loader
Foto

Малида мусулмон қишлоғида 134 мусулмон ўлдирилди

Бунда 134 қурбон орасида ҳомиладор аёллар, болалар ва қариялар бор эди, деб хабар беради abc.net.au.

Фулани қабиласи асосий кўчманчилик тарзида ҳаёт кечириб, чорвадорлик билан шуғулланади. Уларнинг асосий қисми мусулмон динига эътиқод қилади.

Қўшни шаҳар Банкасс мэри Мулае Гуиндониг фикрига кўра, қуролланган босқинчилар яна бир қшлоққа ҳужум қилишган, лекин у ердан қурбонлар ҳақида маълумотлар келиб тушгани йўқ.

Мали бош вазири Сумейлу Бубейе Маига армия аҳолини ҳимоя қилишга қодир бўлмаган шароитларда янги раҳбарият тайинланишини маълум қилди.