loader
Foto

Сув оқимидаги кўпик каби…

Ботил йўлда, ботил ақидада, ботил маслакда бўлган қанчадан-қанча ўз йўлида шижоаткор, қўли очиқ, пўлат иродали, бардошли, ўз маслагига жонкуяр, қурбончи миссионерлар ва бошқа ботил эътиқоддагиларнинг борлигини биламиз. Баъзилари эса охиратга иймонлари бўлмагани ҳолда не-не молу давлатларини ўз маслаклари ёки издошларига молиявий ёрдам ўлароқ сарф этадилар. Валид ибн Муғийра, Умайя ибн Халаф ва бир қанча мушриклар ботил эътикодларини ҳимоялаш учун не-не мол-давлатларини сарф қилган эдилар, шунинг билан бирга тўғри йўлда, тўғри ақидада бўлсалар ҳам... бироқ... ниҳоятда дангаса, ланж, бефарқ ва бахил биродарларни ҳам кўрамиз... Эсингизда бўлсин, биз яқинда бир киши миллионлаб одамларни қўрқувда ушлаб туриши мумкинлиги ҳақида гапирган эдик. Уруш йилларининг ҳужжатли хроникаларини томоша қилганда ғалати туйғу пайдо бўлади. Тиканли сим тортилган улкан панжара, автоматли одамлар. Улар ҳазиллашиб ўтирмайди, дарров отиб ташлайди. Тумшуқбоғсиз итлар. Улар юзлаб... эҳтимолик катта эмас, майли, минглаб бўла қолсин.

Маҳбусларни кўрсатишади - юз, икки юз, уч юз, тўрт юз, минг киши. Улар ўтириб, бўйин эгган ҳолда ўлимларини кутишади. Улар ўлишни хоҳламайдилар, лекин шу билан бирга улар барибир ўлишларини тушунишади. Ва улар фақат ўз кунларини қул меҳнати, қўрқув ва кундалик оғриқ билан ўтказадилар. Ёки улар ўлишни хоҳлашади, лекин яна бу ўлимни тезлаштиришга уринишмайди.

Кўзларимга ишонмайман, миллионлаб одамлар озодликни орзу қилади, лекин автомат кўтарган кишилардан қўрқишади. Наҳотки, улар орасида биринчи зарбани қабул қиладиган бир-икки юзта қаҳрамон йўқ эди?! Ахир, булар граната билан танкларга ташланган қаҳрамонлардир. Энди эса қурол-яроғи йўқ экан, уларнинг жасорати қаёққа кетди?!

Нега ўлимдан қўрқмаган одамларни мағлуб этиб бўлмайди?! Савол риторикдир.

Уларни фақат битта қурол билан енгиш мумкин...

Исломга келганимда ваҳн ҳақидаги ҳадисни биринчи эшитганимни эслайман. Ўшанда мен унинг маъносини тушунмадим. Тўғрироғи, мен умматимиз кўлами қанчалик кенг эканини тушунмаган бўлсам керак.

Мен ўқидим ва ўйладим, албатта, ўлим қўрқуви ва ҳаётни севиш...

Ҳмм, мусулмон одам ўлимдан қўрқмайди, чунки кофирлардан фарқли ўлароқ, у учун бу Аллоҳ билан учрашувдир. Бу ҳаёт-чи? У нимага арзийди? Чивиннинг қанотига ҳам арзимайди...

Соддадиллик билан балки бундай замонлар тез келмаса керак, деб ўйлаган мен бу ҳадисни тез унутиб қўйдим.

Кейине мен унга неча марта қайтдим экан...

Фарзандли бўлганимда мен қўрқув нимани англатишини тушундим.

Эримни севиб қолганимда, яқин ҳаётга муҳаббат нимани англатишини тушундим.

Ахир, биз яшашимиз ва ҳеч қандай ёмон нарса ҳақида ўйламаслигимиз мумкин ... Ҳа, у ерда, мендан узоқда содир бўлаётган воқеалар, ҳаммаси даҳшатли ... ва мен бу бахтсиз қалбларга Аллоҳдан енгиллик беришини ва уларни қутқаришини сўрайман. Миллионлаб мусулмонлар ҳам шундай фикрда... Бошқа кимдир уларни қутқараверсин...

Биз иш жойида ўтириб, ўйлаймиз: "Худойим, мазлумларни қутқар".

Биз ётишга борамиз, болаларни ётқизамиз ва "Худо, мазлумларни қутқар" деб ўйлаймиз.

Биз янгиликларни ўқиётганда, радио ёки телевизорда тинглаганимизда кўз ёшларимизни тўкдик, биз тугмачаларни зўравонлик билан босамиз, баъзи ҳарфлар ва тиниш белгиларини мос равишда йўқотамиз ва биз битта нарсани сўраймиз - Ё Аллоҳ, уларни сақла !!!

Ким қутқаради?

Ва кейин биз уйда ўтириб, йигирма кишининг тўсатдан тизимга қарши чиқишлари қанчалик нотўғри эканлигини таҳлил қилишни бошлаймиз. Қандай мантиқсиз! Бу аниқ ўлим-ку ... Уларнинг танклари, жанговар кучи бор, одамлар охир-оқибат улар учун... Улар нимани ва кимга исботламоқда?

Биз кимдир мазлумларни қутқаришини хоҳлаймиз, лекин шу билан бир пайтда бу нажоткорларни ақлдан озган деб ҳисоблаймиз. Қотиллар, террорчилар, экстремистлар деб ҳисоблаймиз. Улар фақат ҳамма нарсани чуқурлаштирадилар, деб қичқиришади бизга.

Ҳа... Тинч ҳаётга бўлган ҳуқуқимизни чуқурлаштирадилар. Иссиқ тўшакда ухлаш ҳуқуқимизни. Қарсилдоқ булочка билан чой ичиш ҳуқуқимизни. Биз чўкаётганларнинг нажоти учун дуо қилишни хоҳлаймиз, лекин биз уларнинг ўрнида бўлишни хоҳламаймиз ва ҳатто уларни қутқаришни ҳам хоҳламаймиз. Биз ақлли башара ясаб оламиз ва тиржайиб туриб: "Чўкаётганларни қутқариш бу - чўкаётганларнинг ўзларининг иши" деймиз. Шундай бўлади ҳам.

Бугунги кунда дунёда қанча мусулмон бор? Чивиннинг қанотига ҳам арзимайдиган бу дунёда... Менимча, бугун бўйнимизга оёғини қўйиб, чаккамизга қурол ниқтаган золимлардан кам бўлмаса керак. Улар қуролни олиб ташламайдилар. Чунки улар қўрқувни ҳис қилишади. У нафақат бизни боғлади, балки бизнинг бир бўлагимизга айланди.

На болаларни, на аёлларни, на қарияларни аямасдан, ҳамма ўлдирилаётган мамлакатни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида осмонга учирилган шар албатта ёрдам беришига кимдир чин дилдан ишонади.

Шундай бўлдики, бугунги кунда биз кўпмиз, қандайдир юзлаб кишиларга қарши миллиардлармиз. Ваҳоланки бир пайтлар юз киши бўлиб уч юз минг кишига қарши бормаганми...

Биз ҳаммамиз унинг ортидан эргашадиган қаҳрамонни кутмоқдамиз. Улар ҳеч кимни кутмайдилар. Улар мингга қарши ёлғиз бўлса ҳам, охиригача туради...

Қаҳрамонлар ҳақидаги ҳадисларни ўқиб, ўзимизни шу ҳадис ёки оятларда кўришни жуда истарган бўлардик. Лекин, афсуски... ҳозирча биз ўзимизни фақат биз жуда ёмон кўрадиган кўпикда кўрамиз...

Охирида  "қаҳрамонни кутманг, қаҳрамон бўлинг!" каби бирон нарса ёзмоқчи эдим. Ёки илҳомлантирувчи бирон нарса, лекин ўзимни худди мен каби миллионлаб одамлар орасида Освенцимдаги скамейкада итоат билан ўлимини кутаётган озғин, қийналган аёл каби ҳис қиламан. Ва мен бир фикр билан ўлаяпман - биз ҳамма нарсани ўзгартиришимиз мумкин. Ва бундан ҳам ёмони, биз буни қандай қилишни биламиз ...



P.S.

Абу Довуд «Сунан»ида ва Аҳмад «Муснад»ида Савбон розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ҳали устингизга халқлар худди емакхўрлар товоғига ташланганидек ёпирилиб келади», дедилар. Биз: «Ё Расулуллоҳ, ўша куни озчилик бўлганимизданми?», деб сўрадик. «Сизлар у куни кўпчилик бўласизлар, лекин худди селнинг кўпиги каби кўпик бўласизлар, душманларингиз қалбидан маҳобат (қўрқув) олиб қўйилади ва қалбларингизга ваҳн (заифлик) солиб қўйилади», дедилар. «Ваҳн нима?», дедик. «Дунёга муҳаббат ва ўлимни ёмон кўриш», дедилар.

Абу Муслим таржимаси