loader
Foto

Психоанализ сиёсий технология сифатида

Бугунги ижтимоий ҳаётнинг асосий муаммоси аҳолининг умумий бефарқлиги, одамларда сиёсий ҳаёт учун ички рағбатнинг йўқлиги ҳисобланади. Халқ ич-ичидан "бўшалган" кўринади. Ҳар қандай фаолият маъносиз кўринади, учраши мумкин бўлган хавфлар ва ундан ҳам кўпроқ қурбонликлар аҳмоқлик, ҳар қандай ғоялар виртуалдир. Партиялар, ҳаракатлар, барча мафкураларнинг барча лойиҳалари шу руҳий ҳолатда худди “ёлғондакам”дай мавжуд. Шунга қарамай, руҳий жиҳатдан ўта безовта қилувчи фонда маълум бир "миллий ғоя" (баъзида унутиладиган) учун суст изланиш мавжуд.

Умуммиллий миқёсдаги чинакам маънавий фалокат бўлаётган воқеаларнинг моҳиятини тушуниш учун катта жамоаларнинг чуқур психологиясини у ёки бу тарзда баҳолашга имкон берадиган илмий усулларни кўриб чиқиш, усиз биронта цивилизация бўла омайдиган руҳий ертўлани аниқлаштириш керак. Сўнгги йилларда китобхонлар жамоатчилигининг маданий ва мафкуравий кундалик ҳаётида психоанализ классикларининг китоблари, нафақат Зигмунд Фрейд томонидан, балки унчалик таниқли бўлмаган, ушбу мактабнинг яна бир йўналишининг маълум даражада "эзотерик" мафкурачиси Карл Юнг томонидан ёзилган китоблар ҳам пайдо бўлди. Юнг чуқур ишлаб чиқилган "жамоавий онгсизлик" тасаввурининг муаллифи бўлиб, одамларнинг алоҳида гуруҳлари, бутун халқлар ва охир-оқибат, бутун инсоният унга чўмади.

Муайян халқнинг "жамоавий онгсизлиги" - бу ўзига хос қатламали пирог бўлиб, унда кескин фарқ қиладиган тартибларнинг таркибий қисмлари мавжуд. Жамоанинг уйғоқ онгига энг яқин бўлган тарихий жароҳатлар хотираси бўлиб, унинг атрофида инсон жамоаси - этнос ёки суперетник шаклланиш бирлашади. Шундай қилиб, СССР халқлари учун совет ҳамжамиятини шакллантирган тарихий жароҳат 1917 йилги инқилоб, кейин эса - ва ҳатто кўпроқ даражада – Иккинчи Жаҳон уруши эди. Айнан 1945 йилдаги ғалабага олиб келган улкан қурбонлар билан барча халқ кучларининг тўрт йиллик фожиали кескинлигининг жароҳати миллий "янги тарихий ҳамжамият" - совет халқи унинг атрофида шаклланган "йиғилиш нуқтаси" бўлди.

Тарихдан ташқари “жамоавий онгсизлик” ўтмишдаги, архивланган маънавий анъаналар ва мафкуралар таъсирида ҳам шаклланади. Шундай қилиб, масалан, Россия сувга чўқинтирилгандан сўнг, қадимги бутпарастлик дини, гўё фолклор, нотўғри қарашлар, халқ маросимлари ва бошқалар орқали ўзини ҳис қилиб, руҳий тубанликка чўкади. Аммо масала шу билан тугамайди. Бўлинишдан сўнг, Никон ислоҳотини оддий даражада қабул қилган православлар эски насронийликни "жамоавий онгсизлик"нинг ўзига хос қўшимча қатлами сифатида кўтара бошладилар. Инқилобдан сўнг, бутун халқ ягона таълим тизимига қаратилганда, уларга диалектик материализмни ўргатишни бошладилар ва Никон христианлиги у ерда халқ қалбининг "тубга чўкиши"га йўл олди.

Ҳозирги кучини ва устуворлигини йўқотган анъаналарнинг бу қатламлари "пастда" жуда фаол. Улар мураккаб тарзда аралашади, кундалик онгга, кундалик ғояларга босим ўтказади ... "Жамоавий онгсизлик" ҳозирги вақтда онгли идеал - "супер-Мен" вазифасини бажарадиган энергия манбаи. Дарҳақиқат, ўзимизнинг психоаналитикларимиз совет маросимлари амалиётида эски анъаналарга тақлид қилганда, худди шу схема бўйича йўл-йўриқ кўрсатди: санамлар тасвирланган эски қизил бурчаклар ўрнига Ленин хоналари ва қизил бурчаклар, салибчилар юриши ўрнига раҳбарларнинг портретлари, руҳонийлар ўрнига партия ташкилотчилари ва бошқалар

«Супер-Мен» (ёки ғарб атамаларида «супер-эго») барча замонларда ҳар қандай цивилизация жамиятининг сўзсиз доминантаси ҳисобланади. Бу принципиал идеал альтруизмни, қонунларга итоат қилишни, қийинчиликларга чидашни ва ниҳоят, ўзини қурбон килишни рағбатлантиради. Тўлиқ шакллантирилмаганлик, ўта рационаллик «Супер-эго»га хос бўлган жиҳат ҳисобланади. Ҳақиқий диний анъана ҳақида гап кетганда, бундай супер рационаллик мутлақо табиийдир. Диндорнинг дунёқараши онгли равишда қабул қилинган догмаларга асосланади. Агар биз замонавий агностиклар билан шуғулланадиган бўлсак (ва улар анъанавий диндорларга қараганда "супер-эго" томонидан бошқарилмайди), унда уларнинг яхшилик, зарурат билан оқилона бўлган энг юқори қадриятлар ҳақидаги ғоялари самарали бўлиши учун атайлаб охирига етказилмаган ҳолатда қолиши керак. Замонавий Европа агностиги ҳеч қачон Рим папаси ёки Далай-ламанинг шахсияти унинг учун ўз кўзлари билан тақдим этилган яхшиликнинг ажойиб ўлчовини ўзида мужассам этганлигини онгли равишда тан олмайди. Бироқ, онгсиз даражада, бу айнан шундай.

Совет кишилари учун уларнинг сохт диний идеали («супер-эго») «коммунизм» сўзи билан ифодаланган. Зиёлилар ва оддий одамлар, коммунизм ҳақида гапирганда, хилма-хил, жумладан, фантастик мулоҳазаларга мурожаат қилган. Алексей Толстойнинг «Мовий шаҳарлар»и ва Платон қаҳрамонларининг улкан орзу-умидлари, Вернадский ноосфераси, «Андромеда тумани» ва «Марсдаги боғлар» — буларнинг ҳаммаси бир вақтнинг ўзида "трансцендент" ва моддий ҳолатдаги бир умумий, тўлиқ шакллантирилмаган, лекин буюк Неъматнинг жалб этувчан образининг бир қисми эди. Айнан у – неъмат – ёшларни тайгадаги шаҳарлар, БАМ, турли ГЕСлар қурилишида ўз соғлиғи ва ёшлигини қурбон қилишга мажбур қиларди… Бу Александр Проханов ўз матнларида бир неча марта «қизил маъно» деб атаган нарсадир. Бу "қизил маъно" га кучли зарбалардан бири 1961 йил КПСС 22-съездида қабул килинган Хрушёвнинг «Партия дастури» томонидан етказилган эди. Гап Хрушчев бир авлод ҳаёти давомида коммунизм қуришни ваъда қилганида ҳам эмас (атайлаб тўлиқ шакллантирилмаган «қизил маъно»ни татбиқ этиш) - йигирма йил ичида Хрушчевнинг жуда жиддий психологик айби бу "қизил маъно"ни озиқ-овқат маҳсулотлари мўл-кўллиги сифатида аниқ белгилаб қўйганлигида эди!

Хрушчевгача, коммунизм даврида "колбаса сероб бўлиши" аниқ эди, лекин бу коммунизмнинг моҳияти бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган. Хрушчев ва ундан кейин профессионал мафкурачилар ва шарҳловчилар аниқ таъкидладилар: ҳа, айнан шундай. Ноосфера, термодинамиканинг иккинчи қонуни инсониятнинг космик вазифаси сифатида тугатилиши ҳақида гапирганлар ва бошқа "қизил" космист-орзучилар "Худони қуриш" билан шуғулланадиган диндор хаёлпарастлар сифатида қораланди. Айнан шу нарса Горбачёвнинг қайта қуриш йилларида совет халқининг "супер эго"сига қарши иккинчи, якуний зарбани тайёрлади.

Ўшанда нима рўй берганди? Янги демократик концептнинг сон-саноқсиз оммалаштирувчилари буюк совет афсонасини батафсил тасвирлаб, шакллантириш ва очишга киришдилар. Бу сохта-диний "қизил маъно" бир неча авлодлар учун миллий руҳиятнинг пастки қатламларидан пастдан улкан энергия оқимини олди. У онгсиз, христиан мазҳабининг қатламлари ва ҳатто у ерда сақланадиган энг қоронғу ва энг қадимги фолклор-бутпараст қатлам мақомига ўтган насроний қатламидан кўтарилган илиқликдан озиқланган.

Қайта қуриш психоаналитиклари "сир"ни портлатиб, таҳқирлашди. У эса жуда катта ҳам, жуда мураккаб ҳам эмас эди. Совет "супер-эго"сининг сохта-диний майдонида маневр учун жой йўқ эди, чекиниш учун жой йўқ эди. Моддий-космик жабҳада мағлубиятга учраган совет коммунисти трансцендентга чекина олмади, чунки у рационаллик каби догмаларга боғланган эди. СССРда оператив фикрлаш воситасининг ривожланмаганлиги Коротичлар, Шахназаровлар, Гайдарларни танқид қилиш ҳалокатли бўлишига олиб келди (гарчи бошқа бирон бир мамлакатда "супер-эго" га бир хил миқёсдаги "сакраш" бўлганида ҳам, ҳеч қандай ҳолатда маънавий фалокатга олиб келмасди).

Қўшма Штатларда ўн йилликлар давомида либерал зиёлилар оддий америкаликларнинг миллий-ватанпарвар буюк давлат "супер-эго" ни таҳлил қилиб (ва унга тупуриб) келишди. Ҳеч нарса бўлмади! Ҳатто Вьетнам уруши йилларида урушга қарши ҳаракатнинг шиддати ҳам бугунги кунда ҳам қувноқ зарба беришда давом этаётган "Америка орзуси"нинг умуртқасини синдира олмади. Гап шундаки, совет халқи ўз зиёлиларига ҳаддан ташқари ишонган, уни ҳаддан ташқари севган. Бизда энг кўп ўқийдиган аудитория бор эди, ҳар қандай колхозда Коротичевнинг "Огонёк"и охирги саҳифасигача ўқиларди. Ўз вақтида "День" газетаси актер Михаил Ульянов совет тузумига орқа томонидан пичоқ билан даҳшатли зарба берганини ёзган эди: актер маршал Жуков образи билан боғлиқ тасаввур қилинарди ва тўсатдан режиссёр Сергей Соловьёвнинг олдига бориб, диссидент фильмида советларга қарши бўлган профессор ролини ўйнади. Одамлар учун бу Маршал Жуковнинг ўзи "қизил маъно" дан воз кечган билан деярли бир хил эди!

Жамоавий онгсизликдан энергия олган идеал - "супер-эго"ни таҳлилий рационаллаштириш, шакллантириш ва шу билан ўлдиришда одамларнинг ички руҳий "осмонида" ўзига хос қора туйнук ҳосил бўлиб, у орқали руҳий «ер» энергияси бирдан тарк этди. Асрлар давомида онгсизликнинг қора тупроғини қатлам бўлиб қоплаган нарса - бутпарастлик, насронийлик, секталар, космизм бир деганда йўқ бўлди. Бунинг белгиси - ва исботи! - эҳтимол, илгари ички зулматда, айтилмаганликда мавжуд бўлган архетип тушунчалар бугун юзага чиқади ва кундалик онгнинг мажбурий бўлмаган элементлари сифатида постмодерн сифатида ўйналади. Совет даврида оммавий дискурс сифатида тасаввур қилиб бўлмайдиган, ҳали таназзулга учрамаган ўша бутпарастлик бугунги кунда зериккан аҳмоқларнинг "ултрамаданий" ўйинлари учун майдонга айланмоқда. Икки авлод олдин одамларни тақиқланганлиги ва қувғинлари билан қиздирган насронийлик (парадоксал равишда коммунизмнинг узоқ кутилган ҳақиқатига айланган бўлса-да), бугунги кунда у намойишкорона тақиб юриладиган хочга айланди ва кавказликларни таҳқирлашга айланди. Туз кучини йўқотди. Барча дискурслар виртуалга айланди.

Қанчалик ғалати туюлмасин, бу имманент моддий “макон”да динга тақлид қилишга уринишларнинг бутунлай барбод бўлишини англатади. Йигирманчи асрда сохта-диний ва методологик жиҳатдан материалистик бўлган ҳамма нарса - миллий социализм, коммунизм, "дунё қишлоғи дунё шаҳрига қарши" ва шунга ўхшаш лойиҳалар йўқ қилинди ва ҳеч қачон қайтиб келмайди. Кўп жиҳатдан, бу "супер-эго" мавжудлигининг ўзи аллақачон "изланган ҳақиқат"ни излаган одамдан бегоналаштириш эканлиги сабабли ҳам рўй берди. Мақсадлари сизнинг ҳақиқий ички мақсадларингиз бўлмаган муассасаларга идеалингизни ишониб топшира олмайсиз! Сиёсий ироданинг тикланиши фақат динни сиёсийлаштириш ва Ғарб Уйғониш даврида охирги марта қўллаган онг усулларига қайтиш билан бўлади. Ахир, энди биз ҳам ўзига хос ўрта асрлардан чиқяпмиз ...

Ҳайдар Жамол

Абу Муслим таржимаси