loader
Foto

Россия бир йил ичида деярли бир миллион аҳолисини йўқотди

Унинг таъкидлашича, аҳоли сонининг бундай камайиши 2021 йилда 250 мингга яқин кишини ташкил этган миграция оқими билан қопланмаган.

Зубаревичнинг сўзларига кўра, бундай демографик муваффақиятсизликка сабаб "Иккинчи Жаҳон уруши ижтимоий-демографик фалокат акс-садоси" ҳали ҳам Россияга таъсир қилмоқда. Ҳозир 90-йиллардаги инқироздан азият чеккан "урушнинг набиралари" авлоди фаол иқтисодий ҳаётда иштирок этмоқда. Бу авлод жуда кам сонли бўлиб, кўп фарзандли бўлишни режалаштирмайди.

"Натижа шуки, 2030 йилга келиб меҳнатга лаёқатли ёшдагилар (Росстат уларни 20 ёшдан 40 ёшгача деб ҳисоблайди) сони 6,5 млн кишига камаяди", — дея тушунтирди у.

Шу билан бирга, "катта меҳнатга лаёқатли ёшдагилар" - пенсиягача бўлган ёшдаги ишчилар кўпаяди, аммо ёшлар меҳнат бозорига киришда қийинчиликлар пайдо бўлади, дейди мутахассис.

*Бу ерда Россия босқинидан кейин мамлакатдан чиқиб кетган россияликлар ҳисобга олинмаган.