loader
Foto

Яъжуж-маъжуж чиқиб, замон охирлашганда бу даврларнинг йўқолиши, Қуръон ва илмнинг кўтарилиши ҳақида

Аллоҳ уларни энг қуйи жаннатдаги булоқдан Жаброил алайҳиссаломнинг қанотлари билан нозил қилди. Уларни тоғларга ўрнатиб, ер юзига оқизди ва инсонлар учун фойдали қилди. Бу иш Аллоҳ таолонинг ушбу:

“Ва Биз осмондан (аниқ) ўлчов билан сув ёғдириб, уни ерга жойлаб қўйдик” (Мўминун сураси, 18-оят), деган сўзининг исботидир.

Қачон Яъжуж-Маъжуж чиқиш пайти келса, Аллоҳ Қуръонни, илмни ва ушбу бешта дарёни кўтариш учун Жаброил алайҳиссаломни юборади. Сўнг бу нарсалар осмонга кўтарилади. Бу иш Аллоҳ таолонинг ушбу:

“Шак-шубҳасиз, Биз уни кетказишга ҳам қодирмиз”, деган сўзидир (Мўминун сураси, 18-оят)”.

Бас, қачон бу нарсалар ер юзидан кўтарилса, одамлар дунё ва дин яхшиликларини йўқотади”. Қуръоннинг Яъжуж-Маъжуж чиқиш пайтида кўтарилиши хусусида турлича қарашлар бор. Масъудийдан ривоят қилинади: “Ибн Масъуд даврларида Фурот дарёси тошди. Бу ҳол инсонларга ёқмади. Шунда Ибн Масъуд: “Унинг тошишини ёмон кўрманглар! Ҳали шундай замон келадики, бир тоғора сув қидирилади-ю, топилмайди. Бу ҳодиса ҳамма сув ўз унсурига қайтганда бўлади. У пайтда сув ва булоқ қолдиқлари фақат Шомда қолади”, дедилар”.

Имоми Қуртубийнинг  "Тазкира"сидан

Жаҳонгир Тўлқин ўғли, Убайдуллоҳ Абдулазиз таржмалари

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР