loader
Foto

Саудия қироли Яман аҳолисига ғамхўрлик қилиш усулини топди

Бу пуллар Марказий банкка уруш туфайли миллий валюта қадрсизланишга бардош беришга кўмаклашиши кўзда тутилган. Агентликнинг қайд этишича, қарор Ар-Риёднинг Яман иқтисодиётини барқарорлаштириш ва маҳаллий валютани мустаҳкамлаш мақсадида «Яман халқи ва унинг ҳукуматини» қўллаб-қувватлаш бўйича ҳаракатлари доирасида қабул қилинди. Яман мамлакат валютаси риални қўллаб-қувватлашга уч миллиард доллар транш таркибида 200 млн доллар олади. Йил бошида Яман валютаси риал долларга нисбатан урушдан олдинги кўрсаткич билан таққослаганда икки баравардан ортиқ арзонлашди.

Бу товарлар ва хизматлар нархининг кескин ўсиб кетишига сабабчи бўлди. Вазиятни шу ҳам мураккаблаштирадики, Яманнинг етти миллиондан ортиқ аҳолиси очликдан азоб чекмоқда. Ар-Риёднинг киритган молиявий қўйилмалари туфайли Яман иқтисодиётидаги вазият бир мунча яхшиланди. Яманда фуқаролик уруши 2014 йилдан бери давом этмоқда. «Ансор Аллоҳ» номли шиаларга мансуб хусийлар ҳаракатига ҳукумат қўшинлари ва президент  Абд Рабб Мансур Хадийга содиқ бўлган кўнгиллилар қўшини қаршилик кўрсатмоқда. Қўшинларга Саудия Арабистони бошчилигида араб мамлакатлари иттифоқи ёрдам кўрсатмоқда. Уруш тинч аҳоли орасида улкан сонли қурбонларга олиб келди ва мамлакатда гуманитар ҳалокат юзага келишига сабабчи бўлди.