loader
Foto

Товуқ гўштини пишираётганда, унда "саломатлик учун жиддий таҳдиди" борлигига эътибор беринг

Тўртинчи канал орқали намойиш этилган ҳужжатли фильм Британияд саноат усулида товуқ гўшти ишлаб чиқаришнинг энг нохуш сирларини ошкор қилади.

Морланд Сандерс (Morland Sanders) махфий журналистик текширув ўтказди ва бундай ишлаб чиқаришнинг соғлиққа етказдиган зарарини ўрганди.

У супермаркетларда сотиладиган товуқлар кўпинча хавфли бактериялар манбаи эканлигини аниқлади, гарчи дўконлар бизни уларнинг соғлиқ учун мутлақо хавфсиз эканлигига ишонтирса ҳам.

Харидорлар баъзи супермаркет маҳсулотларининг ёрлиғида қизил трактор логотипи борлигини билишади. Бу озиқ-овқат маҳсулоти сифати сертификати – ҳар ҳолда бизни шунга ишонтирмоқчи бўлишади.

Ушбу белги одатда супермаркетлардаги органик ва янги маҳсулотларда топилади. Сертификат, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнида ҳайвонларни тўғри сақлаш бўйича талаблар бажарилганлигининг кафолати ҳисобланади.

Бироқ, қизил трактор логотипи туширилган супермаркет товуқ маҳсулотлари текширилганда, ушбу маҳсулотларнинг 80 фоизида нажас борлигини аниқланди.

Таҳлил шуни кўрсатдики, синов учун олинган намуналарнинг деярли ярмида антибиотикларга чидамли бактериялар мавжуд.

Жеймс Хаттон институтидан микробиолог ва эколог доктор Лиза Авери (Lisa Avery) бу бактериялари бўлган товуқ гўштини истеъмол қилсангиз, "потенциал хавф" борлигини тушунтирди. Гап шундаки, "инсон асоратлар билан тўла инфекцияни юқтириши мумкин ва даволаниш учун унга антибиотиклар керак бўлади".

«Бу ҳолатда антибиотиклар керакли самара бермайди».

Доктор Эвери давом эттиради: «Айни пайтда бу инсон саломатлигига энг жиддий таҳдидлардан биридир. Оқибатда биз шундай вазиятга тушиб қолишимиз мумкинки, антибиотиклар таъсир қилмай қўяди ва шунда айрим оддий юқумли касалликлар бедаво бўлиб қолиши мумкин». Доктор британияликлар уйда товуқ пиширганда нимани ёдда тутишлари кераклиги ҳақида гапирди.

Аввало, товуқларни ювиш керак эмас. Улар пишириладиган қозон ёки товадан бошқа нарсага тегишига йўл қўйилмаслиги керак. Бундай гўштга қўлингиз текканидан кейин уни албатта ювишингиз керак.

"Товуқларингизни яхшилаб пиширинг ва уларни ҳеч қачон ювманг", деди у.

“Товуқни қадоқдан чиқарганингизда, дарҳол товага солинг, кейин қўлингизни ювинг. Қўлингизни уни ювмагунингизча, бошқа ҳеч қандай юзаларга тегманг"

Бактериал ифлосланиш хавфини қадоқдаги кўрсатмаларга риоя қилиш орқали ҳам камайтириш мумкин.