loader
Foto

Мусулмонлар Иринадан Константинопол учун бадал олдилар

Валиаҳд қўмондонлиги остидаги мусулмонлар илк юриши муваффақият билан якун топди. 38 кун давом этган қамалдан сўнг Византиянинг Семал қалъаси олинди. Бу қалъа муҳим стратегик нуқтада жойлашган бўлиб, мусулмонлар учун Кичик Осиё сари йўл очиб беради.

Византияга иккинчи юриш эришилган муваффақиятни мустаҳкамлаш учун ташкил қилинди. Қўшинга ўша пайтлардаги энг яхши саркардалардан бири Язид ибн Мазид Шайбоний қўмондонлик қилди.

Мажид қалъаси олингач, мусулмонлар қўшини Кичик Осиёнинг ғарбида жойлаган Фригияга қараб йўл олди. Бу ерда халифалик қўшини иккига бўлинди: қўшиннинг бир қисми дастлаб орқа томонни ҳимоя қилиш учун Наколеяни қамал қилини бошлади, иккинчи қисми эса ғарб йўналишида ҳаракатни давом эттирди. Хорун ибн Муҳаммад қўмондонлиги остидаги қўшинларнинг асосий қисми стратегик аҳамиятга молий Опсикий вилоятини қўлга киритиш учун шимолга қараб йўл олди.

Қўшин барча йўналишлар бўйича муваффақият билан ҳаракат қилди: Даренос шаҳарчаси яқинидаги жангда византияликлар 15 минг аскарни йўқотган ҳолда мағлуб бўлди, Николея қалъаси таслим бўлди, Никея яқинида рақиб тор-мор қилинди. Византияликлар армияси, йўқотиб бўлмас талофатга учраган ҳолда, бошқа қаршилик кўрсатиш имконига эга бўлмасдан тез чекина бошлади. Византияликлар катта куч тўплаган ҳолда Никомедия яқинида мусулмонларга ҳал қилувчи зарба беришни режалаштирган эди, бироқ мусулмонлар қўшини кутилмаганда Констатинопол яқинидаги Хрисуполис шаҳарчаси томон бурилади.

Бу тадбирдан асосий мақсад византияликларга ўз қудратини намойиш этиш ва узоқ муддатли қамал учун реал таҳдид солиш бўлган. Константинополга флот кўмагисиз киришнинг эҳтимоли жуда паст эди. 

Ўша пайтлар Византия тахтида Ирина исмли аёл ўтирарди, у эри, Шер IV ўлимидан сўнг гўдак ўғли Константин ёнида регент эди. Хорун ибн Муҳаммад қўшини шаҳарга етиб келганида Иринанинг жуда қалтис ҳолатда эди. Византия зодагонлари уни қишлоқи деб ҳисобларди ва менсимасди. Регент бир томондан, саройдагилар фитнасидан қўрқарди, бошқа томондан  эса – узоқ давом этиши мумкин бўлган фитнадан, шу сабабли Ирина мусулмонлар билан сулҳ тузиш учун элчилар жўнатади.

Юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, Византия элчилари насронийлар давлати учун жуда оғир ва таҳқирли бўлган шартларни қабул қилишга мажбур бўлади. 5600 дан ортиқ мусулмон Византия тутқунидан озод қилинди. Византия халифаликка тўлаши лозим бўлган ўлпон кейинги уч йил давомида йилига 90 минг олтин динорни ташкил қилди.

Ҳорун ибн Муҳаммаднинг Бағдодга тантана билан кириб келиши 782 йил 31 августда бўлиб ўтди. Ғолибларни кутиб олиш учун келган шаҳар аҳолиси уларни хурсандчилик билан кутиб олди. Мусулмон армиясининг муваффақиятли юриши Халифаликнинг Византий устидан ҳарбий устунлигини таъминлади.

Интернетдан

Абу Муслим таржимаси