Буларнинг барчаси 15 августдан 31 октябргача бўлган даврда рўй берди. Дастлаб қурбонлар суд рухсатисиз ҳибсга олинди, сўнгра қариндошлари уларнинг жасадларини топишди.
"Қотиллик схемаси Афғонистон бўйлаб террорни кучайтирди, чунки собиқ ҳукумат билан боғлиқ ҳар ким унинг қасосдан қочишига ишонч ҳосил қила олмайди", дейилади Human Rights Watch ҳисоботида.
Ҳисоботда Ғазни, Ҳилменд, Қандаҳор ва Қундуз вилоятларидаги қотилликлар ва одам ўғирлашлар ҳақида маълумотлар келтирилган.
"Гувоҳлар, қариндошлар, собиқ амалдорлар, «Толибон» расмийлари ва бошқалар билан интервьюлар вақтида Human Rights Watch 15 август ва 31 октябрь орасида тўртта вилоятда собиқ ҳарбий хизматчиларнинг ўлдирилиши ёки мажбурий "йўқолиши"ни ҳужжатлаштирди", дейилади ҳисоботда.
«Толибон» раҳбарияти собиқ ҳукумат ходимлари, жумладан, ҳарбий хизматчиларнинг қўрқадиган ҳеч нарсаси йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
«Толибон» шундан сўнг уларнинг хавфсизлигини кафолатлайдиган мактуб олиш учун рўйхатдан ўтишни буюрган. Бунинг ўрнига жангарилар маълумотлардан бу одамларни ўлдириш учун фойдаланган. Бундан ташқари, жангарилар собиқ хавфсизлик кучларини қуролсизлантириш мақсадида тунги рейдларни амалга оширдилар. Шундан сўнг одамлар ғойиб бўлиб, уларнинг қаердалигини ҳатто яқин қариндошлари ҳам билиб олишолмади", - дейилади хабарда.
Human Rights Watch маълумотларига кўра, тинтувлар давомида толиблар оила аъзоларини қариндошларининг қаердалиги ошкор қилишга мажбур қилиш мақсадида тез-тез таҳдид қилиб, ҳақоратлаб туришган.
Ташкилотнинг Осиё бўйича директор ўринбосари Патрисия Госсман, "Толибон кейинги қотилликларнинг олдини олиши, жиноятчиларни жавобгарликка тортиши ва қурбонларнинг оилаларига товон тўлаши керак", деди.
Сентябр ойида «Толибон» раҳбарияти инсон ҳуқуқлари бузилиши ва жиноятлари ҳақидаги хабарларни текшириш учун комиссия тузишини эълон қилди. Аммо ҳозиргача комиссия фақат бир неча аъзони ҳибсга олишни эълон қилди, дея хабар беради Human Rights Watch.