Ҳибсга олишни ўз кўзлари билан кўрган уйғур мусулмоннинг рафиқасига махсус хизмат ходимлари томонидан ҳеч қандай тушунтириш берилмади ва у ҳалигача турмуш ўртоғининг қаерда эканлигини билмайди. Ҳисобга олингандан кейин 3 кун ўтгач, Супи унга қўнғироқ қилиб, таъқибдан қутулиб қолиш учун Туркияга учиб кетиши лозимлигини айтди – унинг ўзини Хитой махсус хизмат ходимлари изига тушиб топганди ва энди Амирликлар ҳукумати уни Хитойга депортация қилиши кутилаётганди. Супини ватанида катта эҳтимол билан «сиёсий қайта тарбиялаш» лагери кутиб турибди, бу ерда руҳий босим кўрсатиш ва қийноқлар йўли билан унинг диний эътиқодлари синдиришга ҳаракат қилинади.
Супининг араб тилини билиши ва Қоҳирадаги ислом олий таълим муассасасида 4 йил таҳсил олганлиги Хитой махсус хизмати ходимлари у билан қизиқиб қолишларига сабаб бўлди. «Ҳаммаси яхши эди, у ўз ишидан мамнун эди, – дейди ҳисобга олинган уйғур мусулмоннинг акаси Абдулмажид. – Бизда қонун билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ, биз ҳар қандай мамлакат қонунларини тушунамиз ва ўзимиз яшаётган мамлакат қонунларига амал қиламиз». Бундан бироз олдинроқ уйғуларнинг Мисрдан оммавий равишда депортация қилиниши ҳақида ахборот пайдо бўлганди.