loader
Foto

Аллоҳ авлиёларининг аломатлари

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ривоят қилдилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: «Аллоҳнинг авлиёлари кимлар?» Расули акрам жавоб бердилар: «Кўрганда Аллоҳнинг зикри ёдга тушадиган бандалардир». Бошқа бир ривоятда эса: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан сўрадилар: «Кимлар билан ўтириб ҳамсуҳбат бўлганимиз хайрли, ё Расулуллоҳ?» Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) дедилар: «Кўриниши Аллоҳнинг зикрини ёдга туширадиган, сўзлари хайрли ишларингизни кўпайтирадиган, амали билан сизларга охиратни эслатадиган бандалар билан». Улар авлиёлар бўлиб, Аллоҳ таолонинг уларда зоҳирий аломатлари намоён бўлган. Уларда Аллоҳга курбат кўрки,    улуғворлигининг нури, ҳайбатининг ҳашамати, виқорининг шукуҳи мужассам бўлган. Авлиёларга назар солган одам, улардаги малакут асарини кўрадилар. Буларнинг барчаси уларнинг қалбларидан нур олади. Чунки қалб нур манбаидир, инсоннинг юзи мана шу манбадан сув ичади. Агар қалбда ваъд (охират хушхабари) ва ваъийд (охиратдаги таҳдид) Султонининг нури жо бўлган бўлса, у нур одамнинг юзига балқиб чиқади. Бу чеҳрага кўзинг тушса, у сенга яхшилик ва тақвони эслатади. Қалбингга эзгулик маҳобати, Аллоҳ таолонинг амрларни билиш илми жойлашади. Агар ин-соннинг қалбида ҳақиқат Султонининг (яъни, Аллоҳ таолонинг) нури жо бўлган бўлса, унинг чеҳраси сенга ростгўйлик ва тўғриликни эслатади, сени эса ҳақ йўлдан юришга ва ҳидоятга ундайди. Агар унинг қалбига Аллоҳтаолонингулуғворлик, ҳашамат, куч-қудрат нури жо бўдган бўлса, у бандага назар солишинг сенга Парвардигорингнинг азаматини, буюклигини ва маҳоба-тини эслатади. Аллоҳ таолонинг бандаси қалбига берилган нурдан унинг юзи сув ичади (нурли бўлади), зеро, Аллоҳтаоло Қуръони каримда айтади: «Аллоҳ улар(нинг юзлари)га тароват, (дилларига) сурур бахш этар» (Инсон, 11). Дарҳақиқат сурур қалбга, жилва эса чеҳрага берилади. Банда Аллоҳ таолодан рози бўлиб қалби сурурга тўлса, унинг қалби Аллоҳнинг нуридан ёришади, парда (тўсиқ) очилиб, қалбга кирган нурдан унинг юзи жилваланади.

Одамлар уч тоифадир, ҳар бир тоифа ўзидаги бор нарса билан танилади. Аллоҳнинг ҳаром ва ҳалолини билган уламоларда илмнинг аломатлари намоён бўлиб, улар ўзларидаги илм билан таниладилар. Аллоҳнинг бандаларига юритаётган тадбирларини англаган ҳакимларда ҳикмат илмининг аломатлари намоён бўлиб, У билан таниладилар. Аллоҳ таолони билган уламоларда унинг нури, ҳайбати ва виқорининг аломатлари намоён бўлади. Улар Аллоҳ билан таниладилар, ана ўшалар авлиёдирлар. Ана ўшалар ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Жуҳайфага бундай деганлар: «Уламолардан сўра, ҳакимларга аралаш, кубаролар билан ҳамсуҳбат бўл». Чунки улар билан суҳбат қуриш шифо, уларни кўриш даво. Зоҳидлар, обидлар, тақводорлар шу ном билан таниладилар, уларни «зоҳид», «муттақий» деб атайдилар. Аммо валий келиб қолса, бу каби барча фикрлар қалбдан чиқиб кетиб, унутцлади, унга назар солганларнинг қалбида Аллоҳнинг зикри устун келади. Амр ибн Жумуҳдан ривоят қилинган ҳадисда шундай дейилади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Аллоҳтаоло айтади: «Авлиёлар менинг бандаларим, яратган махлуқларим ичида менинг маҳбубларим. Улар (бандаларга) мени зикр қилишни эслатадилар, Мен ҳам уларни зикр қилишни (бандаларга) ёдга соламан».

Анас (розияллоҳу анҳу) ривояти: Дедилар: «Ё Расулуллоҳ, ҳамсуҳбат муаллим бўлишга қай биримиз энг муносиброқмиз?» Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Қараганда Аллоҳнинг зикри ёдга келадиганларингиз».

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) авлиёларни «сўзлари хайрли ишларингизни кўпайтирадиган» деб васф этдилар, зеро, авлиё Аллоҳ номидан гапиради. Кўрганда Аллоҳнинг зикрини ёдга туширадиган кишининг сўзлари хайрли ишларни ҳам зиёда қилади. Нотиқлар икки хил бўлади: улардан бири илм ҳақида китоблардан ёдлаб, одамлар оғзидан илиб олиб сўзлайди. Иккинчиси эса ушбу илмни Аллоҳдан олиб сўзлайди. Китобларга таянган нотиқ ўз гапига амал қилмаса, унинг сўзлари тингловчилар қулоқларига яланғоч ҳолатда киради. Агар бу нотиқ ўз гапига ўзи ҳам амал қиладиган бўлса, унинг сўзлари тўзиб кетган кийимли яланғоч ҳолида етиб боради, чунки улар нуроний қалбда эмас, балки ифлосланган қалбдан чиқди. Унинг имони амалпарастлик, иззатталаблик, тамагирлик ва дунё қолдиқларига очкўзлик пардаси билан ўралган. Аллоҳнинг номидан сўзловчи нотиқнинг сўзлари тингловчиларнинг қулоқларига безанган, бекаму кўст ҳолатда кириб боради, барча парда ва тўсиқларни куйдириб юборади, зеро, бу Аллоҳ таолонинг нуридир. Бу сўзлар нурга тўлган қалбдан нур ила отилиб чиқиб, эшитувчиларнинг қулоқларидан кириб бориб, қалбни ўраб олган гуноҳ ва маъсият, шаҳват зулмати, дунёга муҳаббат доғларини куйдириб юборади. Қалбда тавҳид нурини жо қилади, уни ёритиб юборади. Бу ҳолат худди кул ўраб олган чўғга ўхшайди. Кул чўғнинг ҳароратини, ёруғини кетказади. Лекин шабада эсса, кулни учириб кетади, чўғ янада алангаланади ва уйни ёритади.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) «амали билан сизларга охиратни эслатадиган» дедилар. Чунки унинг амалида нур, итоаткорлик, ибодатида сидқидиллик, виқор, ҳаловат ва салобат мужассам бўлган. Чунки у ибодатини худди Раббисини кўриб тургандек адо этади. Риёкор бандаларнинг амалларида эса бу нур, бу маҳобат, бу ҳаловатни кўрмайсан. Зеро, улар Аллоҳ билан таъма, қўрқув, ҳадик асосида муомала қиладилар. Эътиқод аҳли, яъни авлиёлар шавқ, эҳтирос ва мухаббат билан унга ибодат қиладилар. Қалблари Аллоҳга соғинч билан тўла, Унга ибодатни қалб ҳаловати, нафс ороми билан бажарадилар.

Расулуллоҳ (соллаллоху адайҳи ва саллам) Авф ибн Молик (розияллоху анҳу)га дедилар: «Агар сенинг икки қулинг бўлиб, улардан бири сенга хиёнат к,илса, ёлғон сўзласа, бошқаси эса тўғри сўзлаб, хиёнат қилмаса, улардан қай бири сенга суюмлироқ?» деди: «Тўғри сўзлаб, хиёнат қилмайдигани». Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сизлар ҳам Парвардигорингиз ҳузурида шундайсизлар».

Хаким Термизий асарларидан сайланма