Forward нашри Шувейхга нима учун метрода рўй берган кескин вазиятга аралашишга қарор қилгани ҳақида савол берди.
«Мен аралашишга қарор қилдим, чунки вазият жуда хавотирли эди – у болалар билан қандай гаплашаётгани ва уларга қандай қараётгани, уларнинг яҳудий эканлиги шу сабабли қул бўлиши лозимлиги ҳақида тушунтириб бераётганининг ўзи ташвишга солди», – дея Асманинг сўзларидан иқтибос келтиради IslamNews.
«Менинг ўзимда икки нафар фарзанд бор, мен ҳам онаман, мен мусулмон аёлман ва мусулмон сифатида адолатсизликка қарши курашишни ўз бурчим деб биламан. Агар кимгадир ёрдам бериш кераклигини, кимдир кулфатга тушиб қолганини кўрадиган бўлсанг, айниқса, бу кундалик ҳаётда рўй берадиган бўлса – мусулмон сифатида, шунингдек, аёл сифатида ва Британия фуқароси сифатида сенинг бурчинг ёрдам беришдан иборат».
Асма учун ким ҳаётда бундай ўрнак бўлган деган саволга у Аллоҳнинг Расулини айтиб ўтди.
«Шак-шубҳасиз, мен учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрнакдир. У этник озчиликларга нисбатан ҳар қандай муросасизликни инкор қилган. Унинг дўстлари орасида турли динлар вакиллари, жумладан, яҳудийлар ва насронийлар ҳам бўлган».