loader
Foto

Талас жангги - Мусулмонлар ғалабаси

Талас дарёси ёнидаги жанг (хитой. 怛羅斯會戰; араб. معركة نهر طلاس‎; Атлах жангги) - 751 йили Тароз шаҳри яқинида, Талас дарёси ёнида жойлашган Атлаҳ қаласи олдида Аббосийлар ва Тюргеш ҳаққонлиги бир тарафдан, иккинчи тарафдан эса Хитойнинг Тан империясининг қўшинлари ўртасида бўлиб ўткан йирик жанг. Ўшанда Хитой Ўрта Осиёсни босиб олишга ҳаракат қилаётган эди. 751 йилга келиб, араблар Эрон, Ироқ ва Шом ҳамда Турк ҳаққонлигининг ғарбий ҳудудларини фатҳ қилгандилар. Араблар келиши билан минтақада Ислом тарқала бошлади.

749 йили хитойлик саркарда Гао Сянчжи Тошкентни босиб олади, ҳокимини қатл қилади. Унинг ўғли Аббосийлар халифасининг ноиби Абу Муслимга шикоят қилиб, Тароздаги араб аскарларини ҳимоя қилиш учун ёрдам сўраб боради. Абу Муслим хитойликларга қарши Зиёд ибн Солиҳ бошчилигида яманлик отлиқ қўшин юборади. Бу қўшинга маҳаллий туркий қабилалар келиб қўшилади.

Жанг бўлиш вақтига кели ҳар икки тарафдан 100 мингга яқин аскар йиғилади. Жанг беш кун давом этган. Бешинчи кун хитойликлар орқасидан қарлуқлар зарба беради. Жанг қизиб турганида қарлуқлар тюргеш ва бошқа туркий қабилалар билан ўртасидаги ихтилофларни унутиб, хитойликларга туркийлар билан бирга қарши чиқиши диққатга сазовордир. Қарлуқларнинг кутилмаган зарбаларидан сўнг Хитой қўшинларининг сафи бузилади ва улар қочишни бошлайди. Саркарда Гао Сянчжи ҳам саросимада қочаётган аскарлари орасидан зўрға қочиб қолади.



Жанг хитойликларнинг Тан империясининг ғарбга қараб юришини тўхтатади. Шунинг билан бир қаторда хитойликлар ҳам арабларнинг шарққа қараб юришини секинлаштириб қўйади. Бир икки йилдан сўнг Ан Лушан исёни туфайли Хитойнинг Хан сулоласи инқирозга юз тутди, сўнг улар шарқдаги ўзининг аскарларини қайтариб оладилар.

Жанг тафсилотлари баён қилинган  манбалар жуда оз, ҳар икки тараф бу жангда ўзлари ғалаб қилгани ҳақида ёзади. Тарихчилар эса, бу тарихий воқеа аҳамияти ҳақида кўп бахс қилганлар. Бартольд ва бошқа совет тарихчилари бу жангнинг тарих учун аҳамияти жуда катта, Талас жангги тамаддунлар ўртасидаги тўқнашув бўлгани ҳақида айтганлар. Хитойлик ва баъзи Ғарб тарихчилар эса, бу жанг аҳамиятини пасайтириб, бу жанг чегара олдидаги оддий жанглардан бири дея баҳо берадилар.

Бироқ, мусулмон тарихчилари бу жангда мусулмонлар зафар қозонгани ҳақида айтиб ўтганлар.

Ибн Асир ўзининг «Китаб ал-камил фит-тарих» китобидан: "751 йилда Фарғона ихшиди (ҳукмдори) ва Шош подшоҳи бир-бирлари билан ёвлашиб қолишди. Ихшид Чин подшоҳидан ёрдам сўради, у юз минглик қўшинни унга кўмакка юборди. Қўшин аввал Шошни ўраб олиб, кейин батамом эгаллади. Шош подшоҳи Чин ҳукмдорига таслим бўлди, Чин подшоҳи унга ва яқинларига ҳеч қандай тазйиқ қилмади. Бу воқеа ҳақидаги хабар аббосий ҳукмдор Абу Муслимга етиб борди ва Зиёд ибн Солиҳни уларга қарши урушишга жўнатди. Икки тараф қўшинлари Тароз дарёси соҳилларида тўқнашишди ва мусулмонлар уларни енгиб, эллик минг жангчини ўлдиришди ва йигирма мингини асир олишди, қолганлари Чинга қараб қочди. Бу жанг ҳижрий бир юз ўттиз учинчи йилнинг зулҳижжа ойида (751 йил июни) бўлган".



Жанг натижасидан келиб чиққан ҳолат қуйидагилардан иборат:



Арабларнинг шарққа қараб юриши тўхтади.

Туркий халқлар орасида Ислом тарқала бошланди.

Қарлуқлар мустақил давлат туздилар.

Хитойлик асирлар орқали қоғоз ишлаб чиқариш технологиялари мусулмонларга ўтди.

Шарқий Туркистонда уйғурлар ўз давлатчилигини тикладилар.

Тан империяси таназуллга юз тутди ва Хитойнинг Ғарб ҳудудларини босиб олишга бўлган ҳаракатлари 1000 йилга тўхтади.

Марказий Осиё Ислом маданиятининг марказларининг бирига айланди.

Абу Муслим