loader
Foto

Покистан Хитойдан уйғур-мусулмонларга қарши қўлланаётган чораларни юмшатишни талаб қилди

Хитой элчиси билан учрашув пайти Покистон федерал вазири Пир Нурул Хақ Қадри (Pir Noorul Haq Qadri) қаттиққўл қонунлар ва қатъий чекловлар экстремизмни авж олдиришга хизмат қилиши ва Хитой ҳукумати мамлакатда динлар ўртасида уйғунликни таъминлаш ва муросасизликни чеклаш мақсадида сабр-тоқат намойиш этишлари лозимлигини қайд этди.

Вазир покистонлик уламолар нотич минтақага ташриф буюриб, бу ерда мўътадилликни ривожлантиришда муҳим роль ўйнаши мумкинлигини таклиф қилди.

Хитой элчиси эса, ўз навбатида, унинг ҳукумати покистонлик диний олимлар делегациясининг Шинжон провинциясига ташриф буюришини ташкиллаштириш учун ёрдам кўрсатишини айтди.

«Қайта тарбиялаш»

Хорижий оммавий ахборот воситаларининг хабарларига кўра, Шинжон-уйғур автоном райони (ШУАР) мусулмонлар жамоаси Хитой ҳукумати томонидан ҳар турли жабр кўрмоқда, хусусан, айтилишича, мусулмон уйғурлар ноқонуний ҳисобга олинмоқда ва қийноққа солинмоқда, уларнинг дин эркинлиги ва маданияти ўзиша хосликларини намойиш этиш ҳуқуқлари чекланмоқда, улар ортидан доимий кузатув йўлга қўйилиб, ҳаётидаги ҳар бир жиҳат назорат қилинмоқда.

Хитойлик мусулмонлар ҳукумат томонидан аста-секинлик билан уларнинг ислом динининг асосий талабларини бажариш имкониятларини камайтираётган мажбурий «қайта тарбиялаш»га ҳар қанақасига қаршилик кўрсатмоқда.

Яқинда БМТ комиссияси миллиондан ортиқ уйғурлар махсус лагерларда яшаётгани, уларга нисбатан қайта тарбиялаш ишлари, жумладан, янгича руҳий босимлар йўли билан қўлланаётгани ҳақида хабар берди.

Шунингдек, уларга нисбатан турли шаклдаги қийноқлар, масалан, чўктириш йўли билан қийнаш қўлланаётган ҳақида хабарлар бор. Ҳибсга олинганлар орасида элликка яқин покистонликларнинг рафиқалари бор.

Покистоннинг Гилгит-Балтистан ҳудуди қонунчилик ассамблеяси бир овоздан қабул қилган резолюцияга кўра, федерал ҳукуматдан эликдан ортиқ хитойлик аёл - Гилгит-Балтистан провинциясида туғилган ва ШУАРда ҳисобга олинган кишиларнинг хотинларини озод қилиш учун шошилинч чоралар кўришга даъват қилинди. бу асосан, Покистон ва Хитой ўртасида савдо билан шуғулланадиган, маҳаллий мусулмон айлларни ниоҳига олган ишбилармонлардир. Бу аёлларнинг айримлари ўтган йидан бери қамоқда ётибди.

Хитой ҳукумати томонидан терриризмга қарши кураш ниқоби остида уйғур-мусулмонларга қарши амалга оширилаётган қатағонлар АҚШ ва бошқа Ғарб мамлакатларидаги қонун чиқарувчилар томонидан кескин танқид қилиниб, улар Трамп маъмуриятидан инсон ҳуқуқларининг бузилганлиги учун хитойлик амалдорларга нисбатан санкциялар қўллашни талаб қилмоқда.

Шу билан бир пайтда, Хитой ўн миллионлаб уйғурлар лагерларда ушлаб турилганини тан олишни рад қиляпти ва уларнинг айримлари экстремистик мафкура таъсирига учраганидан сўнг қайта тарбиялашга юборилган деб маълум қиляпти.