loader
Foto

Францияда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга карикатуралар билан қилинган дарсдан сўнг тарих ўқитувчисининг калласи олинди

Ҳужум қилган шахс отиб ташланди. Эҳтимол, у талабалардан бирининг қариндоши, қўшимча қилади Le Figaro. Actu17 ва Le Parisien маълумотларига кўра, гумон қилинаётган жиноятчи – чечен миллатига мансуб, у 18 ёшда.

Baza ёзишича, Россиянинг Франциядаги консулхонаси гумон килинаётган шахс Москвада туғилган, дипмиссияда унинг 18 ёшда эканлиги тасдиқланди.

Ҳужум қилган шахс боши танасидан жудо қилинган ўқитувчининг расмини твиттерга жойлаган (унинг аккаунт ҳозирда ёпиб қуйиган) ва қуйидаги ёзув қолдирган: «Макрон, кофирлар ҳукмдори, мен сенинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таҳқирлашга журъат этгн итларингдан бирини қатл этдим», деб ёзади Actu17. Le Figaro ёзишича, уни отиб ўлдиришлари олдидан у «Аллоҳ Акбар!» деб баралла айтган.