Хунвэйнинг ғойиб бўлганлиги ҳақида унинг айни пайтда Интерпол бош офиси жойлашган Лион шаҳрида истиқомат қилаётган турмуш ўртоғи маълум қилди. Ҳозирги пайтда маълум бўлишича, Хунвэй ХХР да тергов қилинаётган экан. Унинг айнан нимада айбланаётгани ҳозирча хабар қилинмаган. Эслатиб ўтамизки, Хунвэй Халқаро жиноий ишлар бўйича полиция ташкилотига 2016 йилдан раҳбарлик қилиб келаётган эди.