Шунда Вашингтон ҳужум учун жавобгарликни Эрон тарафдорлари бўлган гуруҳларга юклади. Бунда МХК ҳужумни «ҳарбий ҳаракатлар ҳодисаси» деб атади ва жавоб тариқасида зарба беришга чақирди.
Газета манбаларининг сўзларига қараганда, Эронга қарши операция ҳақида сўров «Пентагон ходимларини шок ҳолатига тушириб қўйган». Шу билан бир вақтда, президент маъмуриятида CNN га маълум қилишларича, ушбу таклиф Пентагон учун, на Давлат департаменти учун кутилмаган ҳолат бўлмаган.
Бунда МХК Эронга зарба бериш билан чекланмасдан, шунингдек, Сурия ва Ироқда ҳам ҳарбий операциялар ўтказишни таклиф қилган.
Газета маълумотларига қараганда, сўров ҳарбий маҳкама томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган. Бу борада қандайдир қарор қабул қилингани ёки муайян ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилгани ҳақида нашрга маълум эмас.
Ўтган ҳафта АҚШ давлат котиби Майк Помпео Яқин Шарқ мамлакатлар бўйича уюштирган сафар давомида бу сафарни Эронга қарши глобал коалиция шакллантириш бўйича Вашингтон ҳаракатларининг бир қисми деб атади.