loader
Foto

Қалам ҳам қурол (карикатуралар билан қалбимиз нишонга олинган)

Шундай қилиб жамиятнинг бир қисми бу қотилликлардан ғазабга келди ва буни жамиятнинг либерал устунларига, ҳусусан – сўз эркинлигига ҳамла дея баҳолади. Жамиятнинг бошқа қисми эса, буларнинг сўз эркинлиги баҳонасида мусулмонларнинг диний ҳиссиётлари устидан кулишидан, хусусан пайғамбарларига карикатуралар чизишидан ғазабга келди.

Сўз эркинлиги

У ҳақида сўнгги кунларда жуда кўп гаплар айтилди. Уни эркин жамиятни ушлаб турган фундаментал асос дейишди. Айни вақтда, бундай сўз эркинлигида ҳеч қандай муқаддас, шу жумладан, диний тушунчалар писанд қилинмаслиги, миллиардлаб одамлар юксак эҳтиром-ла эътироф этадиган тушунчалар масхара қилиниши мумкинлигини англатади.

Ҳақиқий воқеъликда эса буни қўллаб-қувватлайдиганлар юмшоқ қилиб айтганда ёлғончидирлар. Чунки мана шу "эркин жамият"да ҳам гапириш мумкин бўлмаган, табу (тақиқ) қўйилган мавзулар бор. Қора танлини қора, яҳудийни яҳудий деб аташ мумкин эмас — бу иш мос равишда ирқчилик ва антисемитизм деб баҳоланади. "Холокост"га тил теккизиш имкони йўқ — бу нацистларнинг ғояларига хайрихоҳлик бўлиб қолади. Ҳаттоки машҳур, охирги кунларда "сўз эркинлиги" рамзига айланган журнал — "Шарли Эбдо" ҳам Франциянинг собиқ президенти Саркозининг ўғли хақида гапириши ва уни яҳудий деб аташи мумкин эмас. Ушбу журналнинг ўзида ҳам нимани чоп этиш мумкину, нима мумкин эмаслигини белгилаб берадиган таҳрир сиёсати бор. Иккиёқлама стандартларми?

Бу ҳақида гапириш ўтмишда қолган ва бу иборани ишлатишнинг ўзи ақлсизлик белгисидир. Амалда ҳеч қандай иккиёқлама стандартлар йўқ. Фақат битта стандарт бор: ғарб либерал дунёси нимани хоҳласа ва нимани ўзи учун тўғри деб ҳисобласа шуни қилади. Агар ўша кунлари Парижда содир бўлган воқеаларни йўқдек тасаввур қилиб, ҳозирги дунёнинг бир бутун манзарасига назар ташласак, дунёнинг ўзаро урушаётган икки қарама-қарши кучга бўлинганини кўрамиз: либерализм ва Ислом. Христиан, консерватор, социал-демократ, республикачи, демократ ва бошқа номлар билан аталувчи қолган барча партия ва ғоялар аслида битта "кулранг либерализмнинг 50 хил жилоси" тарзида гавдаланади. Хўжакўрсинлик. Танлаш иллюзияси.

Либерализм

Мазкур мафкура Дажжолни эсга солади (Насронийлар уни Антихрист деб аташади). Ушбу либерализм Дажжол каби мамлакатлар бўйлаб ҳаракат қилиб, унда истиқомат қилаётган одамларга ўзини илоҳ каби кўрсатиб, ҳаммадан тўлиқ ва сўзсиз бўсунишни талаб қилмоқда. Агар одамлар унинг чиройли ваъдалари ва ёлғонларига учса, у уларга фаровонлик ва тўкин-сочинлик бермоқда. Агар одамлар уни рад қилсалар, уларнинг бошига турли хил балолар, қийинчилик ва офатларни ёғдирмоқда. Сув ва олов Дажжол қуролларидан бири бўлиб, ҳақиқатда сув фалокат, олов эса нажот бўлади. Худди шундай тарзда либерализм тушунчалар ва истилоҳлар ўрнини алмаштириб, одамларни адаштириб юборади. У ватанпарварликни терроризм, ўз динига бўлган муҳаббатни эса фанатизм, фаҳш ва шаҳвоний бузуқликларни ахлоқнинг бир тури, ҳақоратни эса – сўз эркинлиги деб айтади. У одамлар онгида чалкашликларни юзага келтириш йўли билан инсоннинг ўзлигини, жавҳарини, яъни ҳақ ва ботилни ажрата олиш имкониятини асосратга олиш учун қўлидан келган барча нарсаларни қилади.

Ислом

Афсуслар бўлсинки, «Шарли Эбдо» журнали каби ҳодисаларда мусулмонлар самарали ва изчиллик билан ҳаракат қилмаяптилар. Нега Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга карикатуралар чизилганида биз ўзимизни ҳақоратланган ҳисоблаймиз-у, бошқа пайғамбарларга ҳатто Аллоҳ Таъолога нисбатан ҳақоратли расмлар пайдо бўлганида парво ҳам қилмаймиз?!

Албатта, шариатга кўра, дин устидан кулган, уни масхара қилганлик учун оғир жазо тайин қилинган. Бироқ, биз битта бадбахт сураткаш ёки режиссёр ўрнига яна бир нечтаси пайдо бўлаётгани, уларнинг “ижоди” эса қўшимча рекламага эга бўлиб, одамлар орасида тарқалаётганини кўряпмиз. Мусулмонлар сабаблар ўрнига оқибатлар билан курашиб ётишибди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам алоҳида шахс ва ҳодисалар билан курашган эмаслар. У киши куфр ва жоҳилият мафкурасига қарши турганлар. У зот ўз динининг моҳиятини тушунтирар ва шу билан бирга душманлари ўртага ташлаган шубҳаларни бартараф қилардилар.

    Агар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга чизилган карикатуралар тарихига қайтадиган бўлсак, мусулмонлар пайғамбарлари сийратини янада яхши ўрганиши ва билмаганларга у кишининг ҳаётларини билдиришлари керак бўлади. Агар сураткашлар ўлдирилганда либераллар журнал тиражини уч миллионгача кўтарган бўлсалар, мусулмонлар Европа кўчаларида миллионлаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратлари ёзилган китобларни тарқатишлари керак. Охир-оқибат 21 асрда яшаётган одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тарихини билмасликлари уят ҳисобланади. Агар либерализм Дажжол каби одамларни адаштираётган бўлса, биз одамларга либерализмнинг қип-қизил ёлғон эканини ва бу каби ғояларнинг сохталигини одамларга тушунтириб, уларга муқобил куч Ислом эканини айтишимиз керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи ва салламга бўлган муҳаббатимиз, ўз саҳифамизда муҳаббатимиз изҳор қилинган чиройлик расмни қўйишдан ҳам кўпроқ нарсаларга етади.

islamcivil.ru материаллари асосида

Абу Муслим тайёрлади (2015)