loader
Foto

Ҳавои нафс ва бидъат аҳлларини кофирга чиқариш ҳақида

Агар унинг гувоҳлиги қабул қилинса, бу унинг мусулмонлигига далилдир”. Ривоят қилинишича, Муҳаммад ибн Ҳасан (раҳимаҳуллоҳ) айтади: “Бидъатчининг орқасида намоз ўқиш жоиз, лекин макруҳдир. Чунки у бидъатни ҳақ ва ҳалол деган даъво билан эътиқод қилади”. Иккинчи далил - бидъатчи бидъатида таъвил қилди ва таъвил билан уни ҳалол ҳисобласа, бас у кофир бўлмайди. Баъзи фақиҳлар айтади: “Агар унинг хатоси аниқ бўлса ва бидъатидан тавба қилмаса ва қайтмаса ҳамда шунга эътиқод қилса, кофир бўлади”. Бу борада энг тўғри сўз - бу масалага аниқ жавоб бериш жоиз эмас, деб айтамиз. Чунки уларнинг ҳолатлари ҳар хил, ҳавои нафслар ҳам турличадир. Баъзи ўринларда куфрни вожиб, айрим масалаларда фосиқликни вожиб қилади. Баъзи масалаларда ёмон бидъат бўлиб, тавба қилишни вожиб қилади, айрим масалаларда яхши бидъат бўлиб, тавба қилишни вожиб қилмайди.

Айтамизки, бидъат ҳақидаги калом-гап беш кўринишда бўлади: Аллоҳ ҳақидаги калом, Аллоҳнинг каломи ҳақидаги калом, Аллоҳнинг тақдири ҳақидаги калом, Аллоҳ бандаларининг феъллари ҳақидаги калом ҳамда Расулуллоҳ саҳобалари ҳақидаги калом. Ким Аллоҳ, Унинг каломи ёки Унинг тақдири ҳақида ноҳақ гапирса, ҳеч қандай хилофсиз у кофирдир. Ким Аллоҳ бандаларининг феъллари ҳақида ёки Расулуллоҳ саҳобалари ҳақида гапирса, унинг гапи очиқ-ойдин насс (оят)га ё иттифоқ қилинган хабар ёки ижмога зид бўлса, ҳеч қандай хилофсиз куфрни келтириб чиқаради. Агар унинг гапи қиёс ёки оҳод хабарга зид келса ё таъвил шубҳасини келтириб чиқарадиган даражада таъвил ўрнидаги таъвил қилиш бўлса,куфрни вожиб қилмайди ва ёмон бидъат бўлади ҳамда ундан тавба қилиш вожиб бўлади.

Яхши бидъат - бу ҳаддидан ошмасдан Қуръонни оҳанг билан қироат қилиш кабидир. Қуръонни жамоа бўлиб қироат қилиш ва уни ўттиз жуз қилиб ёзиш ва ҳаддидан ошмасдан ғино ва оҳанг йўлига кўра азон айтиш бидъат бўлади, лекин тавбани вожиб қилмайди.

Ҳавои нафс аҳлларига қарши кураш масаласига келсак, агар уларнинг бидъати куфрни вожиб қиладиган даражада бўлса, улар бидъатларидан қайтмаса ва тавба қилмаса, улар ни қатл қилиш мубоҳ бўлади. Агар тавба қилсалар ва мусулмон бўлсалар, барчаларининг тавбаси қабул қилинади. Баъзи фақиҳлар айтади: “Барчаларининг тавбаси қабул қилинади, фақатгина ибоҳия ва рофизийлардан ғулувга кетганларнинг тавбаси қабул қилинмайди. Шунингдек, қарматийлар ва файласуфлардан бўлган зиндиқларнинг тавбаси бирор-бир ҳолатда қабул қилинмайди. Чунки улар тавба қилишдан олдин ўлдирилгани каби тавба қилгандан кейин ҳам ўлдирилади. Чунки улар тавба қилиб, Аллоҳ таолога қайтишлари учун Яратувчига эътиқод қилмаганлар”. Баъзи фақиҳлар айтади “Агар улар қўлга тушишдан олдин тавба қилса, тавбаси қабул қилинади, агар қўлга тушгандан кейин тавба қилса, тавбаси қабул қилинмайди”. Бу Абу Ҳанифа (раҳимаҳуллоҳ) сўзининг қиёси. Бидъатчига агар бирор-бир ҳолатда кофир бўлса ҳам жизя қўйилмайди ва у қул қилинмайди.

Агар бидъатлари куфрни вожиб қилмайдиган бидъат бўл са, зажр ва ман этишни вожиб қилади ва имкони бўлган ҳар қандай восита билан бўлса ҳам таъзир беришни вожиб қи лади. Чунки таъзир уни бундан қайтаради. Агар ҳибс қил масдан ва қамчи билан урмасдан уни бидъатидан қайтариш имкони бўлмаса, ҳибс қилиш ва қамчи билан уриш жоиз. Шунингдек, агар қиличсиз қайтаришнинг имкони бўлмаса, сиёсат ва қайтариш учун бошлиғи ва пешвосини ўлдириш жоиз. Шунингдек, Ислом диёрида мусулмонлар шаҳарларидан бир шаҳар аҳли агар жума ва икки ийд намозини, азон ва иқоматни, ҳукм ва қозиликни тарк этса ёки Қуръон қироатини бутунлай тарк этса, таҳдид билан таклифни вожиб қилади. Агар улар таҳдид ва қамчи билан қабул қилмасалар, қилич билан таклифни вожиб қилади. Шунда ҳам улар қабул қилмагани сабабли ўлдирилсалар, ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Шунингдек, ким айтилганлардан бирортасини тарк этса, бу ҳукмларни ёки улардан бирортасини бажармаса, таклиф қилинади. Агар ўлдирилса, унинг қони бекор кетади.

Муҳтадий Абу Шакур Солимий айтади: “Шайхулислам Имам Зоҳид Абу Бакр Муҳаммад ибн Ҳамза Хатиб Самарқандий хузурида тўрт юз етмишинчи йилларда кўпгина китобларни эшитдим ва ундан ўғирлик китоби ва бошқа китобларни ўргандим. У қароқчилар масалалари ва ҳукмларини баён қилганда, яъни “Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши жанг қиладиган ва Ер юзида бузғунчилик қилиб юрувчиларнинг жазоси - ўлдирилиш ё чормихланиш ёки оёқ-қўлларининг қарама-қарши томондан кесилиши ёхуд ердан (ватандан) қувғин қилинишдир. Ана шу (жазо) улар учун бу дунёда шармандалик ва охиратда улар учун улкан азоб (ҳам бор)дир” (Моида сураси, 33-оят) қароқчилик ҳадди - уларнинг чиқиши билан йўл тўсилишидир. Ал-Хатиб Самарқандий айтади: Шайх Имом Рукнулислом Шамсулаимма Абу Муҳаммад Абудулазиз ибн Аҳмад Ҳалвоий Бухорийнинг амолийсида қароқчи ҳукмини қуйидагича келтирганини эшитдим: “Қачон йўлни тўсса ва молни олса, лекин қароқчи бировни ўлдирмаса ва қароқчи чиқиши билан йўл тўсилмаса, султон сиёсат ва зажр қилиш билан уни ўлдириши жоиз”. Мана шу маънога кўра айтамиз: “Агар бидъатчи бошқаларни ўз бидъатига даъват қилса ёки далолат қилса ва ундан бидъат тарқалиши гумон қилинса, гарчи унга кофир деб ҳукм қилинмаса ҳам султон сиёсат ва шжр қилиш орқали уни ўлдириши жоиз. Чунки унинг фасоди динга таъсир қилиш жиҳатидан олганда қароқчиникидан каттароқ ва умумийроқдир”.

Агар бидъатчилар бидъати куфр бўлса, уларни умумий ҳолда қатл қилиш мубоҳ бўлади. Аммо фосиқлик бўлса, уларни умумий ҳолда қатл қилиш мубоҳ эмас. Лекин ушбу бидъатидан зажр ва ман қилиш учун ўргатувчиси, бошлиғи ва пешвоси ўлдирилиши мумкин.

Аҳли сунна вал жамоа наздида қибла аҳлининг қони фақатгина уч нарсадан бири туфайли мубоҳ бўлади: Имон келтиргандан кейин муртад бўлиш, уйлангандан кейин зино қилиш ва ноҳақ бирор мусулмон кишини қасддан ўлдириш туфайли. Мўътазилийлар айтади: “Аҳли қибланинг қони тўрт нарса туфайли мубоҳ бўлади: Катта гуноҳ қилса ё бирор бидъатни пайдо қилса ёки мусулмонга (Баъзи нусхада «султонга» деб ёзилган) қилич яланғочласа ёхуд Аллоҳ таолонинг фарзларидан бир фарзни бекор қилса, қони мубоҳ бўлади”.

Абу Шакур ас-Солимий ал-Кешийнинг

“Ат-Тамҳид фи баёнит тавҳид” китобидан

таржимон “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси

мудири С.Примов