Шифокор биринчи навбатда касаллик манбасини ўрганади. Симптомларни даволаш жуда муҳим, аммо агар сиз оғриқнинг асл манбасини биринчи ўринга қўймасангиз ва унинг ўрнига аломатларга эътибор қаратсангиз, бемор азобланади ва касаллик фақат ривожланади. Ҳадиснинг саҳиҳлигини шубҳа остига олганлар ҳақида гапирар эканмиз: бундай қабул қилмасликнинг асл сабаби нимада, деб савол беришимиз керак. Ҳадисларнинг ишончсизлиги ҳақидаги гапларга қарши туришимиз керак, бу жуда муҳимдир. Аммо дастлабки сабабни бартараф этмасак, ҳаракатларимиз бефойда ва самарасиз бўлади.
Масалан, кимдир маълум ҳадисларнинг илмий эмаслиги сабабли саҳиҳлигига шубҳа қилади, холос. Бундай одамлар билан баҳслашиш симптомларни даволашга ўхшайди. Агар бир жиҳатдан уларни рад этсангиз, улар тез мавзуни ўзгартиради ёки кейинги ғалати гап-сщзларни чиқариши мумкин.
Бундай одамларнинг онгига теккан касаллик кучсизланмайди ва, эҳтимол, тарқалади. Нима учун? Тез орада улар Қуръони каримда замонавий илмий консенсусга зид бўлган кўплаб оятлар мавжудлигини тушунишади ва бу уларнинг Қуръони Каримни бутунлай инкор қилишга олиб келиши мумкин.
Аслида ҳадисларни рад этувчилар дуч келган барча "муаммоли" жиҳатлар Қуръони каримда ҳам кўплаб топилади. Ҳадисларни илмга, аёллар ҳақ-ҳуқуқларига, модернистик этикага ва ҳоказоларга зид деб танқид қилганлар шу асосларга кўра, Қуръони каримни ҳам танқид қилиш кераклиги келиб чиқади.
Шунда ҳадисни рад этиш муртадликка олиб келиши ажаб эмасми? Ҳадисни рад этиш йўлини тутганлар охир-оқибат Қуръони каримни рад этиб, Исломни тарк этадилар. Сабаби аниқ. Улар ўйлаб топилган мафкуралар - илмийлик, феминизм, либерализм, материализм – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзларидан юқори қўйганликлари учун ҳадисларни рад этадилар. Улар Исломни бу мафкуралар меъёрларига мослаштиришга ҳаракат қиладилар ва бунинг иложи йўқлигини билганда Исломни рад этадилар.
Бу, афсус, янгилик эмас. Худди шу нотўғри тушунчага фалсафани якуний ҳақиқат деб ҳисоблаган ва аҳли сунна вал жамоатдан чиққан ўтмишдагиларнинг мазҳабий гуруҳлари ҳам эга эди. (Ақлга солиб кўради, ақлга сиғмаса инкор қилишга ёки ўзларига мослаб таъвил қилишга ўтади)
Мусулмонлар ўз динларининг зарарига риоя қиладиган замонавий фалсафалар ҳам сунъий спекулятив мафкуралар бўлиб, улар охир-оқибат ўз тарафдорлари билан бирга тарих четида қолиб кетади.