loader
Foto

Лавров Афғонистон ва Ўзбекистон чегарасида террорчилар ва экстремистлар гуруҳлари кўпайиб бораётгани ҳақида маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, умумий ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгани ва тинч аҳоли орасида қурбонлар сони сезиларли даражада камайганига қарамай, Афғонистондаги хавфсизлик ҳолатини ҳали барқарор деб бўлмайди. ИШИД, “Ал-Қоида”, “Жамоат Ансоруллоҳ”, Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, Шарқий Туркистон (ИДУ, ИДВТ) ва бошқа халқаро террористик ташкилотларнинг фаолияти кескинликнинг жиддий омили бўлиб қолмоқда. «Миллий қаршилик фронти»даги панжшир партизанларининг фаолияти натижасида қўшимча кескинлик юзага келяпти.

"ИШИД ва уларнинг тарафдорларининг Марказий Осиё давлатларини беқарорлаштириш ва Россияга беқарорлик экспорт қилиш режалари алоҳида ташвиш уйғотмоқда. "Жамоат Ансоруллоҳ " ва Ўзбекистон Исломий Ҳаракати (ЎИҲ) бўлинмалари минтақада афғон-тожик ва афғон-ўзбек чагараларида тўплангани хавотирли сигналдир”, - деди Лавров.

Шунингдек, у Россия қўшни давлатлар, биринчи навбатда, Марказий Осиёда АҚШ ва НАТО ёки уларга хизмат қилаётган афғонларнинг ҳар қандай ҳарбий инфратузилмасини жойлаштиришни номақбул деб билишини қўшимча қилди.

"Бундай режалар давлатларимизнинг хавфсизлик манфаатларига ва Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг низом ҳужжатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларга зиддир. Сизларни қўшни давлатлар ҳудудига афғон қочқинларини жойлаштириш бўйича сўровларга ўта эҳтиёткорона муносабатда бўлишга чақирамиз. Мамлакатлар ва умуман минтақавий хавфсизлик учун катта хавф туғдирувчи салбий оқибатларни синчковлик билан ўйлаб кўринг. Агар бундай ташрифлар эзгу гуманитар шиорлар остида амалга оширилса ҳам, ҳушёрликни кучайтириш ўринли бўлмайди”, деди у.

Лавровнинг сўзларига кўра, НАТОнинг 20 йиллик ҳарбий ҳозирлигидан сўнг, афғон халқига ёт бўлган андозалар ва қадриятларни жорий этиш бўйича муваффақиятсиз экспериментдан сўнг “жамоавий ғарб” мавжуд гуманитар вазият, Афғонистон иқтисодиётининг аянчли аҳволи учун бевосита жавобгардир. Бинобарин, у инқироздан чиқиш ва вазиятни барқарорлаштириш учун асосий молиявий юкни ўз зиммасига олиши керак.

“Аммо, Вашингтон, биз бир неча бор гувоҳи бўлганимиздек, афғон фуқаролари ва қочқинлари, шу жумладан америкаликларга хизмат қилган ва ҳозирда АҚШ йўлида “транзит мамлакатларда” йўлда “тиқилиб қолган”ларнинг тақдири учун жавобгарликдан қочишга ҳаракат қилмоқда. “Афтидан, Вашингтон бу одамларни минтақада доимий равишда қолдиришга қарши эмас”, - дея қўшимча қилди у.

Вазир президент Байденнинг 2001 йил 11 сентябрьдаги теракт қурбонлари яқинларининг даъволари учун товон тўлаш зарурлиги баҳонасида Афғонистон Марказий банки ҳисобларининг ярмини блокировка қилиш ҳақидаги фармонини айниқса сурбет ва ҳатто масхара қилувчи деб ҳисоблайди.

"Афғон халқининг бу жиноятларни уюштиришга алоқаси йўқ эди. Очиғини айтганда, бу адолатсиз қарор Толибон ҳукуматининг вазиятни нормаллаштириш имкониятларини кескин чеклайди ва афғон қуролли кучлари ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг аксилтеррор салоҳиятини пасайтиради. Америкаликларнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга кўмаклашиш нияти самимийлиги жиддий шубҳаларни уйғотади”, деди у.