loader
Foto

Роҳинжа геноцидини тан олиш ва НАТОнинг Боснияни қўллаб-қувватлаши

Биринчиси, Давлат котиби Блинкеннинг Мьянма ҳарбий хунтасининг Роҳинжа мусулмонларига қарши ҳаракатларини геноцид деб тан олиш ҳақидаги баёноти.

Блинкеннинг айтишича, Холокост тан олинганидан бери Қўшма Штатлар саккизинчи марта бирон-бир ҳодисага геноцид деб таъриф беряпти. Аммо, масалан, дунё арман лоббиси ўнлаб йиллар давомида саъй-ҳаракатларга муҳтож бўлган ва Қўшма Штатлар Усмонийлар давлатидаги 1915 йилги воқеаларни геноцид деб тан олишлари учун унга ўн миллионлаб доллар маблағ сарфлаган. Афсуски, ҳеч бир мусулмон давлати Роҳинжа учун бу тарзда лоббичилик қилмаган, геноцидни тан олганлар ҳам жуда кам. Хуллас, уйғурлар мисолида бўлгани каби, Ғарб бунга ҳам эътибор берган.

Иккинчи қадам - Грузияни қўллаб-қувватлаш билан бир қаторда, бугунги НАТО саммитида Босния ва Герцеговинани қўллаб-қувватлаш чораларини ишлаб чиқишга қарор қилинди.

Шу муносабат билан таъкидлаб ўтамизки, ўтган ҳафта Россиянинг ушбу мамлакатдаги элчиси Игор Калабухов, агар у НАТОга қўшилса, Украина сценарийси такрорланиши билан деярли тўғридан-тўғри таҳдид қилди. Болқон контекстида эса НАТО тарихан маҳаллий мусулмонлар хавфсизлигининг асосий кафолати бўлиб келган – айнан НАТОнинг Югославияга берган зарбалари бир пайтлар Косово албанларининг геноцидини тўхтатиб, уларнинг мустақилликка эришишига ёрдам берган, аввалроқ эса НАТОнинг Босния ва Герцеговинадаги Сербия кучларига босим ўтказган ва бу  уларнинг геноцид тажовузларини тўхтатиш имконини берган.

Яқинда Босния серблари раҳбарлари, Қрим Россияга қандай "қайтган" бўлса, улар назорат қилган ерлар ҳам худди шундай тарзда Сербияга "қайтиб келиши" кераклигини эълон қилиб, уни бўлакларга бўлиш йўлини қўполлик билан белгилаб олдилар. Украинада давом этаётган урушда сербларнинг хайрихоҳлиги қайси томонда эканлиги ҳақида гапиришдан маъно йўқ - ҳамма нарса аллақачон аён.

Серб реваншистлари эндиликда “Она Россия” Украинада НАТОни мағлуб этишига, шундан сўнг у Болқон ярим оролини қўлга киритишига, бу эса уларга мусулмонларга нисбатан янги геноцидни амалга ошириш имконини беришига умид қилмоқда. Ва агар кимдир бу муболаға деб ҳисобласа, у нафақат рашистларнинг Мариупол билан нима қилаётганига қарасин, балки серб реваншистларининг асосий шиори "Нож, жица, Сребреница" ("Пичоқ, тиканли сим, Сребреница") эканлигини билиб қўйсин.

Туркия бу вазиятда, худди Украинадаги каби, томонлар ўртасида маневр қилиш ва тинчлик ўрнатиш ролини ўйнашга ҳаракат қилмоқда. Бунинг учун уни айбламайлик – унинг ўз аҳволи, ўз манфаатлари бор. Аммо Болқон мусулмонлари эҳтимолий рашист-этник таҳдиди олдида сўзсиз ёрдамга муҳтож. Бугун эса ёрдам кўрсатилишига умид бор.

Абу Муслим таржимаси