Унинг сўзларига қараганда, Хитой Компартияси бир неча бор унинг кун тартиби америкаликлар қадриятларидан фарқ қилишига ишора берган. Шу муносабат билан, ҳисоблайди Помпео, АҚШ ва унинг ғарбдаги иттифоқчилари келаси аср дунёдаги демократив ғарб тамойиллари устунлик қилишига ишончи комил бўлиши учун ўзининг ҳарбий ва технологик қудратини кучайтириши лозим.
Аввароқ, январь ойида АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Джеймс Джонс Хитой АҚШ келажаги учун асосий таҳдид ҳисобланишини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ХХР «дунёда устунлик қиладиган маданият сифатида Қўшма Штатларнинг ўрнини эгаллаш» истагида.
Пентагонда шунга ўхшаш фикр билдирилганди. Америка бош ҳарбий махкамаси раҳбари Марк Эспернинг қайд этишича, Хитой Россия билан бир каторда АҚШ учун энг жиддий хавфлардан бирини ифодалайди.
Манба: lenta.ru
Абу Муслим таржимаси