loader
Foto

Пентагон Эрдўғаннинг ҳарбий базаларни ёпиш ҳақидаги огоҳлантиришига жавоб берди

Унинг сўзларига кўра, бунга параллел равишда Вашингтон ўзининг туркиялик шерикларини Россиянинг С-400 ҳаво мудофааси тизимларини сотиб олиш, Суриядаги вазиятни тартибга солиш ва бошқа мунозарали масалаларда "янада конструктив сиёсат" ўтказишга чорламоқда.

Бунгача Эрдўған АҚШнинг санкцияларига жавобан АҚШ хавфсизлик кучлари учун Инжирлик ва Кюреджик базаларини ёпиши билан Қўшма Штатларга таҳдид қилган.

Туркиянинг жанубида жойлашган "Инжирлик" авиабазасидан АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари мамлакатнинг жануби-шарқида жойлашган ва НАТОнинг Европа Иттифоқидаги ракеталарга қарши мудофаа тизимининг бир қисми саналган ракета ҳужуми ҳақида эрта огоҳлантириш радарлари ишини таъминлаш учун фойдаланадилар.