loader
Foto

Лондонда яҳудий талабалар Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун чиқишди

Душанба куни Фаластинни қўллаб-қувватлаётган яҳудий талабалар Лондон университетининг Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби олдидаги бинода БМТнинг Фаластин ҳудудларида инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Франческа Альбанезни қўллаб-қувватлаш учун акция ташкиллаштиришди.

Альбанез ўзининг инсон ҳуқуқлари борасидаги фаол қарашлари билан танилган бўлиб, унинг фикрига кўра, Исроил Ғазо секторида бир йилдан ортиқ вақтдан бери палестинликларга нисбатан геноцид амалга оширмоқда. Бу эса тинч аҳоли орасида ўн минглаб жабрланувчиларга ва мисли кўрилмаган гуманитар ҳалокатга олиб келган.

5 ноябр куни Альбанез Ғазода рўй бераётган воқеалар ҳақида шундай дейди: "Бу уруш эмас, балки аҳолини йўқ қилишга қаратилган режали геноцид".

Фаластин билан бирдамликдаги талабалар коллеж биноси олдида тўпланиб, Альбанезни қўллаб-қувватлашларини намоён қилишди. Улар "Фаластинга эркинлик", "Геноцидни тўхтатинг" ва "Адолатсиз тинчлик бўлмайди" каби шиорларни янгратдилар.

Талабалар шунингдек, Исроилни БМТдан чиқариш талабини билдирган катта баннерни кўтариб туришди.

Шунингдек, Исроилни қўллаб-қувватлаётган намойишчилар ҳам Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби олдида тўпланиб, Альбанезни Британия университетларига таклиф этилишига қарши чиқиб, "Франческани тақиқланг" ёзуви туширилган плакатлар билан чиқишди.

Улардан айримлари БМТнинг Фаластин қочқинларига ёрдам бериш агентлиги (БАПОР)га қарши плакатларни ҳам кўтариб туришди. Исроил яқинда ушбу агентликнинг фаолиятини тақиқлаган эди.

Британия полицияси икки қарши тарафдаги акциялар давомида тартибни таъминлади ва хавфсизлик чораларини кўрди.



Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 7 октябридан бошлаб Исроил АҚШ қўллаб-қувватлови билан Ғазода геноцид деб аталадиган кампанияни олиб боряпти. Бу жараёнда 146 мингдан ортиқ палестинлик, асосан болалар ва аёллар жабр кўрди ёки ҳалок бўлди. Ўн мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган. Бу ҳалокат вайроналар, очлик ва тинч аҳоли, айниқса болалар ва қариялар ҳаётига зомин бўлган бир қатор жиддий гуманитар фалокатлардан бири ҳисобланади.

Ўзбек атеистлари Исроилнинг геноцидини қўллаб-мусулмонларни ҳақоратлар постлар қўйиб ётганда,  Лондондаги бу воқеалар ажибде....

Абу Муслим