loader
Foto

Хитой компартиясининг XX съезди: дунё нималарни кутиши керак

Партия Марказий Қўмитаси ККП Конгресси олдидан бўлиб ўтган сўнгги йиғилишда, Марказий Қўмитанинг еттинчи пленумида партия Марказий қўмитаси сўнгги беш йилдаги "ғайриоддий ва экстраординар" ютуқларни юқори баҳолади, бу эса Си Цзинпиннинг мавқеи ва таъсири кучлилигидан далолат беради. Марказий Қўмита, шунингдек, Си съезд бошланишида эълон қиладиган сиёсий ҳисоботни маъқуллади, унда келгуси беш йилга мўлжалланган барча муҳим йўналишларда партия сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб қўйилади.

Пекинда норозилик баннери

Шу билан бирга, Хитой раҳбариятининг йўналишини норозиликнинг камдан-кам намоён бўлиши 13 октябрь куни Пекиннинг Хайдиан туманидаги Ситун кўпригида қуйидаги сўзлар билан очилган баннер бўлди: "Бизга COVID тестлари эмас, озиқ-овқат керак. Бизга изоляция эмас, эркинлик керак" (Хитойнинг ковидга нисбатан "нол бардошлик" сиёсатини англатади. - Таҳр.).

2022 йил 13 октябрда норозилик баннери осилган Пекиндаги кўприк

"Биз ёлғон эмас, қадр-қимматни хоҳлаймиз. Биз маданий инқилоб эмас, ислоҳотларни хоҳлаймиз,- оқ транспарантда қизил иероглифлар билан деб ҳам ёзилганди. - Биз сайловда овоз беришни хоҳлаймиз, лидерга эга бўлишни эмас. Қул бўлманг, фуқаро бўлинг".

АҚШда истиқомат қилувчи хитойлик ҳуқуқшунос олим Тэн Бяо воқеани "жуда дадил қадам" деб атади. "ХКП 20-съезди олдидан Си Цзинпин диктатурасига қарши айтилган шиорлар айниқса ҳайратланарли кўринади. Гарчи бу Хитойдаги сиёсий вазиятни ўзгартирмаса ҳам, бу жуда рамзий қадам", - деди у.

Партияга беқарорлаштирувчи таъсир

Тайвандаги Тамканг университети қошидаги Хитой тадқиқотлари институти профессори Ву-Уэ Чанг фикрича, Си учинчи муддатга ўз лавозимида албатта қолади. "Си учинчи муддатга сайланишининг сабаби, 2018 йилда у ХХР раислиги учун чекловларни олиб ташлагани ва кейинги раислик мезонларига жавоб берадиган ворисни кўрсатмагани", деб тушунтиради у.

Айни пайтда, Си Цзинпиннинг ХКП раҳбари ва ХХР раислигидаги муддатини чексиз муддатга узайтиришга уринишлари партияга беқарор таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирлар бор. Хусусан, ҳокимиятни топширишнинг қабул қилинган тартиби хавф остида қолиши ва ҳокимият учун партия ичидаги кураш хавфи ортиши мумкин.

"Агар ХКП ҳар бир бош котиб икки муддатга ўз лавозимида қоладиган ва унинг ўринбосари олдиндан тайинланадиган тартибли ворисликни таъминлай олса, бу ҳокимият учун кураш хавфини камайтириши мумкин, - дейди Эндрю Нейтан, Колумбия университети сиёсатшунослик профессори. - Си учинчи муддатга сайланиши ворислик тизимини тебратиб юборади. Агар унинг даврида бирор нарса содир бўлса, ҳокимиятнинг беқарор ўтиши ва бу ҳокимият курашига айланиб кетиши хавфи мавжуд".

Оксфорд университетининг Хитой сиёсати кафедраси доценти Патриция Торнтоннинг айтишича, Си 2012 йилда ҳокимият тепасига келганида, ХКП ичида "интизомни йўқотган ва коррупция ботқоғига ботган" партияни тузатишга қатъийлик кўрсатиш зарурлиги тўғрисида консенсус мавжуд эди. "Си Цзинпин бошиданоқ партиянинг юқори раҳбариятининг консенсуси билан ўз йўлини давом эттирди, - деди у. -У инқироз ва унга боғлиқ вазиятлардан анчагина ҳокимиятни ўз қўлида жамлашга имкорн берган етакчилик дастурини илгари суриш учун фойдаланишга муваффақ бўлди".

Ҳокимиятни ҳаддан ташқари марказлаштириш

Торнтон эътиборни Си ўн йил олдин ҳокимиятга келганидан кейин бошлаган коррупцияга қарши кампанияга қаратади. Бу даврда у томонидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида 4,7 миллиондан ортиқ партия амалдорлари турли жазоларга тортилди, ХХР раисининг ўзи эса партия раҳбариятини қайта тиклаб, асосий лавозимларга ўзига содиқ одамларни жойлаштира олди. "Си Цзинпиннинг коррупцияга қарши кампаниясини ўрганган кўплаб экспертлар унинг мақсадларининг ярми сиёсий сабабларга кўра кўринади, деган хулосага келишди", дейди у.

ХХР раиси Си Цзиньпин

Кўпчилик экспертларнинг фикрича, Си учинчи муддатга Хитой Коммунистик партияси раҳбари бўлиб қолади

Си шунингдек, унинг атрофида ҳокимиятнинг янада кўпроқ тўпланишига олиб келган бир қатор мафкуравий, институционал ва ташкилий ўзгаришларни амалга оширди. "Биз кўра бошлаган ҳақиқий хавф-хатарлардан бири бу ҳокимиятнинг ҳаддан ташқари марказлаштирилганлигидир. ХКПнинг юқори раҳбарияти қўлига жуда кўп куч ва назоратнинг бирлашиши партиянинг ўзида совуқ таъсир кўрсатди", - дейди Торнтон.

Хитойлик ҳуқуқшунос олим Тэн Бяо ҳам шундай фикрда: "Си партияни коллектив диктатурадан шахсий диктатурага айлантирди".

ХКПнинг XX съездидан яна нималар кутиш керак

ХКПнинг XX съездида унинг раҳбариятида жиддий ўзгаришлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас. Партиянинг энг қудратли органи – ХКП Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитасининг етти нафар аъзосидан баъзилари кетиши кутилмоқда.

Хитой укумати раҳбари Ли Кэцян 2023 йилнинг март ойида истеъфога чиқиши керак бўлганлиги сабабли, унинг ўрнига мамлакатнинг иккинчи муҳим лавозимига ким тайинланиши яқиндан назорат қилинади. Потенциал ворислар қаторига Бош вазирнинг амалдаги ўринбосари Ху Чунхуа, шунингдек, ҳозирда партия иерархиясида тўртинчи ўринни эгаллаб турган Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Миллий қўмитаси (ХХСМК МК) раиси Ван Ян киради.

Хитой Коммунистик партиясининг XX съездига тайёргарлик доирасида Пекин кўчаларини безатиш

Тайвандаги Чэнчи Миллий университетининг (NCCU) Хитой сиёсати бўйича эксперти Ван Синьсяннинг таъкидлашича, якуний қарор Си томонидан белгиланади, унинг афзал кўриши ва номзодларнинг сиёсий содиқлиги асосий мезон ҳисобланади. "Шу нуқтаи назардан қараганда, Ван Ян Ху Чунхуага қараганда муносиб номзод бўлиши мумкин, чунки Ван сўнгги беш йил давомида Си билан Тайван, Шинжон, Тибет билан боғлиқ масалаларда ва ХКП Марказий Қўмитаси Ягона фронт Ишчилар бўлимида муваффақиятли ишламоқда", деб таъкидлайди у.

Колумбия университетидан Эндрю Натаннинг қўшимча қилишича, Си ўзини унга қарши курашиш учун мустақил кучга эга бўлмаган содиқ одамлар билан ўраб олиши мумкин.

Хитойда йирик сиёсий ўзгаришларни кутиш керакми?

Си Цзинпиннинг Хитойдаги сиёсий қудрати шубҳасиз бўлиб кўринса-да, экспертларнинг таъкидлашича, у бошқа муаммолар, жумладан, Хитойнинг иқтисодий секинлашуви кучайиши, ҳукуматнинг технология гигантларини таъқиб қилиши ва ковидга нисбатан қаттиқ "нол бардошлик" стратегиясининг иқтисодий оқибатлари бўйича босимга учрамоқда.

Хитой Коммунистик партияси съездида 2000 делегат иштирок этади

Джеймстаун фонди томонидан 2022 йил сентябрь ойида эълон қилинган ҳисоботда Natixis инвестиция банкининг Осиё Тинч океани бўйича бош иқтисодчиси Алисия Гарсия-Эрреро Хитойнинг 2022 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизлик мақсадига эриша олмаслигини башорат қилган. Гарсия-Эрреронинг сўзларига кўра, Хитой ўзининг ковидга қарши мунозарали "нол бардошлик" стратегиясини давом эттириш ниятини билдирар экан, 2023 йилда ўсиш истиқболлари ҳам ёмон бўлиши мумкин.

"2022 йил даҳшатли бўлгани сабабли Хитой 2023 йилда ўсишни тезлаштириш учун кўп иш қилиши шарт эмас, аммо биз кўраётган муаммолар сақланиб қолади ва иқтисодий харажатлар нуқтаи назаридан янада кескинлашади", деди у DW нашри билан суҳбатда.

Эндрю Нейтан Си Цзинпиннинг учинчи муддати давомида Хитойнинг ички ва ташқи сиёсатида катта ўзгаришлар бўлишини кутмайди. "Менимча, бу кўп жиҳатдан "Хитой орзуси" (Хитой халқининг қайта туғилиши - таҳр.) ғояси бўлган миссиянинг давоми. У буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқда, - дейди Натан. - Баъзилар Си кейинги беш йил ичида Тайванга ҳужум қилишга уриниб кўришига ишонишади, лекин мен бундай деб ўйламайман. У COVID-19 га қарши курашиш сиёсатини ўзгартирадими? Бу эҳтимолдан йироқ".