Биз унинг ўлдирилиши қасддан уюштирилган, кейинчалик эса унинг танаси консулхонадан олиб чиқиб кетилган деб ҳисоблаймиз», - деди турк амалдори шанба куни Reuters агентлигига.
Саудиянинг консулхонадаги манбаси Хашокджи консулхонада ўлдирилганини инкор этди ва билдирилган айбловлар асоссиз деб айтди, хабар беради Reuters агентлиги.
Бу янгилик Саудия ҳукуматининг машҳур танқидчиси сешанба куни қиролликнинг Истанбулдаги консулхонасига ҳужжатлар олиш учун кириб кетганидан кейин тўрт кун ўтгач пайдо бўлди. Кейинчалик президент Эрдўған саудиялик журналист тақдири борасида умид қилишини билдирди ва шу тариқа қотиллик ҳақида тахмин ҳали узил-кесил эмаслигини маълум қилди.
Эрдўған якшанба куни журналистларга ҳукумат консулхонага кириш ёзиб олинган барча видеоёзувларни кўриб чиқаётгани, сешанба куни журналист ғойиб бўлганидан кейин мамлакатга кириб келаётган ва чиқиб кетаётган барча авиарейсларни назорат қилаётганини маълум қилди.
«Мен [масалани] кузатиб боряпман ва биз натижалар [расмий натижалар] ҳақида бутун дунёга хабар берамиз», - деди Эрдўған.
Нима бўлганда ҳам, шанба куни Анқара расмий тергов ишлари бошлангани ҳақида маълум қилди. Кузатувчиларнинг хабар беришларича, Туркия Саудия Арабистони билан муносабатларда одоб сақлаш ва у билан уришиб қолмасликка ҳаракат қилмоқда. Бироқ, агар миш-мишлар ўз тасдиғини топадиган бўлса ва саудияликлар ҳақиқатда мухолиф журналистни Туркия ҳудудида қатл этган бўлиб чиқса (ҳатто консулхона шундай саналган унинг суверен ҳудудида бўлса ҳам), бу Анқаранинг кескин жавобига сабабчи бўлиши, муносабатларнинг сезиларли даражада ёмонлашувига олиб келиши мумкин.
Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, журналистнинг (The Washington Post муаллифи) бундай ўлдирилиши Саудия ҳукумати, айниқса, шаҳзода Муҳаммад бин Салмон имиджига берилган ҳалокатли зарба бўлади.