loader
Foto

Ўзингизга дўст тутманг...

Кўпчилик учун дўстлик бу – вақтинчалик зарурат, уларнинг ортида лоқайдлик ва бўшлиқ яширинган бодаблик, хушмуомалалик, диққат-эътибордир. Қиёмат куни қизиқ бир ҳолат кузатиладики, ортида жаҳаннам дарвозаси очилай деб турган кишилар, кимдир бошқалар учун шафоат қилиш ҳуқуқидан фойдаланаётганини кўргач, қуйидаги сўзларни айтади: "Мана энди биз учун шафоатчилар ҳам йўқ. Бирон қадрдон дўст ҳам йўқ. " (Шуаро сураси, 100-101)

Дўстликдан фарқли равишда, имонга, юракларнинг бирлик даражасига асосланган дўстона ва биродарона муносабатлар бу ҳаёт билан чегараланиб қолмайди, балки абадийликка ҳам ўтади. Шу муносабат билан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларидан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Умар розиллоҳу анҳунинг бундан 1400 йил аввал айтган, лекин ҳозирги кунда илмий фикрлаш ва техника тараққиёти соҳасида катта ютуқларга эришган ҳозирги замон кишилари учун ҳам долзарблигини йўқотмаган: "Агар мен ҳар куни рўза тутиб, ҳар тунни ибодат билан ўтказсам ҳам; ҳаттоки менга ва қалбимдаги энг қимматли бўлган нарсаларимни Аллоҳ йўлида тарқатиб юборсам; шу билан бир пайтда, агар буларнинг барчаси билан ўлиб кетсам, лекин Аллоҳга итоат этадиган ва диндор инсонларга нисбатан қалбимда муҳаббат бўлмаса, мен қилган эзгу ишлар менга ёрдам беришининг эҳтимоли жуда паст".

Очиқ яшаш жуда қийин, гарчи бу бошқалар сиз учун ҳаракат қилишга қодир бўлиб чиқмасада, ўзингизни улар учун қатралаб тарқатишни ўрганиш осон бўлмайди. Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу айтдилар: “Ростгўй биродарларни дўст тут! Уларнинг ғамхўрлиги остида яшайсан. Зеро, улар кенгчилик, саодат вақтида зийнат, бало-офат келганда ҳимоя асбоби. Биродаринг масаласини чиройли ҳал эт, келиб қолганда ундан ғазабланмайсан. Душмандан узоқда бўл, ишончсиз дўстдан эҳтиёт бўл! Аллоҳдан қўрққан киши ишончли бўлади. Фожир билан суҳбатдош бўлма. Фисқу-фужури сенга ҳам ўтади. Фожирни сирингдан огоҳ этма. Бир ишингда Аллоҳдан қўрқадиган инсонлар билан маслаҳатлаш!”

Хуросонлик тақводор Фузайлнинг сўзларида образли таққослашнинг ажойиб қирраларини кўриш мумкин: "Киши ўз биродарига муҳаббат ва меҳрибонлик билан қараган чоғ, Аллоҳ Таолога итоат қилиш намоён бўлади". Бу ерда муҳаббат ва меҳрибонлик итоатнинг таркибий қисмлари сифатида бежизга кўрсатиб ўтилмаган, ахир дўстона муносабатларда самимий, раҳмдил ва субутли бўлиш қийин, лекин имконсиз эмас.

Юқорида берилган саволга қайтиб, эътиборингизни шунга қаратмоқчиманки, Муқаддас Қуръони каримда «яҳудий ва насронийларни дўст тутманг, уларни ўзингизга ҳомий деб билманг» дейилмаган, балки қуйидаги сўзлар келтирилган: "Эй иймон келтирганлар! Яҳудий ва насороларни ўзингизга дўст тутманг..." (Моида сураси, 51). Шуниси қизиқки, «авлиё» сўзининг мазмуни изоҳлаб берилган Қуръони каримнинг рус тилига мазмунга оид биронта таржимаси йўқ. Ахир Қуръонда "зумаля" (ўртоқлар, биродарлар, ҳамкасблар), "асдиқа" (дўстлар) деб ёзилмаган, балки айнан "авлия" фойдаланилган, бу эса – максимал даражада яқин кишилардир. Мусулмон халқларда "валиюл-ла", "авлияул-ла", яъни умумий тарзда Худога яқин одамлар ибораси жуда тарқалган. Худди шундай максимал яқинлик (қалбга-қалб) одамлар орасидаги ўзаро муносабатларда ҳам кўзда тутилади. "Авлия’" тутманг, яъни улар сиз учун энг қимматли нарса – Имон ва эътиқод, урф-одатлардан улар учун воз кечишга тайёр бўлган одамлар бўлмасин. Қуръонда ёдга олиб ўтилган одамлар каби, бошқа ҳар қандай мусулмон бўлмаганлар ҳам  мусулмонлар учун дўст, шерик, қўшни бўлиши мумкин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида ва ундан кейин ҳам айнан шундай бўлган. Бунда муносабатлар нормал, ҳалол, олижаноб бўлиши лозим, лекин қалб даражасида эмас. Ахир, ёлғиз ва ягона Яратгувчига ишонмайдиган одам билан соф юқори дўстлик кўплаб йўл-йўриқлардан узоқлаштириши, имонни заифлаштириши, бу дунёда ҳам, боқий дунёда ҳам Худонинг олдидаги ҳолатимизга жиддий зарар этказиши мумкин.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам дейдиларки: “Киши “ҳалили”нинг динида бўлади. Сизлардан бирингиз бир киши билан “ҳалил” бўлмоқчи бўлса, яхшилаб қарасин” (Абу Довуд, Термизий, Ҳоким ривоят қилган). Яъни, ким билан бундай юксак муносабатлар юзага келган? Агар мусулмонлар билан бўлса, демак, унинг ўзи мусулмон, агар мусулмонлар билан бўмаса, демак, бундай одам ўзига ва ўз тамойилларига хиёнат қилиши, осонлик билан спиртли ичимлик ичиб қўйиши, қаердадир ёлғон гапириши мумкин. Яъни у аста-секинлик билан ҳаракатлари билан эътиқодини ўзгартиради, конформистга айланади.

Барча зарур нарсаларни бажариб, такомиллашиб, ҳар қандай камчиликлардан халос бўлиб, амаллар билан ахлоқийликни кўтариб, фақат Аллоҳга умид қилиш, фақат Угина ҳақиқий, тўлақонли дўстлик ҳиссини ҳадя этишини ёдда тутиш лозим: "Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли зотдир " (Анфол сураси, 63).



P.S. Хулоса тариқасида шуни айтишни лозим топдимки, "авлиё" сўзини "дўстлар" деб таржима қилиш хато, каноник жиҳатдан нотўғри ва ижтимоий зарарли ҳисобланади. Мусулмонларга, бошқа кўпчиликдан фарқли равишда, уларнинг қонига, шарафига ва мулкига тажовуз қиладиган яққол душманлардан бошқа ҳаммага нисбатан тинчликсеварлик, очиқлик, самимийлик хос бўлган.

Мусулмонлар доимо Аллоҳ таоло олдида, Унга яқин бўлганлар олдида қалби, амали ва ҳаракатлари билан  авлиё бўлишга интилиб келган ва интилади. Бу бошқа дин ёки маданиятга мансуб кишилар олдида ҳалол, олижаноб ва ишончли бўлишга халал бермайди. Ахир улар диндорларни ҳам, динсизларни ҳам – барча одамларни яратган Парвардигор олдида диндор бўлишга ҳаракат қилади. Улар олижаноблик ва самимийлик орқали танлаган йўллари тўғри эканлигини бошқаларга кўрсатаётганини тушунади.

Агар кимдир охирги Муқаддас Китобнинг маъносини тушунмаса, Худонинг охирги пайғамбари рисолатининг моҳиятини тушунмаган бўлса, бу унинг шахсий камчилиги ва хатосидир.

Муаллиф: Шомил Алаутдинов

Абу Муслим таржимаси