loader
Foto

Муслима талаба шармандали қонунга қарши норозилик рамзи сифатида олтин медалдан бош тортди

Бироқ қиз дипломлар топшириш маросими бўлиб ўтаётган залга кириб келганида, унга қўриқчилар бинони тарк этишни буюришди.

«Мен етиб келганимдан сўнг, президент кириб келгач, менга бу ердан чиқиб кетиш буюрилди», – ҳикоя қилади ҳижобда юрадиган Рабиха, - иқтибос келтиради IslamNews сайти India Today га ҳавола қилган ҳолда.

Ниҳоят, битирувчи залга қйта киритилиб, саҳнага таклиф қилинган пайтда президент маросимни тарк этиб бўлганди. Саҳнада қиз университетни тамомлаганлик ҳақида берилган дипломни қўлига олди, лекин унга тақдим этилган олтин медални рад этди.

«Мен бу олтин медални рад этаман. Мен ўқимишли одамман, менга хўрлаб туриб кейин бериладиган олтин медалнинг кераги йўқ. Бу менинг норозилигим, фуқаролар миллий реестри ва фуқаролик ҳақида қонунга тузатиш киритишга қарши курашаётган барча билан бирдамлигим рамзидир», – деди мусулмон талаба саҳнадан туриб.

Бир кун ўтгач, Рабиха Twitter ижтимоий тармоғида рўй берган воқеанинг сабабини билишини ёзди – у фуқаролик ҳақида қонунга киритиладиган тузатишларга қарши фуқаролик позицияси туфайли залдан чиқариб юборилган ва президент билан учрашишига имкон берилмаган.