устун келишига бўлган ишонч-эътиқоди, ғолиблик дамларида ҳам, энг катта мусибат онларида ҳам кўрсатган сабр ва таваккули, букилмаган фавқулодда иродаси, сўзларини қабул этдириш азми, сўнгсиз ибодати, Аллоҳу таоло билан муқаддас мулоқотлари, вафоти ва вафотидан кейин ҳам давом этган шон, шараф ва зафарлари унинг ҳеч қачон ёлгончи пайғамбар бўлмаганини, балки, аксинча, кучли бир иймонга эга эканлигини кўрсатади.

Ана шу иймон кучи ва Роббига бўлган эътимоди унинг икки муаззам ақидани таблиғ этишини таъминлади: биринчиси — якка ва абадий борлиқ бўлмиш Аллоҳнинг мавжудлига, иккинчиси эса, бут ва санамларнинг тангри эмаслигини, уларга сиғинишнинг ботил эканлигини эълон қилиши эди. Биринчиси билан арабларга у пайтда маълум бўлмаган ёлғиз яратувчи — Аллоҳ таолони маълум қилган бўлса, иккинчиси билан улар тангри деб ибодат қилган бутларни яксон қидди. Хуллас, бир қилич зарбаси билан ёлгон илоҳ ва санамларни парчалаб, унинг ўрнига ёлғиз Аллоҳга сиғинишни жорий этди.

Донишманд, хатиб, пайғамбар, қонунчи, саркарда, инсон тушунчаларини сеҳрловчи, янги иймон асосчиси, дунёдаги йигирмата буюк империядан бири саналмиш муаззам Ислом давлати ва маданиятини вужудга келгарган инсон, мана, сизга ҳазрати Муҳаммадаинг (с.а.в.) таърифлари.

Шахснинг буюклигини ўлчаш мумкин бўлган барча мезон ва миқёслар билан ўлчаб кўрилганда, ажабо, ундан ҳам буюкроқ инсон бўлиши мумкинми? Йўқ, асло мумкин эмас!

СЎНГСЎЗ

Аллоҳ таолонинг лутфи-инояти сабаб дунёдаги мавжуд динларни бир-бирига чоғиштириб тадқиқ этиш натижасида Исломиятни танлаган ўзга дин вакилларининг бу самимий эътирофларини ўқиб, мусулмон бўлганига шукурлар айтади ва ўз дини билан фахрланади киши. Биз ўрганиб қолган ва ғоятда табиий деб билган баъзи нарсалар бошқалар томонидан буюк ҳодиса сифатида қабул қилинса, ҳайратланамиз. Исломиятдаги ёлғиз Аллоҳга ишониш ва сиғиниш,қардошлик, хушмуомалалик, тўғрилик, марҳамат, севги, бирдамлик, ватан ва халқнинг юксалиши учун хизмат қилиш, дин, иймон, номус ҳимояси учун жонни фидо  этиш сингари олий фазилат ва хусусиятлар туфайли ўзга дин вакиллари уни қабул қилиб, мусулмон бўлмоқдалар.

Исломиятда ғаразли мафкура ва зарарли ҳаракатлар йўқдир. Фақат, уни шахсий манфаатларига, сиёсатларига, мафкураларига восита қилишни истаган бидъат аҳли бор. (Аллоҳ бизни бундай кишиларнинг шарридан муҳофаза этган бўлсин!) Ҳақ таоло буюрган амалларни қилиб, У қайтарган ишлардан сақланадиган, руҳи Исломда камол топган инсонлар ҳеч қачон тўғри йўлдан чиқмайдилар ва қўлни қўлга бериб, динга, миллатга ва мамлакатга хизмат қиладилар. Исломиятни қабул қилган машҳур шахслар бугун: "Инсоннинг руҳи бўш қолса, бундан ёмони йўқ. Бу бўшлиқни фақат ҳақиқий дин тўлдира олади", демоқдалар. Ҳақиқий дин эса, Аллоҳ таоло наздида Исломиятдир.

Шу ўринда бир воқеани мисол келтирсак фойдадан холи бўлмайди, деб ўйлаймиз. Яқинда насроний миссионерлари Ҳиндистонда бир баёнот тарқатганлар. Унда шу жумлалар ёзилган: "Бизни Тангри яратгани учун, барчамиз Тангрининг ўғил ва қизларимиз. Инжилда ифода этилган  "Тангрининг ўғли"  ибораси  "Тангрининг қули" маъносида келган. Яъни, Ийсо алайҳиссалом Тангрининг ўғлидир, демак Робби уни сен ва мен каби яратгандир, деган маънони билдиради. Йўқса, унинг Тангрига бошқа бир яқинлиги йўқ. "Руҳул Қудс"га келсак, у Ийсо алайҳиссаломга берилган маънавий қудратнинг ифодасидир. Инжилда "Уч Тангри" деган бир нарса мавжуд эмас. Тангри биттадир. Уч маъбудга сиғиниш хато. Сизга бугунгача ўргатиб келинган, инсонлар дунёга гуноҳкор бўлиб келадилар, деган ақида ботилдир. Тангри наздида ҳар бир инсон ўз қилмишига ўзи масъулдир".

Кўриниб турибдики, бугун ҳатто насроний дини арбоблари ҳам “Таслис”нинг ботиллигини тушуниб етяптилар ва уни ислоҳ этиш ҳаракатига тушяптилар. Бу ҳодиса бутун инсониятнинг Ягона Маъбуд атрофида бирлаша бошлаганига яққол далолатдир. Бу қайтиш Ислом динига янада яқинлашиш демакдир. Бир кун келиб, Исломият бутун дунёнинг динига айланса, ажаб эмас!

Рисоламизни Қуръони каримдаги Наср сурасининг мазмунан таржимасини такрорлаш билан якунлаймиз:

"Аллоҳ таолонинг ёрдами ва фатҳи келиб, инсонлар Аллоҳнинг динига тўп-тўп бўлиб кирганини кўрганда, Роббингга ҳамд ила тасбеҳ эт, Ундан мағфират сўра. Чунки У тавбаларни доимо қабул этгувчидир". Омийн!

Мутаржим Муҳаммад Зариф Ҳикматзода

Муҳаррир Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон

Тақризчи Абдулазиз Мансур