loader
Foto

БМТ Эронда журналистнинг қатл этилишини қоралади

Унинг сўзларига кўра, Замнинг қатл этилиши "қийноқлар остида мажбурий гувоҳлик бериш"га мисолдир. Бундан ташқари, Зам Эрон ҳудудида ҳибсга олинмаган ва бу одам ўғирлашдир, дейди Бачелет.

Бачелет Зам иши бўйича суд жараёни адолатли бўлганига жиддий шубҳа борлигини таъкидлади.

"Бугунги кунга келиб Эронда кўплаб фаоллар ва мухолифатчиларнинг судлари халқаро стандартларга жавоб бермайдиган йўллар билан ўтказилган. Улар узоқ муддатли қамоқ ёки ўлим жазосига ҳукм қилинган", - дейди Бачелет.

Унинг сўзларига кўра, буларнинг барчаси Эрон Ислом Республикасида халқаро мажбуриятларнинг жиддий бузилишларидан далолат беради.