loader
Foto

Абдулмўмин Гаджиевга терроризмда айблов қўйилди

Айблов хулосасига кўра, журналист 2011 йилдан бери «Ислом давлати» экстремистик гуруҳи фаолиятида иштирок этиб келмоқда, «Россия Федерацияси ва Сурия ҳудудида, жумладан, унинг террористик фаолиятини молиялаштириш учун пул маблағлари тўплаш йўли билан ИД фаолиятини давом эттириш ва кенгайтириш»га қаратилган ҳаракатларни амалга оширмоқда.

Тергов қўмитаси фикрига кўра, Гаджиев томонидан ИШИДни қўллаб-қувватлаш шунда ўз ифодасини топганки, «у 2011 йил «Черновик» газетасида Исроил Ахмеднабиев (Абу Умара Саситлин) хайрия фаолияти ҳақида материаллар чоп қилган». Бу маълумотлар ўқувчиларда Ахмеднабиев томонидан ташкил қилинган «Ансар» фондига хайрия маблағлари киритиш истагини уйғотиш учун қилинган эканлигига Доғистон бўйича РТҚ ТБ ўта муҳим ишларни тергов қилиш бўйича 3-бўлим ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Надир Телевов.

Бунда терговчилар «Ансар» маблағларнинг бир қисмини «Ислом давлати»га ўтказиши ҳақида журналист биларди деган фикрни айтмоқдалар:

«Ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажариш учун терроризмни молиялаштиришни амалга оширган, чунончи, «Черновик» газетаси ходими бўлган ҳолда 2011 йилдан 2019 йилгача пул маблағлари тўплаш мақсадида, «Ансар» фонди томонидан тўпланган маблағларнинг бир қисми Сурияда ҳаракат қилувчи террористик ташкилот фаолиятини давом эттириш учун йўналтирилганлигини билса-да, газетада Ахмеднабиев томонидан фақат хайрия ишлар амалга оширилгани ҳақида ёлғон хабарлар жойлаштирган».

Терговчининг маълумотларига кўра, Гаджиев газетада Саситлин ҳақида ёзганлиги оқибатида аниқланмаган сонли фуқаролар ушбу фондга пул ўтказган, ундан камида 6 млн рубли террористик ташкилотнинг моддий-техника базасини кучайтириш учун фойдаланилган.

Бунда тергов Гаджиевнинг бу мақсадда айнан қайси маълумотларни чоп этганини кўрсатмайди, уларнинг мазмуни ёки экспертизалар натижаларини келтирмайди, шунингдек, тергов версиясини тасдиқлайдиган биронта бошқа маълумот келтирмайди.

Гаджиевга Россия Федерацияси ЖК 205.5-моддаси 2-банди (террористик ташкилот фаолиятида иштирок этиш) ва 205.1-моддаси 4-банди (терроризмни молиялаштиришни ташкил қилиш) бўйича айбловлар қўйилган.