Мусулмонлар Кашмирига Ҳиндистон ҳам, Покистон ҳам ҳудудий даъволарга эга. Бу мамлакатлар ушбу ҳудуд туфайли икки марта урушни бошидан кечирган.
БМТ ҳисоботида Ҳиндистонга 2016 йил дала командири Бурхон Вани ўлдирилганидан сўнг тинч аҳолининг ўлдирилишини тергов қилишга чақирилган. Вани ўлдирилишига қарши 5 ой давом этган норозилик намойишларида 100 дан ортиқ киши ўлдирилиб, бу Кашмирда халқнинг ғазабани уйғотди.
Ню-Дели бунга жавобан Кашмирда тозалаш ишларини кучайтирди, натижада тинч аҳолининг йўқолиши ва ҳалок бўлиши давом этди, деб хабар қилади Al Jazeera.
БМТ ҳисоботида Кашмир учун ҳақиқий балога айланган «ғайритабиий йўқолишлар» ҳақида ҳам айтиб ўтилади. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъидлашича, Ҳиндистон ўзгача фикрлайдиган ва фаол шахсларни судсиз ва терговсиз ушлаб қолишнинг турли шаклларини қўллашда давом этмоқда.