Унинг параддаги зерикарли нутқи "фашизмга қарши кураш", мавжуд бўлмаган "Украина фашистлари" ва Кремл "ўзини ҳимоя қилиши"керак бўлган НАТОнинг таҳдидлари ҳақидаги олдинги баёнотларни такрорлади.
Нима сабабдан Кремл раҳбарининг нутқи бу қадар зерикарли бўлгани ҳақида "IslamOnline.Uz" материалида ўқинг.
Кремлнинг эски қўшиқлари
Владимир Путин сўнгги бир неча ҳафта ичида биринчи марта, Россияда "победобесие" сохта-диний культига айланган «9 май» муносабати билан парадда иштирок этиш учун бункеридан чиқишига тўғри келди.
Кремл раҳбариятининг ушбу тадбирга бағишланган параддаги нутқлари узоқ вақтдан бери СССРнинг учинчи Рейх устидан ғалабаси мавзуси билан расмий равишда боғлиқ бўлиб келган. Одатдагидек, Путин ўз нутқининг асосий қисмини геосиёсий хаёлларга бағишлади, лекин тахминлар зид равишда, у Украинага қарши "махсус операция" ҳақида янги ҳеч нарса айтмади.
Кремл нутқ муаллифлари Украина ва НАТОга қарши анъанавий даъволарни ўз ичига олган зерикарли матнни тайёрладилар. Путиннинг нутқини битта гап билан ифодалаш мумкин: Россия Федерацияси НАТОдан ўзини ҳимоя қилиб, унинг ҳудудида "бандерачилар" ва "нео-нацистлар" бебошлик қилаётган Украинага "олдини олувчи зарба" берган.
"Ўтган декабр ойида биз хавфсизлик кафолатлари бўйича келишув тузишни таклиф қилган эдик. Ҳаммаси бекор, НАТО давлатлари бизни эшитишни хоҳламади... Донбассда жазо операциясига очиқчасига тайёргарлик кўрилаётган эди. Тўғридан-тўғри бизнинг чегарамизда таҳдид пайдо бўлди. Неонацистлар билан тўқнашув муқаррар эди", — деди босқинчи мамлакат президенти.
9-майгача бир қатор АҚШ ва Британия нашрлари ўзларининг разведкадаги манбаларига таяниб, Путин муваффақиятсиз "махсус операция" фонида Украинага уруш эълон қилиши ва аҳолини сафарбар қила бошлаши мумкинлигини ёзган еди. Шунингдек, маҳаллий ва ғарб ҳарбий экспертлари "ютуқ" сифатида Россия аҳолисига вақтинча ишғол қилинган Донецк, Луганск ва Херсон вилоятларининг Россия Федерациясига навбатдаги "қўшилиши" ҳам тортиқ қилиниши мумкинлигини истисно қилишмади. Аммо Путин бундай баёнотлар билан чиқмади.
Кремл йиғилишининг ўзига хос жиҳати, Путиннинг нутқи вақтида Москва устидан қуёш чарақлаб турган бўлса-да, гўёки ёмон об-ҳаво туфайли параднинг ҳаво қисмини ўтказишнинг бекор қилиниши бўлди.
"Парад ва Путиннинг нутқи очиғи рангпар кўринди. Кремлдаги кайфиятга бир қанча омиллар таъсир қилиши мумкин: санкциялар, Ғарб босими ва Россия босқинчи кучлари ҳозирда қандай вазиятга тушиб қолгани. Россия расмийларида мақтанадиган ҳеч нарса йўқ. Улар ҳатто ҳаво парадини бекор қилди, бу бизнинг қўмондонлигимизнинг Украинадаги Кремл авиациясининг мунтазам равишда йўқ қилингани ҳақидаги хабарларини тасдиқлайди", деди Вазиятни моделлаштириш агентлиги раҳбари Виталий Бала берган шарҳида.
Путиннинг қўрқувлари
Параднинг ҳаво қисмининг бекор қилиниши, шунингдек, Путин ва унинг телевизион тарғиботчилар либосидаги ёрдамчилари, юмшоқ қилиб айтганда, коллектив Ғарбга қарши ядровий таҳдидлар билан ҳаддан ошиб кетганлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Уруш бошида ҳам, "уч кун ичида" Украинани қўлга киритиб бўлмаслиги аён бўлгач, Путин мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовга Стратегик ракета кучларида (РВСН) "махсус режими" жорий қилишни буюрди.
Оқ уй вазиятни диққат билан кузатиб бораётганликларини қуруқ таъкидлаган бўлса-да, НАТО қўмондонлиги бундай буйруқни стратегик ракета кучларини аниқ ядровий зарба таҳдиди билан шай ҳолатга келтириш деб баҳолади. Ғарб матбуоти сарлавҳаларига қараганда, Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари худди шундай фикрда эди.
Ҳаво парадининг "эътиборли томони" учар қўмондонлик пункти - "қиёмат самолёти" - ядро қуролидан фойдаланишга тўғридан-тўғри ишора бўлиши керак эди. Ҳаво паради бўлмади. Бунинг ўрнига, Путин глобал можаронинг олдини олиш ҳақида баҳсларни бошлади. Ўтган ҳафта Путин атрофидагилар ядро уруши мавзусини қиздиришди. Бунга жавобан Қўшма Штатлар ва Британия Путинни жисмоний йўқ қилиш мавзусини қиздиришди. Парадга бир-икки кун қолганида эса Кремл ўз риторикасини тубдан ўзгартирди ва энди улар ядро қуролидан фойдаланишни хоҳламаётганга ўхшайди", деди ҳарбий эксперт Олег Жданов ўз интервьюсида.
Наҳотки Путин Украинадаги муваффақиятсизликлар фонида Ғарб билан ҳарбий-сиёсий қарама-қаршилик даражасини пасайтиришга ҳаракат қиляпти? Москванинг ҳаракатларига қараганда, Кремл фюрери қандайдир тарзда ўзини босиб олгани ҳақида ҳеч қандай ишора йўқ.
"Россия қўшинларининг Суриядан олиб чиқилиши Яқин Шарқдаги вазиятнинг кескинлашувига олиб келиши мумкин, чунки Исроил расмийлари "Ҳизбуллоҳ" таҳдидларига шунчаки қараб ўтирмайди. Ҳатто Россия Федерацияси иштирокида ҳам Исроил Суриядаги Эрон нишонларига зарба берди. Минтақада ҳозир содир бўлаётган воқеалардан янги араб-исроил можароси эҳтимоли жуда катта. Яқин Шарқдаги янги уруш, бошқа нарсалар қатори, нефт нархининг ошишига олиб келади, бу Россия Федерацияси учун фойдалидир. Яъни, Путин сўз билан айтганда, у глобал можаро бўлишини истамаслигини айтади, лекин аслида у Украинага қарши урушни дунё даражасига кўтариш учун ҳамма нарсани қилмоқда", — дея қўшимча қилди Олег Жданов.
Кремл 2014-2015 йиллардагидек Украинани бир зарба билан синдира олмади ва энди "айёр режалар" тактикасига ўтди. Путин ва унинг мулозимлари риторикаси шундан далолат берадики, яқин келажакда Москва навбатдаги зарбага тайёргарлик кўриш учун вақтдан ютиш учун Ғарбга Украина билан қандайдир "дастлабки келишув"ни сотишга уринишини кутишимиз керак.