loader
Foto

Юз минглаб сурияликлар Туркия чегарасида тўпланиб қолди: одамлар режим ҳужумидан қочмоқда

БМТнинг жаҳон озиқ-овқат дастури (ВПП) ташкилотларидан бирининг ёзма баёнотига кўра, минтақадаги зўравонлик минтақадаги инсонпарварлик операцияларга тўсқинлик қилади.

Баёнотда айтилишича, ВПП ва унинг ҳамкорлари минтақадаги инсонпарварлик ёрдамини тақсимлашни тўхтатишига тўғри келган ва май ойидан бошлаб Хаманинг шимолий қисмида, Мадик яқинида 7000 киши билан боғланиш имкони йўқ. Минтақада иш билан боғлиқ қийинчиликларга қарамасдан, БМТ ҳали ҳам тинч аҳоли билан алоқа ўрнатишга ҳаракат қилмоқда ва сешанба куни Идлибдан Туркия томон 33 та юк машинасидан иборат сўнгги инсонпарварлик карвони жўнатилди.

Баёнотда шунингдек, айтилишича, сунъий йўлдош ёрдамида олинган тасвирларга кўра, сўнгги икки ҳафта ичида минтақада 18 000 декарт қишлоқ хўжалик ерлари ёқиб юборилган. Душанба куни БМТ, шунингдек, 2 миллион қочқиннинг режим зўравонлигидан қочиш учун Туркияга йўл олиш хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди. БМТнинг Сурия инқирози бўйича минтақавий инсонпарварлик координатори Панос Мумциснинг айтишича, "Агар бу давом этадиган бўлса ва рақамлар ўсишда давом этса, агар зиддият кучайиб борадиган бўлса, биз юз минглаб, бир миллион, икки миллион киши Туркия чегарасига йўл олишини кўрамиз".

Женевада Reuters га берган интервьюсида, Мумцис айтдики: «Биз ҳақиқатда тинч аҳоли яшайдиган ҳудудларда ва шаҳар ҳудудларида касалхоналар ва мактабларга таъсир кўрсатадиган ёки ҳақиқатда йўналтирилган ҳужумни кўриб турибмиз, аслида эса халқаро гуманитар қонунчиликка мувофиқ бундай бўлмаслиги керак».

Эслатиб ўтамиз-ки, Идлиб мухолифатнинг Суриядаги сўнгги анклавидир. Унинг урушдан олдин 1,5 миллион кишидан иборат бўлган аҳолиси 2007 йилнинг май ойида Туркия, Россия ва Эрон ўртасида эришилган Астана келишувига биноан, Сурияда сиёсий ечимга йўл топиш учун деэскалация ҳудуди бўлганидан кейин 3 миллион кишигача ўсди.