АҚШ Конгресси Россияни Украинага бостириб кириши учун изоляция қилишнинг Қонунчилик вариантларини ўрганишда давом этмоқда.
Хусусан, улар Россия нефтига қўйилган тақиқни кўриб чиқмоқда, деди АҚШ Конгресси қуйи палатаси Спикери Нэнси Пелоси, дея хабар қилади The Hill.
"Бизнинг қонунимиз Россиянинг нефт ва энергетика ресурсларини АҚШга олиб киришни тақиқлайди, Россия ва Белоруссия билан нормал савдо алоқаларини бекор қилади, шунингдек, Россиянинг Жаҳон савдо ташкилотига киришини рад етиш учун биринчи қадамни қўяди", деди Пелоси ўз ҳамкасбларига ёзган мактубида.
Унинг таъкидлашича, Вакиллар палатаси ижроия ҳокимиятига Россия импортига тарифларни оширишга рухсат беради.
Бундан ташқари, Президент Джо Байден маъмурияти Украинага гуманитар, ҳарбий ва иқтисодий кўмак учун 10 миллиард доллар сўраган.
"Конгресс ушбу фавқулодда молиялаштиришни ушбу ҳафтада ҳукуматнинг кенг қамровли молиялаштириш қонунчилигининг бир қисми сифатида тасдиқламоқчи", дея қўшимча қилди Пелоси.
28 февраль куни Британия ҳукумати Россиянинг Украинага бостириб киришига жавобан қўшимча чекловли иқтисодий чораларни кўриш ниятини эълон қилди ва уларни Россия Федерацияси Марказий банкига қарши мулжаллади.
24 февраль куни Буюк Британия ВТБ-Банк активлари ва «Аэрофлот» операцион имкониятларини музлатиб қўяётганини эълон қилди. Буюк Британия Бош вазири Борис Джонсон Россиянинг бошқа банкларига қарши санкцияларни ҳам ваъда қилди.
Қўшма Штатлар эса Россиянинг доллар, фунт ва иенада бизнес қилиш қобилиятини чеклашини айтди, шунингдек ВТБ ва бошқа банкларга қарши санкциялар киритди.
Европа Иттифоқи диктатор Лукашенко Украинага қарши уруш жиноятлари шерик бўлган Беларусни ҳам SWIFT дан узиб қўйиши мумкин.