Сербия ва Косово ўртасидаги кескин муносабатлар, албанларнинг иккинчи давлати ҳукумати полиция бўлинмаларини асосан Косово пойтахти Приштинада ҳукумат ваколатларини рад этишган серблар яшайдиган ҳудудга юборганидан кейин ёмонлашди.
Махсус кучлар Сербия давлат рақамига эга бўлган автоуловчиларга Косовога киришда уларни вақтинчалик рақамларга алмаштиришни буюрган ҳукумат қарорига биноан етиб келишди. Юзлаб этник серблар бу талабга қарши норозилик намойишлари бошлади. Шунингдек, улар чегара пунктларида транспортни тўсиш учун машиналардан фойдаланишган.
"Махсус полиция бўлинмалари провокациясидан сўнг ... Сербия президенти Александр Вучич Сербиянинг баъзи армия ва полиция бўлинмалари жанговар тайёргарлигини ошириш тўғрисида буйруқ берди", - дейилади Мудофаа вазирлигининг Белградда тарқатган хабарида.
AFP агентлигининг хабарига кўра, якшанба куни серб қирувчи самолетларини чегара минтақаси устида учиб ўтгани қайд қилинган.
ЕИ дипломатияси бошлиғи Жозеп Боррель томонларни вазиятни кескинлаштирмасликка чакирди. Махсус бўлинмаларни зудлик билан чегарадан олиб чиқиш керак, деди у, "ҳар қандай бошқа провокация ёки бир томонлама ва келишилмаган ҳаракатлар қабул қилиниши мумкин эмас". НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам томонларни ўзини тутишга ва мулоқотни қайта бошлашга чақирди. Иттифоқ раҳбари Сербия Президенти ва Косово Бош вазири Албин Курти билан телефон орқали мулоқот қилди.
Вучич халқаро ҳамжамият томонидан "бир ҳафтадан кўпроқ вақт давомида Косово шимоли Приштинанинг зирҳли машиналари томонидан тўлиқ босиб олиниши" га муносабат билдирилмаганидан афсусда.
"Сербия вертолётлари ва самолётлари Сербиянинг марказий қисмида кўринса, ҳамма тўсатдан хавотирга тушади", деди Вучич, аммо Сербия ўзини ҳар доим масъулиятли ва жиддий тутишини айтди.
Шанба куни Курти Сербияни "жиддий халқаро можаро қўзғатмоқчи" бўлганликда айблади.
Ўз навбатида, "вазиятнинг кескинлашишидан хавотирга тушган" НАТО аъзоси Албания Белградга "Косово билан чегарада жойлашган қуролли кучларни олиб чиқиш" илтимоси билан мурожаат қилди.
Косово президенти Виоса Османи "мамлакат шимолидаги воқеалар туфайли" Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясида қатнашиш учун Нью-Йоркка ташрифини тўхтатди.
Эслатиб ўтамиз, Косово мустақиллигининг эълон қилиниши этник албан жангарилари ва серб кучлари ўртасидаги урушдан ўн йил ўтиб содир бўлган, бу уруш натижасида 13000 киши, асосан этник албанлар ҳалок бўлган.
Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи кескинликни пасайтиришга ва ҳар икки томонни ЕИ тахминан ўн йил давомида воситачилик қилган музокараларга қайтишга чақирди.
Сербия президентининг айтишича, нормаллаштириш жараёни Косово шимолдан махсус полиция кучларини олиб чиққандагина тикланиши мумкин.