Зам 2017-2018 йилларда мамлакатнинг йирик шаҳарлари аҳолиси турмуш даражасининг пастлигига, шиа мулла ва оятуллоҳлар ҳукмронлиги ва сиёсий Исломга қарши чиққанда Эрондаги бир қатор ҳукуматга қарши намойишларни ёритиб борган. Намойишлар икки ҳафта давом этган, уларда ўн минглаб одам қатнашган, 25 нафаргача одам ҳалок бўлган ва беш мингга яқин киши ҳибсга олинган.
Мустақил ОАВни цензура қилиш ва блоклаш шароитларида Интернетнинг Эрон сегментида мухолифатчи телеграм каналлари машҳурликка эришган бўлиб, улардан бирига Зам бошчилик қилган. "Амад ньюз" сервис томонидан 2018 йил блокланган, лекин бошқа ном остида фаолиятини давом эттирди. Журналистнинг ўзи Парижда яшаган ва ишлаган, аммо 2019 йил Ироққа қилган сафари пайтида ҳибсга олинган.
Эрон ҳукумати уни давлатга қарши жиноятларда ҳамда Франция ва Исроил разведкаси билан ҳамкорликда айблади. Бироқ, кейинчалик маҳаллий телевидениеда унга қўйилган жиноятлар учун узр сўради. Халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари фикрича, айбни тан олиш қийноқлар остида амалга оширилган бўлиши мумкин.